Ягона интерактив давлат хизматлари порталида Солиқ қўмитаси томонидан «Мол-мулк солиғи калькулятори» интерактив хизмати йўлга қўйилди.
Хизмат ёрдамида жисмоний шахслар объектнинг инвентарь қиймати ва майдонига асосланган ҳолда, ўзларининг мол-мулк солиқларини ҳисоблаб чиқаришлари мумкин. Бу ерда амалдаги имтиёзлар ҳақидаги ахборот ҳам тақдим этилган.
Хизматдан фойдаланиш учун Ягона идентификациялаш тизими (OneID) орқали ЯИДХПга авторизацияланиш лозим.