Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как быть, если отпуск получился «авансом» – читайте на buxgalter.uzКак рассчитать компенсацию, если работник долго не уходил в отпуск – читайте на buxgalter.uzКак рассчитать отпускные – читайте на buxgalter.uz

Валюта омонатларини қандай кўпайтириш мумкин

02.11.2018

Читать на русском языке

 

2018 йил ноябрь ҳолатига кўра хорижий валюталардаги омонатлар бўйича банк таклифлари шарҳини эътиборингизга ҳавола қиламиз.  

 

Аввалги шарҳимизга (2018 й. февраль) таққослаганда, бугунги кунда омонатларни халқаро пластик карталардан ва масофадан туриб (онлайн-омонатлар) киритиш имконияти пайдо бўлди.

 

Фоиз ставкалари деярли ўзгармади. Энг кўп фойда келтирадиган омонатларнинг кўпчилиги худди аввалгидек, йиллик 5-6% миқдорида фойда келтиради. Шу билан бирга янада фойдалироқ - йиллик 7-8% шартларида ҳам омонат очиш мумкин.

 

Банклар кесимида фоиз ставкаси энг юқори бўлган омонатлар қуйида келтирилган жадвалда акс эттирилди. Бунда кўпчилик банклар, одатдагидек, фоиз ставкалари паст бўлган ва қуйидагилар билан фарқланадиган шартларда бериладиган бошқа омонатларни таклиф қилмоқда:

  • фоизларни тўлаш муддати бўйича, улар аванс тариқасида, ҳар ойда, ҳар чоракда, омонат муддати тугагач тўланиши мумкин;
  • омонатни тўлдириш ва омонат қўйилган муддат оралиғида маблағларни қисман олиш имконияти мавжудлиги;
  • фоизларни омонат киритилган валютада ёки МБ курси бўйича сўмда тўлаш тартиби;
  • фоизлар ҳисоблаш тартиби;
  • омонат муддати ва муддатни узайтириш имконияти мавжудлиги.

 

Бугунги кунда банклар омонатлар муддатидан олдин истеъмолчининг ташаббуси билан тўхтатилган тақдирда ҳам фоизларни пастроқ бўлган ставкалар бўйича тўлашга тайёрдирлар.

 

Хорижий валютадаги аксарият омонатлар АҚШ долларида назарда тутилган, шунингдек евро ва Англия фунт стерлингида омонат очиш таклифлари ҳам мавжуд.  

 

Масалан, «Асакабанк» бугунги кунда ноёб хизматни – мультивалюта омонатини таклиф қилмоқда. Бунда омонатларни долларда, евро ёки Англия фунт стерлингида киритиш имконияти назарда тутилади, омонат ёпилаётганда эса мижоз танловига кўра муайян тўлов эвазига омонат конверсияланиб, уч турдаги валютадан бирида тўланади.

 

Банклар расмий сайтларида ўз омонатлари ҳақидаги батафсил маълумотларни фаол бериб боришмоқда. Таъкидлаш жоизки, мазкур маълумотлар телефон орқали бериладиган маълумотларга ҳар доим ҳам мос келавермайди. Банкларнинг вакиллари бу ҳолатни ўзгартириш киритишга улгуролмаганликлари билан изоҳлашмоқда. Сайтда кўрсатилган телефон рақамлари бўйича қўнғироқларга жавоб берадиган банк ходимларининг ўзлари ҳам омонатлар тўғрисида батафсил маълумотга доимо эга бўлавермайдилар. Банк раҳбарияти бунга жиддий эътибор қаратишини ва мижозларга хизмат кўрсатиш сифатини янада яхшилаш мақсадида чора-тадбирлар қабул қилишини истардик.

 

Жадвални тузишда қуйидаги белгилардан фойдаланилди: $ – АҚШ доллари, € – евро, £ – фунт стерлинг.

 

Т/р

Банк номи

Нақд омонатлар

Пластик картадан омонатлар

Онлайн-омонатлар

1

«Агробанк» АТБ

18 ойга йиллик 6%;

исталган сумма;

% омонат киритилган валютада тўланади

 

13 ойга йиллик 3%, энг кам омонат миқдори - $100, VISA  картасидан очилади, % омонат киритилган валютада картага ўтказилади  

2

«Asia Alliance Bank» АТБ

13 ойга йиллик 5,5%;

энг кам омонат миқдори - $500;

% омонат киритилган валютада ҳар ойда ва муддат тугагач тўланади

3

«Алоқабанк» АТ

$ да талаб қилиб олингунча йиллик 0%

4

«Асака» АТБ

$ да 7 турдаги ва € да 2 турдаги омонат;

барча омонатлар бўйича фоиз ставкаси бир хил – йиллик 4%.

Омонатлар муддати (бир йилгача) ва бошқа имкониятлари билан фарқланади

5

«Даврбанк» ХАТБ

$ ва € да 4 ойга йиллик 4%;

% омонат муддати тугагач, МБнинг тўлов кунидаги курси бўйича сўмда тўланади

6

«Ziraat bank Uzbekistan»

(собиқ «UT BANK») АЖ

12 ойга ва ундан кўп ойларга йиллик 5,5%;

энг кам омонат миқдори - $500;

% ҳар ойда тўланади

7

«InFinbank» АТБ

48 ойга;

энг кам омонат миқдори - $1000;

қўшимча бадаллар тўланиши мумкин;

% муддатига қараб оширилади: 36 ойдан 48 ойгача бўлган даврга энг юқори ставка – йиллик 7% ҳисобланади;

% ҳар ойда тўланади;

муддатидан олдин ёпилганда % ставкаси камайтирилади

8

«Ипак йўли банки» АТИБ

6 ойга йиллик 5%; энг кам омонат миқдори - $1000;

% омонат киритилган валютада ҳар чоракда тўланади.

% ставкаси кам бўлган бошқа омонатлар ҳам бор

3 ойга 3%;

омонатга «Шахсий кабинет» тизими орқали масофадан туриб, Ипак йўли банкида очилган VISA пластик картасидан $ да маблағ киритилади;

% муддат тугагач, МБнинг операция амалга оширилган пайтдаги курси бўйича ҳисобрақамга миллий валютада маблағ киритиш орқали тўланади   

9

«Ипотекабанк» АТИБ

12 ойдан ортиқ муддатга йиллик 4%;

% хорижий валютада ҳар ойда тўланади

3 ойга 4%;

омонатнинг мазкур турига пул маблағлари VISA халқаро пластик карталаридан ўтказилади;

фоизлар муддат тугагач, омонатнинг асосий суммаси билан бирга VISA халқаро пластик картасига ўтказилади

3 ойга 4%;

омонатнинг мазкур турига  валюта «Электрон ҳамён»идан маблағлар ўтказилади;

омонат бўйича фоизлар муддат тугагач, омонатнинг асосий суммаси билан бирга «Электрон ҳамён»га ўтказилади

10

«Капиталбанк» АТБ

25 ойга 5%; $ ва € да;

омонат қўйилган муддат давомида уни тўлдириш ва маблағларни олиш имконияти мавжудлиги;

% омонат киритилган валютада ҳар ойда ёки муддат тугагач тўланади

11

«KDB Bank Uzbekistan» АЖ

$, € ва £ да чекланмаган муддатга 0%;

омонат миқдори чекланмаган, мижоз омонатни киритилган валютада тўлдириши ва  тўлаши мумкин   

 

 

12

«Қишлоқ қурилиш банк» АТБ

13-25 ой муддатга 4%; $, € ва £ да қабул қилинади;

энг кам омонат миқдори омонат киритилган валютада 100 ш.б.;

% омонат киритилган валютада ёки сўмда ҳар ойда тўланади

13

«Мадад Инвест Банк» АТБ

12 ойга йиллик 5%;

% омонат киритилган валютада муддат тугагач тўланади

14

ТИФ Миллий банки

$ да 13 ойга йиллик 5%;

% омонат киритилган валютада ҳар ойда тўланади;

€ да 3 ойга йиллик 2%;  

% талаб қилиб олинмаган фоизлар капиталлаштирилмаган ҳолда ҳар ойда тўланади

$ ва € да 27 ойга;

ставка омонат муддатига боғлиқ бўлади: энг юқори ставка 25-27 ойлик даврга йиллик 5% бўйича ҳисобланади;

% омонат киритилган валютада ҳар ойда тўланади

 

 

15

«Ориент Финанс» ХАТБ

$ да 24 ойга йиллик 4,5%;

энг кам омонат миқдори - $100;

% омонат киритилган валютада ҳар ойда нақд тўланади

$ да 24 ойга йиллик 4,5%

энг кам омонат миқдори - $100;

% ҳар ойда омонат киритилган валютада тўланади

$ да 2 йилга йиллик 5%;

энг кам омонат миқдори - $100;

мобил иловалар орқали очилади;

% омонат киритилган валютада ҳар ойда карточкага ўтказилади

16

«Ravnaq-bank» ХАТБ

$ да: 36 ойга;

энг кам омонат миқдори - $500;

дастлабки 12 ой давомида фоиз ставкаси йиллик 6%ни, 13 ойдан 36 ойгача – йиллик 2%ни ташкил қилади; омонат қўйилган муддат оралиғида тўлдирилмайди ва олинмайди;

% омонат киритилган валютада ҳар ойда тўланади

€ да: 18 ойга йиллик 2%;

омонат қўйилган муддат оралиғида тўлдирилмайди ва олинмайди;

% омонат киритилган валютада ҳар ойда тўланади

17

«Савдогар» АТБ

талаб қилиб олингунча 0%

18

Садерат банк Тошкент

талаб қилиб олингунча 0%

19

«Трастбанк» ХАТБ

13-25 ойга йиллик 6%;

энг кам омонат миқдори - $500;

% ҳар ойда тўланади

20

«Туркистон» ХАТБ

$ 25 ойга;

омонат бўйича фоиз ставкаси дастлабки 13 ойда – йиллик 8%, кейинги 12 ойда – йиллик 1%;

% омонат киритилган валютада ҳар ойда тўланади

$ да 6 ойга йиллик 4%;

халқаро карталардан очилади;

% ҳар ойда тўланади

 

21

«Туронбанк» АТБ

$ да 370 кунга йиллик 6%;

% омонат киритилган валютада ҳар ойда тўланади

 

22

Ўзсаноатқурилишбанк

$ да 6 ойга йиллик 3%;

% омонат киритилган валютада ҳар ойда тўланади

23

«ЎзСҚБ» АТБ

$ да 6 ойга йиллик 4%;

энг кам омонат миқдори - $500;

% омонат киритилган валютада ҳар ойда тўланади

24

«Универсал банк» ХАТБ

13 ойга йиллик 6%;

энг кам омонат миқдори - $2000;

% валютада ҳар ойда капиталлаштирилмаган ҳолда тўланади

25

«Hi-TechBank» ХАТБ

$ да 18 ойга йиллик 5%;

% омонат киритилган валютада ҳар ойда тўланади

26

«Халқ банки» АТ

$ да 12 ойга йиллик 3%;

% муддат тугагач омонат киритилган валютада тўланади

27

«Hamkorbank» АТБ

25 ойга йиллик 6%;

энг кам омонат миқдори - $500;

% ҳар ойда тўланади;

омонат расмийлаштирилгандан кейин камида 12 ой ўтгач ёпилган тақдирда, % ҳисобланмайди

€ да 6 ойга йиллик 2%;

омонат расмийлаштирилгандан кейин 6 ой ўтмасдан ёпилганда, омонат бўйича фоизлар ҳисобланмайди

13 ойга йиллик 6%;

банкнинг халқаро пластик карталаридан очилади;

энг кам омонат миқдори - $500; % омонат киритилган валютада ҳар ойда тўланади

 

28

«Микрокредитбанк» АТБ

3 ва 6 ойга йиллик 3%;

омонат миқдори –  $500 ва ундан ортиқ;

омонат бўйича % муддат тугагач АҚШ долларида тўланади (капиталлаштирилмайди)

 

Олег Гаевой.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_