Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЗадержали выплаты работнику – как рассчитать проценты за задержку выплат Как трактовать компенсацию за задержку выплаты дохода работнику Не пропустите сроки регистрации чеков онлайн-ККТ за апрель для зачета НДС по ним Как предприятию продать квартиру физическому лицу

Янги қонунда ов қилиш қоидалари қайд этилади

20.05.2020

Читать на русском языке

19 май куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлиси бўлиб ўтди.

 

Мажлисда «Овчилик ва ов хўжалиги тўғрисида»ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилди.

 

Лойиҳада асосий тушунчалар қайд этилди, овчилар ва балиқ овчилари спорт бирлашмасига мажбурий тартибда аъзо бўлиш тўғрисидаги норма чиқариб ташланди. Қонун лойиҳасига табиий сув ҳавзаларидаги балиқларни умумий фойдаланиш тартибида овлашга оид тузатишлар киритилди.

 

Овланган ёввойи ҳайвонларнинг сонини ҳисобга олиш, уларнинг турларини тартибга солиш аниқлаштирилди, ёввойи ҳайвонлар ўртасида юқумли касалликлар тарқалишига қарши курашиш бўйича нормалар киритилди. Уларни тутишга доир квота бўйича ариза бериш муддатлари белгиланди.

 

Ҳужжатда ҳалқаси, микрочипи, ёрлиқчаси, тамғаси бўлган ёввойи ҳайвонлар тутилганда овчилик хўжалигининг ваколатли шахсига ёки Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ҳудудий органига, улар томонидан кейинчалик Фанлар академиясига тақдим этиш учун ахборот тайёрланиши таъкидланган.

 

Кун тартибига киритилган янги таҳрирдаги «Таълим тўғрисида»ги қонун лойиҳаси депутатлар томонидан иккинчи ўқишда кўриб чиқилди.

 

Қонун лойиҳасини такомиллаштириш жараёни давомида 238 та нормага ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Бир нечта норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қисқартириш, умумий тусдаги, қонунни қўллашга таъсир этмайдиган ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш оқибатида 123 та норма лойиҳадан чиқариб ташланди. Уларнинг ўрнига 54 та янги тўғридан-тўғри амал қилувчи нормалар киритилди. Ортиқча маъмурий тартиб-таомиллар ва тартибга солишнинг эскирган механизмларини бартараф этиш ҳисобига киритилган 7 та модда чиқариб ташланди ва аниқ соҳалардаги муносабатларни тартибга солувчи 9 та янги модда киритилди.

 

Қонун лойиҳасига инклюзив таълим тушунчаси киритилди. Бунда ҳар бир боланинг таълим олишдаги тенг ҳуқуқлилиги назарда тутилади ва ҳар қандай дискриминациянинг олдини олишга хизмат қилади. Лойиҳа билан умуман қонунчиликда назарда тутилмаган янги қоидалар – катта ёшдагилар учун билим олиш шакли жорий этилмоқда. Энди ёшидан қатъи назар, катта ёшдагилар умри давомида билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаб бориш имкониятига эга бўлдилар.

 

Қонун лойиҳаси қабул қилиниб, Сенатга юбориладиган бўлди.

 

«Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши тўғрисида»ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилди. Ҳужжатда маъмурий-ҳудудий тузилиш масалаларининг давлат томонидан тартибга солинишини амалга оширувчи органларнинг ваколатлари назарда тутилган.

 

Қонун лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлаш давомида унга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Хусусан, «Асосий тушунчалар» моддаси киритилди. Лойиҳага Қорақалпоғистон Республикаси бўйсунувидаги туман ва шаҳарларнинг чегараларини ўзгартириш тўғрисидаги нормалар киритилди. «Шаҳарларни республика бўйсунувидаги шаҳарлар туркумига киритиш тўғрисида»ги норма алоҳида моддада акс этди.


В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах