Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как быть, если отпуск получился «авансом» – читайте на buxgalter.uzКак рассчитать компенсацию, если работник долго не уходил в отпуск – читайте на buxgalter.uzКак рассчитать отпускные – читайте на buxgalter.uz

Валентина Иванова: «Вir.uz тизимида ўқий бошлаганларга муваффақият тилайман»

20.11.2018

Читать на русском языке

Ўтган шанбада «Advance Pharmaceuticals Business» ХК МЧЖ бош бухгалтери Валентина Иванова bir.uz тизимида «Бош бухгалтер. Солиқ солишнинг соддалаштирилган тартиби. 2-тоифа» ихтисослиги бўйича аттестация имтиҳонидан муваффақиятли ўтди. Шу муносабат билан Norma портали мухбири Олег Гаевой ундан саволларига жавоб беришини илтимос қилди.  

 

 – Валентина Владимировна, нима учун bir.uz бухгалтерлар малакасини баҳолаш тизимида шуғуллана бошладингиз? 

 

– Бир йил аввал «Norma» ПРМда ягона солиқ тўловига бағишланган семинарда қатнашдим. Унда бухгалтерлар малакасини ошириш учун bir.uz портали ташкил этилганлиги ҳақида хабар бердилар. Ўшанда у ҳали тест режимида ишлар эди. Унга қизиқиб қолдим. Билим даражамни синаб кўрмоқчи бўлдим. Шу тариқа шуғулланишга киришиб кетдим.

 

– Ахир бир неча йилдан буён бош бухгалтер бўлиб ишлайсиз-ку?

 

– Ҳа, тўғри. Шунга қарамай, тайёргарлик даражамни текшириб, малакамни тасдиқлагим келди. Ҳеч қайси бухгалтер амалиётда бухгалтерия ҳисобига оид барча билимларини қўлламайди, фақат ўз ишида керак бўладиганини қўллайди. Bir.uz тизими эса уларнинг ҳаммасини қамраб олган. Ўқув тести босқичида ўзим учун кўп нарсани билиб олдим.

 

– Аттестация имтиҳонини бир уринишда топширдингизми?

 

– Йўқ, фақат иккинчи уринишда уддаладим. Синов имтиҳонидан ўтган бўлсам ҳам, вақтдан унумли фойдаланмаганим ва имтиҳонгача ўқув тестидан тўлиқ ўтишга улгурмаганим сабабли бир уринишда топшира олмадим.

 

 – Қайси хатоингиз кўпроқ ёдингизда қолди?

 

– Тестга келсак, анча вақт ўтгани учун ҳозир аниқ бир ҳолатни эслай олмайман. Бироқ унда тизим версияси бўйича мен нотўғри ечган вазифалар бор эди. Аслида уларни тўғри ечганман деган фикрдаман. Бундай ҳолатларда тизим муаллифлари тўғри жавобларни киритиш чоғида қандай ҳисоб-китоблардан фойдаланганларини билишни истардим.

 

Аттестация имтиҳони ҳақида гапирадиган бўлсам, баъзи саволларга тўғри жавобни била туриб нотўғри жавоб берганимни биламан. Айримлари, айниқса вазиятга доир вазифалар бўйича эса хатоларим устида ишлашим керак…

 

– Ишлаб чиқувчиларга қандай таклиф билдирган бўлардингиз?

 

– Аттестация имтиҳонидан кейин бир ёки бир нечта «хатолар устида ишлаш» принципи бўйича машғулотлар ўтказилса, нур устига аъло нур бўлар эди. Бу амалиётчилар учун катта фойда келтириши аниқ.

 

Bir.uz тизими орқали ўрганганларингиз келгусида қўл келадими?

 

– Ҳозирча bir.uz тизимида ўқигунча яхши ўзлаштириб олган тизимда ишлаяпман. Ўқиш менга наф келтирди, кўпгина янги ва қизиқарли ахборотларни билиб олдим.  

 

– Амалиётда bir.uz аттестати керак бўлади, деб ўйлайсизми? 

 

– Бу ҳақда ўйлаб кўрмаган эканман. Ҳозирча уни тайин бир жойга қўйиб қўяман. Янги ишга жойлашадиган бўлсам, у таълим олганим, имтиҳон топширганимнинг исботи бўлиб хизмат қилади. Зеро тақдир тақозосига кўра курсни тугатиб, бухгалтер сифатида иш бошлаганман. Маълумотим бўйича трикотаж ишлаб чиқариши технологиман, бироқ бу касбда ишлаб кўрмаганман.

 

Bir.uz тизимида шуғуллана бошлаганларга қандай тилак билдирасиз?

 

– Сабр-тоқат ва қунт билан ишлашларини тилайман. Тестни охиригача ечинг, синов имтиҳонидан муваффақиятли ўтинг ва аттестация имтиҳонини ишонч билан топширинг. Бундан фақат ютасиз.




В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_