Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:Куда отнести НДС по представительским расходам Новый Указ в поддержку туризма и авиаперевозчиков в 2022 году Что делать, если у контрагента высокий «коэффициент разрыва» 48 бесплатных вебинаров по МСА

“Янги Ўзбекистон” массивларини барпо этиш кенгайтирилади

03.11.2021

Читать на русском языке

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 2 ноябрь куни аҳолини уй-жой билан таъминлаш ҳамда яшил майдонларни кенгайтириш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

 

Сўнгги йилларда юртимизда ипотека дастурлари доирасида 140 мингдан ортиқ хонадонли уй-жойлар барпо этилди. Мамлакатимизда ҳар йили 300 мингга яқин никоҳлар қайд этилмоқда. Келгуси беш йилда аҳоли сони 38 млнга етиши кутилмоқда.

 

Уйлар қурилиши кўлами шунга мувофиқ кенгайтириб борилади. Ҳар бир ҳудудда барпо этиладиган “Янги Ўзбекистон” массивлари бунда муҳим ўрин тутади. Келгуси беш йилда уларда 250 мингдан зиёд оила уй билан таъминланади.

 

Ҳар бир массивда саноат лойиҳалари, хизмат кўрсатиш объектлари ва ижтимоий инфратузилма бир вақтда қурилади. Келгуси йили Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 40 та шундай замонавий мавзе барпо этиш мўлжалланган.

 

Қурилиш вазирлигига вилоят ҳокимлари билан бирга, ҳар бир ҳудудда ер майдонларини аниқлаб, уларнинг бош режасини ишлаб чиқиш бўйича топшириқлар берилди. “Янги Ўзбекистон” массивлари қуриш учун келгуси йилда 15 трлн сўм ажратилиши белгиланди. Бу маблағ ипотека кредити бериш учун банкларга йўналтирилади. Қурилиш инвесторлар ҳисобидан амалга оширилади.

 

Келгуси йили янги массивларда қуриладиган уйларнинг 1 000 таси эҳтиёжманд оилалар ва ёлғиз аёллар учун давлат томонидан сотиб олинади. Бунинг учун, қурилиш ташкилотларига 220 млрд сўм олдиндан ўтказиб берилади. Бугунги кунда уйларнинг бир квадрат метри нархи ўртача 4 млн 500 минг сўмни ташкил этмоқда. Йиғилишда янги массивлардаги нархни шу миқдорда сақлаб қолиш вазифаси қўйилди.

 

Йиғилишда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳам кўриб чиқилди. Бу лойиҳа доирасида йилига 200 млн туп дарахт ва бута кўчатларини экиш, шу орқали шаҳарлардаги яшил майдонларни ҳозирги 8%дан 30%га ошириш режалаштирилган.

 

Мавжуд ва янгидан барпо этиладиган яшил майдонларга туман ёки шаҳар ҳокимининг қарори билан масъул белгиланадиган бўлди. Улар дарахтларни парваришлаш билан бирга, ушбу ҳудудни обод сақлашга ҳам жавоб беради. Кўп қаватли уйларга туташ ҳудудлар уй-жой мулкдорларига яшил майдонлар барпо этиш учун бириктирилади ва у ерда қурилиш қилишга рухсат берилмайди.

 

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасига ҳокимлар билан бирга, ҳар бир ҳудуднинг иқлим шароитига мос кўчатларни кўпайтириш ва етказиб бериш вазифаси қўйилди.