Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Какую ставку ЕНП за январь–июль 2019 года применить ИП, оказывающему посреднические услуги операторам и провайдерам - читайте на buxgalter.uzКакие нужны документы для возврата налога на прибыль с доходов нерезидента - читайте на buxgalter.uzКогда зачет НДС неправомерен - читать на buxgalter.uzНужен ли счет-фактура при оплате покупки корпоративной пластиковой картой - читайте на buxgalter.uzКак отнести в зачет НДС по авиабилету - читать на buxgalter.uz

ЯИДХПда янги хизмат: нотариусга онлайн ёзилиш

04.12.2017

 

Янги интерактив давлат хизмати туфайли аҳоли ва бизнес вакиллари нотариус қабулига онлайн режимида ёзилишлари мумкин.

 

Хизматдан бутун Ўзбекистон бўйича жисмоний ва юридик шахслар фойдаланишлари мумкин. Қабулга ёзилиш учун хизмат тури, сана, вақт тўғрисидаги ахборотни ўз ичига оладиган шаклни тўлдириш, шунингдек ташриф буюриш режалаштирилаётган аниқ нотариал идорани кўрсатиш зарур. Ёзиш бепул амалга оширилади.

 

Буюртмани олгандан кейин нотариал идора ходимлари уни “Нотариал ҳаракатларни амалга ошириш ҳақидаги мурожаатларни навбатма-навбат қайд этиш дафтари”да рўйхатга олишлари керак бўлади. Бу Давлат нотариал идораларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини навбатма-навбат қайд этиш тартиби тўғрисидаги низом (АВ томонидан 30.12.2014 йилда 2646-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан кўзда тутилган. Низомга биноан мурожаат қилувчи нотариус томонидан мурожаат келиб тушган кундан кейинги кундан кечиктирмай қабул қилиниши керак.

 

Белгиланган вақтда нотариус қабулига келмаган мурожаат қилувчи умумий асосларда қабул қилинади ёки қабул қилиш вақти қайтадан тайинланади. Белгиланган вақтдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш мумкин эмас.