Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Владивостокда Ўзбекистоннинг Бош консулхонаси очилди

04.03.2019

Читать на русском языке

Мамлакатимиз дипломатик муассасаси баҳорнинг илк кунида ўз ишини бошлади, дея хабар берилади Ташқи ишлар вазирлиги сайтида.

  

Консуллик округи Саха Республикаси (Якутия), Камчатка, Приморье, Хабаровск ўлкалари, Амур, Магадан, Сахалин вилоятлари, Еврей автоном округи ва Чукотка автоном округи ҳудудини қамраб олади, бир вақтнинг ўзида ушбу ҳудудлар Новосибирск шаҳридаги Ўзбекистон Бош консулхонаси консуллик округидан чиқарилади.

 

Шу куниёқ Бош консулхона расмий очилиши тадбирларида иштирок этган бизнес-доиралар ва туристик компаниялар вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

 

Муассаса қуйидаги манзилда жойлашган: 690003, Владивосток шаҳри, Верхнепортовая кўч., 46-уй, телефон: +7-423-260-48-00.