Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

ЯИДХПга солиқ солиш тизими бўйича интерактив хизматлар қўшилди

22.12.2017

My2.gov.uz Ягона интерактив давлат хизматлари порталида Давлат солиқ қўмитаси томонидан тақдим этиладиган хизматлар ишга туширилди, улар туфайли ушбу соҳа бўйича ахборотларни олиш сезиларли даражада осонлашади.

 

Хусусан, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати маълумотларига кўра, фойдаланувчилар «Қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) тўловчилари тўғрисида ахборот тақдим этиш» хизматидан фойдаланишлари мумкин.

 

Опция воситасида фойдаланувчига у ёки бу юридик шаxс қўшилган қиймат солиғи тўловчиси ёки тўловчиси эмаслиги тўғрисида ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган ахборот  тақдим этилади. Мазкур ахборот ҚҚС тўловчиси ҳисобланмайдиган корхоналар томонидан ҳисобварақ-фактураларда ҚҚСни ғайриқонуний акс эттириш ҳолатларини олдини олиш учун зарур.

 

ҚҚС тўловчилари тўғрисида ахборот олиш учун ариза берувчини қизиқтираётган йилни ва корхона СТИР кўрсатиш зарур. 

 

«Юридик шаxслар учун солиқ имтиёзлари» - яна бир интерактив хизмат. Ушбу опция туфайли солиқлар турлари бўйича солиқ тўловчи юридик шахсларнинг солиқ имтиёзлари тўғрисидаги туркумланган ахборот тақдим этилади. Ахборот тақдим этишда солиқ тўловчилар тоифаси, имтиёзлар турлари, уларнинг амал қилиш муддати ва мазкур имтиёз унинг асосида тақдим этиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳам кўрсатилади.  Мунтазам долзарб ахборот тақдим этиш учун тизим томонидан маълумотноманинг янгиланиши таъминланади.

 

«Юридик шаxснинг солиқлари ва бошқа мажбурий тўловлари бўйича ахборотни кўриб чиқиш» хизматидан фақат юридик шахслар фойдаланади. У юридик шахснинг барча солиқлари ва мажбурий тўловлари бўйича шахсий карточкаларни бевосита ДСҚнинг ахборот ресурсларидан кўриб чиқиш имконини беради.

 

Солиқ тўловчининг танловига кўра йил бошидан бошлаб ҳисоблаб ёзилган, тўланган суммалар, боқимонда, ортиқча тўлов, пеня миқдорлари ҳамда  бюджет ва бюджетдан ташқари мақсадли жамғармалар билан ўзаро ҳисоб-китоблар тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилади. Йилни танлаш ва шахсий карточкадан кўчирмани шакллантириш имконияти мавжуд. Натижада, солиқ тўловчи томонидан солиқ мажбуриятларини ўз вақтида ва тўлиқ ижро этиш устидан назорат амалга оширилади.