Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

ЯИДХПда барча ҳаётий вазиятлар битта блокка бирлаштирилди

17.02.2020

Читать на русском языке

Бу ариза берувчининг муаммосини уни қисмларга ажратмай, тўлиқлигича ҳал қилиш имконини беради ҳамда турли вазирлик ва идораларга мурожаат қилиш заруратидан халос этади, деб хабар берилади ЛБМА сайтида.

 

Ҳозирги кунда “Ҳаётий вазиятлар” бўлимига қуйидагилар киради:

  • фарзанд туғилиши - ҳомиладорлик бўйича рўйхатдан ўтиш, ҳомиладорлик ва туғиш таътилига чиқиш, таътил муддати, суюнчи миқдори, туғруқхона хизматларидан фойдаланиш тартиби;
  • меҳнат муносабатлари - иш қидириш, ишга киришда ҳужжат расмийлаштирилиши, ишсизлик нафақаси, малака ошириш ва қайта тайёрловдан ўтишда давлат хизматларидан фойдаланиш;
  • оила қуриш ва оилани тугатиш - никоҳни расмийлаштириш, никоҳ ёшига етмаган шахс билан никоҳ тузиш, никоҳ шартномаси ва уни тузиш, никоҳни бекор қилиш.
  • пенсия расмийлаштириш ва уни олиш - иш стажи ҳисобланиши, тасдиқловчи ҳужжатлар, пенсияни бошқа турига ўзгартириш, ишловчи пенсионерга пенсия тўлови.
  • яшаш жойида прописка қилиш ва рўйхатдан ўтиш - доимий пропискани олиш, пропискадан чиқиш, яшаш жойи бўйича вақтинча рўйхатга қўйиш.
  • таълим - болани боғчага бериш, мактабга қабул қилиш, имтиёзлар, президент мактаблари, олий ўқув юртига кириш, магистратурада ўқиш;
  • ногиронларнинг ижтимоий ҳимояси - ногиронликни расмийлаштириш, мезонлар, ногиронлиги бор шахслар учун нафақа, пенсия ва имтиёзлар.  

 

Энг талаб этилган ҳаётий вазиятлар рўйхатидан иборат мазкур бўлим халқаро тажрибадан келиб чиққан ҳолда ҳамда ЯИДХП фойдаланувчилари томонидан таклиф этилган оммабоп хизматлар рейтинги таҳлиллари асосида ишлаб чиқилган.

 

Давлат хизматларини бирлаштириш амалиёти Канада ва АҚШ, Буюк Британия, Австралия ва ЖАР, Франция, Россия  ва Эстонияда татбиқ  этилган.

 

Янги бўлим ЛБМА ва БМТТДнинг «Самарали давлат бошқаруви ва рақамли трансформацияни ривожлантиришга кўмаклашиш» қўшма лойиҳаси доирасида ишлаб чиқилган. 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_