Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
До 25 сентября надо сдать три отчета и уплатить налоги - читать на buxgalter.uzЧто еще нужно знать бухгалтеру при переходе на электронные счета-фактуры - читать на buxgalter.uzКого обследуют за III квартал - читать на buxgalter.uzЧто делать, если главбух уволился и не вернул ЭЦП - читать на buxgalter.uzКакие льготы есть по НДС при лизинге - читать на buxgalter.uzКак внедрение онлайн-ККМ и виртуальных касс повлияет на бухучет - читать на buxgalter.uz

Валютани тартибга солиш, Ҳисоб палатаси ва ХУМШ

03.05.2019

Читать на русском языке

 

2 май куни Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар бир қатор қонун лойиҳаларини муҳокама қилдилар.

 

Улар дастлаб «Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси тўғрисида»ги қонун лойиҳасини кўриб чиқдилар.

 

Лойиҳа мазкур органнинг асосий вазифалари ва функциялари, уларни амалга ошириш механизмлари, мансабдор шахсларининг ваколатларини белгилайди. Палата томонидан давлат органлари ҳамда бошқа ташкилотлар ўртасида маълумотлар алмашинуви, шу жумладан, электрон шаклдаги маълумотлар алмашинуви борасидаги ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби баён этилган. Давлатнинг иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида Ҳисоб палатасига бюджет ва смета-штат интизомининг бузилишида айбдор бўлган масъул шахсларни белгиланган тартибда маъмурий жавобгарликка тортишни сўраб, судга мурожаат қилиш ҳуқуқи белгилаб қўйилмоқда.

***

Мажлисда, шунингдек, пул-кредит сиёсатини либераллаштириш, соҳа фаолиятини ҳуқуқий тартибга солиш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган бир қатор қонун лойиҳалари биринчи ўқишда кўриб чиқилди:

  • «Валютани тартибга солиш ва валютани назорат қилиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ҳозир амал қилиб турган шу номдаги қонундан тубдан фарқланиб, амалиётда учрайдиган деярли барча валюта операциялари турларининг амалга ошириш тартибини белгилайди;
  • «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси  пул-кредит сиёсати ва унинг инструментларини тубдан такомиллаштириш, нархлар барқарорлигига қаратилган таъсирини кучайтириш, жумладан, амалга оширилаётган чоралар асосида асоссиз инфляцион ҳолатларининг олдини олишга қаратилган.

 

Ҳужжатлар валюта операцияларини амалга оширишда резидентлар ва норезидентларнинг чет эл валютасидаги маблағларини эркин тасарруф этиш ҳуқуқларини рўёбга чиқаришга, миллий валютамизнинг барқарорлигини таъминлашга хизмат қилади.

 

Марказий банкнинг пул-кредит сиёсатини амалга оширишида замонавий механизмлар қўлланилиши, тижорат банкларининг бошқарув ва таваккалчилик-менежменти сифатига таъсир қилиш механизмларининг такомиллаштирилиши, банк тизимидаги маълумотларни йиғиш, таҳлил қилиш самарадорлигини ошириш, инновацион технологиялардан кенг фойдаланилишини таъминлаш кутилмоқда.

 

***

 

«Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ҳам биринчи ўқишда муҳокама қилинди.

 

Ҳозирги кунда кўп квартирали уйлар уй-жой мулкдорлари ширкати томонидан бошқарилади. Улар фаолиятини тартибга соладиган қонунларнинг амалий ижросини ўрганишлар шуни кўрсатдики, кўп квартирали уйларни сақлашга доир муносабатларни ширкатлардан ташқари бошқа тузилмалар ҳам турли усуллар орқали бошқариши, айнан шундай аралашувларга чек қўйиш масаласида қонун ҳужжатларида камчиликлар мавжудлиги аниқланди. Лойиҳа билан кўп квартирали уйлардаги умумий мол-мулкни бошқариш муносабатларини тартибга солиш, бошқарув шакллари, бошқариш органларининг ҳуқуқлари ҳамда мажбуриятлари белгиланмоқда. Уларни тузиш, фаолият юритиши, шунингдек, давлат бошқаруви ва назорат органлари билан ўзаро муносабатларини тартибга солиш назарда тутилмоқда.

 

Мажлисда Қонунчилик палатасининг ваколатларига тааллуқли бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди.

 

Олий Мажлис  

Қонунчилик палатаси материаллари асосида.