Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак скорректировать зачет НДС на основании статьи 270 Налогового кодекса Как сформировать прочие затраты производственного характера Как разработать график документооборота по экспортной сделке
  • www.norma.uz
  • Бизнинг шарҳлар
  • Валюта маблағларини қайта баҳолашда олинган фойда солиқ солинадиган базага киритилмайди

Валюта маблағларини қайта баҳолашда олинган фойда солиқ солинадиган базага киритилмайди

15.11.2017

 

Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2.09.2017 йилдаги ПФ-5177-сон Президент Фармонининг 7-банди ижроси юзасидан  маълум қилишларича, 1.07.2018 йилгача шундай тартиб жорий этиладики, унга кўра чет эл  валютасидаги маблағларни қайта баҳолашда олинган фойда солиқ солиш базасига киритилмайди.

 

Чет эл валютаси курси ўзгариши муносабати билан, валютани либераллаштириш бўйича чора-тадбирларни жорий этишда тегишли ҳисобот даврида касса, депозит ва ссуда ҳисобварақларида, шу жумладан аккредитивларда бўлган валюта маблағларини қайта баҳолаш натижасида олинган фойда солиқ солиш базасига киритилмайди.

 

Кўрсатилган норма қуйидагиларни ҳисоблаб чиқаришда қўлланилади:

  • юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи;
  • ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи;
  • ягона солиқ тўлови.

 

Шунингдек хабарда юқорида кўрсатилган солиқлар бўйича ҳисоботларнинг қайси сатрларида чет эл валютасини қайта баҳолашда олинган фойда акс эттирилиши кўрсатилган.

 

Маълумот учун: чет эл валютасидаги маблағларни қайта баҳолаш натижасида олинган фойда деганда ижобий курс фарқининг салбий курс фарқидан ошган сумма тушунилади.



Феруз Хайруллаев.