Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как вернуть НДС, уплаченный за квартиру в новостройке - читать на buxgalter.uzКак налоговики доначисляют вам налоги при смене учредителей и реорганизациях - читать buxgalter.uzПереход на ЭСФ: работники налоговых инспекций оказались «крайними» - читать на buxgalter.uzПоздравляем лучших бухгалтеров и аудиторов уходящего года - читать на buxgalter.uzИдеальный график отпусков: как получить больше и отдохнуть дольше - читать на buxgalter.uzПлан главбуха на декабрь: 10 важных дел до конца года - читать на buxgalter.uzСредний бизнес может навредить выстраиваемой цепочке НДС - читать на buxgalter.uz

Вазирлар Маҳкамасининг Олий Мажлис олдида ҳисобдорлигига тузатиш киритилди

03.12.2019

Читать на русском языке

Олий Мажлис Сенатининг йигирма тўртинчи ялпи мажлисида Вазирлар Маҳкамаси тўғрисидаги қонуннинг янги таҳрири маъқулланди.

 

Ҳукуматнинг фаолияти “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида”ги Қонун билан тартибга солинади. Бироқ ҳужжат Вазирлар Маҳкамасига тааллуқли ваколатлар ва масалаларни, унинг аъзоларини тайинлаш тартибини, шунингдек уларнинг Олий Мажлис олдида ҳисобдорлигини тўлиқ акс эттирмайди. Шу муносабат билан бу қонунни янги таҳрирда қабул қилиш зарурати юзага келди.

 

Маъқулланган ҳужжатда Вазирлар Маҳкамасининг мақоми, унинг асосий ваколатларини, шу жумладан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқини қонун билан мустаҳкамлаш, Вазирлар Маҳкамасининг фаолиятини режалаштириш ва баҳолаш, унинг ҳужжатлари турлари,  масалалар киритиш ва кўриб чиқиш тартиби белгиланган. Президент ва унинг Администрацияси, суд ҳокимияти органлари билан ўзаро муносабатлари масалаларига аниқлик киритилмоқда.

 

Мажлисда Сенат аъзолари “Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартиби такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги Қонунни ҳам маъқулладилар.

 

У Президентнинг “Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида” 2019 йил 21 майдаги Фармонидан келиб чиқиб, шунингдек қонун ҳужжатларини мувофиқлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси томонидан ишлаб чиқилди. Қонун 25 та қонун, 12 та кодекс, шунингдек қонунлар билан тасдиқланган 17 та низомга ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни назарда тутади. Жумладан, “иш ҳақининг энг кам миқдори” термини ўрнига “меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори”, “базавий ҳисоблаш миқдори” ва “пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори” тушунчалари киритилмоқда.

 

Олий Мажлис Сенатининг бўлиб ўтган мажлисида сенаторлар 1993 йил 22 январдаги Фуқаролик, оилавий ва жиноят ишлари бўйича ҳуқуқий ёрдам ҳамда ҳуқуқий муносабатлар тўғрисидаги Конвенцияга доир Баённомани (Москва, 1997 йил 28 март) ратификация қилиш ҳақида”ги Қонунни муҳокама қилдилар.

 

Ўзбекистон Кишинев конвенциясига август ойида қўшилган. Бу Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғиз Республикаси, Арманистон, Украина, Тожикистон, Грузия ва Молдова ваколатли органлари бир-бири билан ўзларининг марказий, ҳудудий ва бошқа органлари орқали ҳамкорлик қилиши учун ҳуқуқий асослар яратишга кўмаклашади. Бироқ унинг талаблари Ўзбекистон ва Россия Федерацияси ўртасидаги муносабатларга татбиқ этилмайди, Минск конвенцияси доирасида кўриб чиқиладиган ҳуқуқий ёрдам тўғрисидаги сўровларнинг кўпчилиги унинг улушига тўғри келади. Сенаторлар Минск конвенциясига Баённоманинг ратификация қилиниши тегишли мамлакатлар ваколатли органларининг ўзаро муносабатларини янада такомиллаштиришга хизмат қилишини таъкидлаб ўтдилар.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_