Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Виктор Семерюк: «bir.uz ни ўйинчоқ ўрнида ишлатдим»

22.01.2018

Bir.uz бухгалтерлар малакасини баҳолаш тизими ёрдамида тестлаш ва сертификатлашдан ўтаётганлар сони  кун сайин ортиб бормоқда. Биз тизимдан фойдаланиб улгурганлардан ўз тажрибаси ва таассуротлари билан ўртоқлашишни сўрадик. Бизнинг суҳбатдошимиз – Виктор Владимирович Семерюк.

 

Тестлардан ўтганингизга қанча вақт бўлди?

 

2017 йилнинг октябрь ойларида ўтиб бўлдим. Ёз охирларида бошлаган эдим, октябрь ойида тамомладим.

 

Деярли Сиз bir.uz нинг илк фойдаланувчиларидан бирига айландингиз. Ушбу тизим ҳақида қандай манбалардан хабар топдингиз?

 

Norma.uz сайтида берилган маълумотни ўқиб қолдим. Тарихан шундай шаклланганки, «Norma» компаниясининг маҳсулотлари пайдо бўлиши биланоқ – мен кундалик фойдаланадиган дастакларга айланади. Кейин bir.uz сайтига кирдим, рўйхатдан ўтдим, танишиб чиқдим, қизиқиб қолдим ва тестдан ўтишга қарор қилдим. 

 

Маълумотим – бухгалтер, бухгалтерлик иши бўйича анча стажим бор – 20 йилдан ортиқ. Аммо охирги пайтларда бухгалтерия соҳасига алоқам билвосита, чунки сўнгги пайтларда ERP синфига оид корпоратив интеграциялашган тизимларни жорий этиш ва қўллаб-қувватлаш билан машғулман. Яқиндагина SAPнинг Ўзбекистон Республикасидаги ҳамкори  «Accelerated Business Consulting» МЧЖ ёш жамоасига молия ва контроллинг бўйича маслаҳатчи сифатида қўшилдим (SAPFI/CO). Шу боис ҳам мен учун малакамни доим юқори даражада сақлаб туриш муҳим. Бошқача айтганда, БҲМС бўйича ҳисоб борасида амалга оширилаётган ишлардан доим хабардор бўлиб туриш зарур. Бу борада bir.uz менга катта ёрдам берди.

 

Умуман, мен тизимдан фойдаланганимдан, ва, албатта, натижалар бўйича олган рейтингимдан жуда мамнунман.

 

Тестдан ўтиш қанча вақтингизни олди?

 

Очиғини айтадиган бўлсам, тизимни ўйинчоқ ўрнида ишлатдим. Мен компьютерда эмас, телефон орқали телевизор қаршисида ўтириб ёки йўлда кетаётиб тестларни ишладим. Бу мен учун ўзига хос эрмакка айланди: «уч юлдузни қўлга киритиб», тестдан ўтаманми ёки йўқ. Билмаганларимни дастурнинг ўқув материали ёрдамида ўргандим. У жуда оддий ва тушунарли тилда ёзилган.

 

Айтингчи, Сиздек тажрибали мутахассис саволларга жавоб бера олмасдан, маълумот берувчи материаллардан фойдаланишингизга тўғри келган пайтларингиз кўп бўлдими?

 

Амалиётда ягона солиқ тўловига дуч келмаганман, чунки ҳар доим йирик саноат корхоналаридаги умумбелгиланган солиқ  солиш тизимидан фойдаланадиган корхоналарда фаолият юритганман. Мана шу соҳада кўплаб қийинчиликларга дуч келдим, гарчи бир қарашда мавзу жуда оддий туюлса ҳам. Яна шундай саволлар ҳам учрадики, уларга олтинчи уринишда ҳам жавоб топа олмадим.

 

Аммо натижада мен барча тоифалардан ўтдим ва бош бухгалтерлик билан тугатдим. Тизим профессионал даражани ошириш учун жуда фойдали бўлди, деб айта оламан.

 

Мураккаб вазиятлардан қандай чиққансиз?

 

Жуда оддий. Тестларга нотўғри жавоб берган тақдирингизда тизим маълумот материалларини тақдим этади. Бунда экспертларнинг тушунтиришлари норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар матнларидан фойдаланиш имконини берадиган ҳаволалар билан келтирилади. Амалиётдан жуда яхши намуналар келтирилган.

 

Нима деб ўйлайсиз bir.uz – керакли лойиҳами?

 

Албатта, ҳа. Ҳатто зарур.

 

Биласизми, амалиётчи бухгалтерлардан бири билан иш юзасидан, яъни текин бериладиган асосий воситалар бўйича ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштириш юзасидан баҳслашиб қолдим. Ушбу мураккаб масалага нуқта қўйишга bir.uz  тизимидаги ўқув материали ёрдам берди.

 

Барча бухгалтерлар мазкур тизим бўйича аттестациядан ўтишмаса ҳам, ҳеч бўлмаса тестдан ўтишса, айни муддао бўларди. Бўлмасам, биласизку, кўпинча амалиётда қандай: бош бухгалтерлар – ўз ишини устаси. Бухгалтериянинг муайян йўналиши бўйича масъул бўлган мутахассислар эса барча масалаларда ҳам етарли билимларга эга бўлишмайди ва ўз билимларини оширишга ҳам ҳаракат қилишмайди.

 

Ўйлашимча, корхоналар раҳбарлари ёки бухгалтерия хизматининг самарали иши учун масъул шахслар ўз бухгалтерларининг умумий даражасини айнан  bir.uz тизими ёрдамида оширишга ва воқелик талабларига мувофиқ бўлиш учун рағбатлантиришлари лозим. Бу уларнинг малакасини оширган, уларнинг дунёқарашини кенгайтирган бўларди. Корхоналарда умумий ишга зиён етказмасдан, бир-бирининг ўрнини боса оладиган мутахассислар кўпайган бўларди. Ахир биласизку қандай бўлади, ходим таътилга кетади-ю, унинг ишини эплай оладиган одам топилмайди, иш эса муаллақ тўхтаб тураверади…

 

Эҳтимол, бу фикримни кўпгина аудиторлар қўллаб-қувватласа керак.

 

Ушбу тизим ёрдамида таълим берувчи тестлардан эндигина ўтмоқчи бўлган ёки ўтаётган мутахассисларга қандай маслаҳатлар берган бўлар эдингиз?

 

Дастурда келтирилган ўқув материалларини албатта ўқинг. Уларда касбга оид ҳар қандай вазифаларнинг тўғри ечимини топасиз.

 

Материалларни баён этишни яхшилаш бўйича таклифларингиз борми?

 

Улар жуда оддий, содда ва тушунарли тилда ёзилган, яна бир бора қайтараман – амалий мисоллари талай. Келтирилган суратлар тўғрисида-ку гапирмасам ҳам бўлади. Нима ҳам дердим, ҳаммаси бир тизимга солинган, аниқ-равшан ва ўқув материаллари қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан мустаҳкамланган.

 

2018 йилдан бошлаб аттестатларни олиш учун таълим бериш тестлари пуллик бўлди (масалан, кичик корхона бош бухгалтерлари учун  ойига – 40 000 сўм., 12 ойга – 360 000 сўм). Нима деб ўйлайсиз, бу қанчалик қиммат? Агар Сиз тестдан ўтишингиз зарур бўлганида, шундай суммани тўлаган бўлармидингиз?

 

Умуман қиммат эмас, бу бутунлай ҳамёнбоп нарх.

 

Bir.uz аттестатини олиш учун имтиҳонга борасизми? Нима учун?

 

Йўқ, чунки яқин келажакда бош бухгалтер бўлиш ниятим йўқ, бу аниқ. Шу боис бормайман. Агар зарурат бўлганида, ишим бўйича қатъий талаб қўйилган тақдирда – сўзсиз борган бўлардим.

 

Bir.uz ҳақида янада кўпроқ бухгалтерлар хабар топиши учун нима қилган бўлардингиз?

 

Радиода рекламани йўлга қўйса бўлади, менимча унда йўқ. Интернетда ҳам рекламани кўпайтириш лозим, бу усул ҳатто бухгалтерияга алоқадор бўлмаган кўплаб мутахассисларнинг эътиборини тортади, ва, ҳам мутахассисларга, ҳам жамиятга фойда келтиради. 

 

 

Олег Гаевой.