Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Где открыть банковскую карту «НUMO» – читайте на buxgalter.uzНалоговые льготы позволяют увеличить туристический поток – читайте на buxgalter.uzКак подтвердить отрицательный НДС – читайте на buxgalter.uzЧто ответить ГНИ на требование, если предприятие перешло на уплату НДС с февраля и есть авансы – читайте на buxgalter.uz

«Ўзстандарт» фермерларга ЕИ бозорларида сотувни фаоллаштиришга ёрдам беради

28.09.2018

Читать на русском языке


«Ўзстандарт» агентлиги ва RINA S.p.A (Италия) компанияси томонидан Ўзбекистонда Global G.A.P стандартларига мувофиқ янги узилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сертификатлаш йўлга қўйилади.

 

Истеъмолчилар ва чакана савдо корхоналари учун Global G.A.P сертификати маҳсулот хавфсизлик ва сифат даражасига мувофиқ келиши, шунингдек экологик нормаларга риоя қилиб, ходимларнинг профессионал соғлиғи ва хавфсизлигини, атроф муҳит ҳолати ва ҳайвонларнинг омонлиги ҳақида қайғурган ҳолда ишлаб чиқарилганлиги тасдиғидир.   

 

«Ўзстандарт» агентлиги 2017 йилда Ўзбекистонда Global G.A.P стандартларини жорий этишни бошлади. Асосий мақсад – Ўзбекистон фермерларига уларнинг маҳсулотлари Европа иттифоқи бозорларига илдам кириб боришига кўмаклашиш.  

 

2018 йил 19 сентябрда «Ўзстандарт» агентлиги Синов ва сертификатлаш республика маркази ҳамда Италиянинг Rina Simtex S.r.l компанияси ўртасидаги музокаралар якунида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди.

 

Ҳужжатга мувофиқ, сифат менежменти тизимларини сертификатлаш халқаро бозорида 150 йиллик тарихга эга, дунёнинг 65 мамлакатида 150 та офиси бўлган Италия компанияси Global G.A.P стандартларига мувофиқ миллий кадрларни тайёрлашда ва сертификатлашни амалий татбиқ этишда ёрдам беради.


 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_