Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Ўзбекистонликлар Туркияда 90 кунгача визасиз туришлари мумкин

12.11.2018

Читать на русском языке

 

Туркия Республикаси Президенти тегишли фармонни имзолади, дея хабар беради Repost нашри Туркиянинг расмий манбаларига ҳавола қилган ҳолда.  

Энди Ўзбекистон фуқаролари кириш визаларини расмийлаштирмасдан 90 кун давомида Туркияда туришлари мумкин. Бундай ташрифларнинг йўл қўйиладиган даврийлиги ҳар 180 кунда 1 марта этиб белгиланган. Шу тариқа, фуқароларимизнинг ушбу мамлакатда визасиз туриш муддати уч баравар оширилган (илгари 30 кунни ташкил қилар эди).

 

Эслатиб ўтамиз, Туркия Республикаси фуқаролари учун Ўзбекистонда 30 кун визасиз туриш режими амал қилади (10.02.2018 йилдан бошлаб, 3.02.2018 йилдаги ПФ–5326-сон Фармонга қаранг), туркиялик фуқаролар – дипломатик паспортлар эгалари учун эса бу муддат 90 кунни ташкил этади.

  


В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_