Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
До 25 сентября надо сдать три отчета и уплатить налоги - читать на buxgalter.uzЧто еще нужно знать бухгалтеру при переходе на электронные счета-фактуры - читать на buxgalter.uzКого обследуют за III квартал - читать на buxgalter.uzЧто делать, если главбух уволился и не вернул ЭЦП - читать на buxgalter.uzКакие льготы есть по НДС при лизинге - читать на buxgalter.uzКак внедрение онлайн-ККМ и виртуальных касс повлияет на бухучет - читать на buxgalter.uz

Ўзбошимчалик билан қурган иморатингизни «қонунийлаштиришга» улгуриб қолинг

06.03.2019

Читать на русском языке

Жорий йил 1 мартдаги ҳолатга кўра Давлат хизматлари марказларига 398 400 та ўзбошимчалик билан қурилган турар жойлар бўйича аризалар келиб тушган, уларнинг 112 425 таси қаноатлантирилган, 48 405 таси рад этилган, 234 235 таси эса кўриб чиқилмоқда. Статистика Бош прокуратура сайтида келтирилган.

 

Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 20.04.2018 йилдаги ПФ–5421-сон Фармонида ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга «амнистия» эълон қилинган. Акция вақт бўйича чекланган, унинг амал қилиш муддати – 2019 йил 1 майгача.

 

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузурида ташкил этилган комиссиялар зиммасига жой эгаларининг ҳуқуқларини аниқлаш бўйича ишларни ташкиллаштириш ва бажариш вазифаси юклатилган.

 

Прокуратура органлари ушбу жараёнда бевосита иштирок этмоқдалар. Улар ёрдамида 1 058 нафар фуқаро ўзбошимчалик билан қурилган иморатларга мулк ҳуқуқи тўғрисидаги ҳужжатларни олади.