Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Нужно ли уже сейчас вносить в ЕНСТ данные действующих трудовых договоров - читать на buxgalter.uzКак комиссионеру заполнить электронный счет-фактуру - читать на buxgalter.uz27 актуальных вопросов по переходу на ЭСФ - читать на buxgalter.uzКогда отменят запрет на бартер - читать на buxgalter.uzКакую ставку НДС применить к импортному контракту на оказание услуг, исполненному в октябре - читать на buxgalter.uzОблагается ли беспроцентный заем, полученный от нерезидента - читать на buxgalter.uzКогда можно воспользоваться льготами по онлайн-ККМ и виртуальным кассам - читать на buxgalter.uzКак правильно «читать» карточки лицевых счетов - читать на buxgalter.uz

Якка тартибдаги заргар-тадбиркорларга кўпроқ ҳуқуқ берилади

10.05.2019

Читать на русском языке

Президент 8 май куни ушбу тармоқни ривожлантириш ва заргарлик буюмлари ишлаб чиқарувчиларга шароитни кенгайтириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди.  

 

Давлатимиз раҳбари қимматбаҳо хом ашёдан самарали фойдаланиш, инвестицияларни жалб этиш ва замонавий ишлаб чиқаришни ташкил этиш кераклигини таъкидлади. У заргарлик саноатида солиқ юкини қайта кўриб чиқиш, импорт қилинадиган хом ашё ва ускуналарни божхона тўловларидан озод қилиш бўйича топшириқлар берди.

 

Ҳозирда якка тартибдаги заргар-тадбиркорлар ўз маҳсулотларини тўғридан-тўғри сота олмасликлари сабабли дўконларга топширишга мажбур бўлмоқда. Асиллик даражасини белгилаш, заргарлик буюмларини чет элга олиб чиқишга оид тартибларнинг мураккаблиги аҳоли ва тадбиркорларга ноқулайлик туғдирмоқда. Ушбу маҳсулотларни бозорга олиб чиқишдаги тўсиқларни олиб ташлаш, якка тартибда заргарлик буюмлари ишлаб чиқарувчиларга ўз маҳсулотларини сотиш ҳуқуқини бериш зарур. 

 

Жорий йил 1 мартдан бошлаб қимматбаҳо металларни ишлаб чиқарувчиларга биржа орқали тўғридан-тўғри сотишга рухсат берилди (бу ерга қаранг). Эндиги мақсад – заргарликни чинакам саноат даражасига олиб чиқиш. Давлат заргарлик корхоналарига халқаро брендга эга компаниялар инвестицияларини жалб қилиш, ишлаб чиқарувчилар учун қимматбаҳо металлар харид қилишга имтиёзли кредит ажратиб, уларни қўллаб-қувватлаш зарур.

 

Асиллик даражасини белгиловчи тамғани корхонанинг ўзи қўйиши, ноқонуний савдонинг олдини олиш учун заргарлик буюмларини қабул қилиш ва сотишнинг электрон ҳисобини юритиш лозим.

 

Йиғилишда берилган топшириқ ва зарур чора-тадбирларни ўз ичига олган қарор лойиҳаси тайёрлаш вазифаси қўйилди.



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_