Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКрупные налогоплательщики все ТТН за апрель 2024 года должны оформить в электронном виде Можно ли вернуть НДС по безнадежной задолженности Как передать учредителю квартиру в счет дивидендов Как хранить бухгалтерские документы Как хранить бухгалтерские документы Как хранить бухгалтерские документы

Ягона 30 кунлик туристик виза жорий этилади

05.12.2017

 

Президентнинг 4.12.2017 йилдаги ПҚ-3423-сон “Ўзбекистон Республикаси консуллик йиғимлари тарифларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарори имзоланди. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати маълум қилади.

 

Хусусан, ҳужжат билан қуйидаги чора-тадбирлар кўзда тутилаётир:

 

1.  Якка тартибдаги хорижий туристлар учун 30 кун муддатга бериладиган туристик визаларни жорий этиш. Илгари қисқа муддатли (7 ёки 15 кунга) туристик визаларни олган  чет эл фуқаролари бирор бир сабабга кўра қайтиш рейсининг ушланиб қолиши оқибатида визани узайтириш муаммосига дуч келишарди;

 

2. Якка тартибдаги хорижий туристлар учун кириш туристик визаларини расмийлаштириш нархини учдан бир қисмга камайтириш – 60 дан 40 АҚШ долларигача.  Туристик визанинг юқори нархда бўлиши туристларнинг мамлакатимизга саёҳат қилиш қарорларига тўсиқ бўлувчи омиллардан бири эди; 

 

3. Туристик визани расмийлаштириш учун қуйи чегарани икки бараварга камайтириш – 10 дан 5 нафаргача. Илгари амалда бўлган хорижий мамлакатлардан  ташриф буюришни хоҳловчи туристлар учун 10 кишилик гуруҳни йиғиш талаби маълум қийинчиликлар келтириб чиқарарди, чунки гуруҳ аксарият ҳолларда 5 ёки ундан ортиқ кишидан ташкил топган оила аъзолари ёхуд яқин танишлардан шакллантирилар эди. 

 

Қайд қилинишича, қабул қилинган қарор:

  • бўлғуси туристларнинг туристик визаларини расмийлаштириш ва муддатини узайтириш билан боғлиқ расмиятчиликни қисқартириш ва харажатларни камайтириш;
  • чет эллик туристлар оқимини, айниқса, кичик туристик гуруҳлар сонини ошириш;
  • 1 ойлик ягона туристик визани жорий этиш ҳисобига туристларнинг мамлакатимиз ҳудудида бўлиш муддатларини узайтириш имконини беради.

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан « Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.