Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:Хорошие новости для работающих пенсионеров в 2021 году! Как быть, если отпуск по основной работе – длиннее, чем по совместительству Срочно! Кому нужно проверить правильность уплаты налогов

Узлуксиз меҳнат стажи аҳамиятга эгами?

01.12.2020

Читать на русском языке

Баъзи ходимлар бир ишдан бўшаш ва бошқасига жойлашиш ўртасидаги танаффуслардан, шу тариқа уларнинг узлуксиз стажлари узилиши ва бу қандайдир тарзда бўлғуси пенсия, касаллик таътили пули, устамалар ва ҳ.к.ларга таъсир кўрсатади деб қўрқишади. Аслида ҳам шундайми?

 

Узлуксиз иш стажи” атамаси тушунчаси ҳозирги вақтда қонунчиликда  мавжуд эмас. У собиқ СССР вақтида аҳамиятга эга бўлган ва инсон мунтазам меҳнат қилган вақтни намоён қилган, ишдан бўшаш ва янги ишга жойлашиш ўртасидаги даврлар эса муайян муддатлардан ошмаган.

 

Бироқ ҳозирги вақтда ҳам у кадрлар бўлими ходимлари орасида ҳам тез-тез эслаб турилади. Гап шундаки, узлуксиз меҳнат стажи муайян касб соҳаларида устамаларни тайинлашда ҳисобга олинади. Масалан, давлат муассасаларининг тиббиёт ва фармацевтика ходимларига узлуксиз иш стажи учун устамалар тайинлаш кафолатланади. Уларни тўлаш ва узлуксиз стажни ҳисоблаб чиқариш тартибини Ўзбекистон Республикаси давлат муассасалари тиббиёт ва фармацевтика ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби ва шартлари тўғрисида низом тартибга солади.

 

Хусусий корхоналарда меҳнат стажи

 

Компаниялар ҳам локал тартибда мустақил равишда ўз ходимлари учун мазкур аниқ иш берувчида ёки аниқ тармоқда узлуксиз стаж учун қўшимча афзалликлар белгилашлари мумкин.  Бундай кафолатларни тақдим этиш тартиби ташкилотнинг алоҳида локал норматив ҳужжатларида қайд этилади. Масалан – жамоа шартномасида, меҳнатга ҳақ тўлаш, моддий рағбатлантириш тўғрисидаги низомларда ва ҳ.к.

 

Бу миқдори ишланган даврга мутаносиб равишда табақалаштириладиган иш ҳақига ҳар ойлик ёки йиллик қўшимча тўловлар бўлиши мумкин. Узлуксиз стаж учун пул тўловларидан ташқари ходимларга қўшимча ҳақ тўланадиган таътиллар, санаторийга йўлланмалар ва ҳ.кни тақдим этиш мумкин. Бунда ташкилот локал ҳужжатда “узлуксиз” юзасидан ўз талқинини мустаҳкамлаб қўйиши мумкин:

  • битта компания ёки тармоқда узлуксиз иш;
  • битта мутахассислик ёки бир хил меҳнат шароитларида узлуксиз иш.

 

Buxgalter.uz да батафсил ўқинг.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_