Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Какую ставку ЕНП за январь–июль 2019 года применить ИП, оказывающему посреднические услуги операторам и провайдерам - читайте на buxgalter.uzКакие нужны документы для возврата налога на прибыль с доходов нерезидента - читайте на buxgalter.uzКогда зачет НДС неправомерен - читать на buxgalter.uzНужен ли счет-фактура при оплате покупки корпоративной пластиковой картой - читайте на buxgalter.uzКак отнести в зачет НДС по авиабилету - читать на buxgalter.uz

Яқин 3 йилдаги таркибий ислоҳотларнинг асосий йўналишлари тақдимоти бўлиб ўтди

03.12.2018

Читать на русском языке

29 ноябрда Тошкентда «2019–2021 йиллардаги таркибий ислоҳотларнинг асосий йўналишлари йўл харитаси» тақдимоти бўлиб ўтди. Унда вазирликлар ва идоралар, энг йирик компаниялар раҳбарлари, етакчи маҳаллий мутахассислар, Жаҳон банки ва Осиё тараққиёт банки, шунингдек бошқа халқаро молия институтлари ва консалтинг муассасаларининг вакиллари иштирок этди.  



Ҳужжат иқтисодиёт ва молия вазирликлари томонидан Жаҳон банки ишчи гуруҳи билан биргаликда, 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси асосий вазифаларига асосланиб ишлаб чиқилган. Унда ҳам бешта асосий йўналишда таркибий ўзгартиришлар ва иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш назарда тутилган.

 

Биринчиси макроиқтисодий барқарорликни қўллаб-қувватлашдан иборат, тегишли институтларни кучайтириш, модернизацияланган фискал сиёсат ва солиқ ислоҳоти бунга замин яратади. Хусусан, макроиқтисодий маълумотларни тўплаш ва таҳлил қилиш тизимини такомиллаштириш, монетар сиёсатни кучайтириш, давлатнинг ички ва ташқи қарзини бошқариш, давлат харажатлари самарадорлиги ва ҳисобдорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилади.

 

Иккинчиси рақобат ҳукм сурадиган бозор иқтисодиётига ўтиш жараёнини жадаллаштиришга қаратилган. Ер ва капиталдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, молия бозорларини ислоҳ қилиш назарда тутилмоқда. Жаҳон иқтисодиётига интеграциялашувни тезлаштириш учун савдо сиёсати ва экспортни янада либераллаштириш, авиация секторини ислоҳ қилиш ва АКТ соҳасини ривожлантириш кўзланган. Хусусий сектор фаолиятидаги чекловларни бартараф этиш, рақобатбардош ишбилармонлик муҳити, инвестиция муҳити ва монополияга қарши тартибга солишни кучайтириш давом этади. Қишлоқ хўжалиги, сув таъминоти ва энергетика, ш.ж. қайта тикланадиган энергетика тизимини ривожлантириш бўйича тайёрланаётган стратегиялар алоҳида соҳаларнинг фаолият самарадорлиги ошишига хизмат қилади. 

 

Учинчиси фуқароларни ижтимоий ҳимоялаш ва уларга хизмат кўрсатишни мустаҳкамлашни назарда тутади. Таълим ва соғлиқни сақлашни ривожлантириш миллий стратегиялари, меҳнат бозори, пенсия ва суд тизимларини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари ишлаб чиқилади.  

 

Тўртинчи йўналишнинг моҳияти кучли бозор иқтисодиётидаги давлатнинг ролини кучайтиришда. Уни маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнининг бевосита иштирокчисидан хусусий сектор шеригига айлантириш, бунда давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш, давлат улушига эга бўлган корхоналарни ислоҳ қилиш, товарлар ва хизматлар нархларини иккинчи даражали тартибга солувчи барча механизмларни бартараф этиш кўзланган. Давлат хизматини ислоҳ қилиш концепцияларининг ишлаб чиқилиши давлат бошқаруви тизимини мустаҳкамлашда ёрдам беради. Аҳолининг хабардорлигини ошириш учун модернизация жараёнларида фуқароларнинг иштирок этишини таъминлаш ишлари амалга оширилади.  

 

Бешинчи йўналиш атроф-муҳитдан фойдаланиш самарадорлигини оширишдан иборат. Уни муҳофаза қилиш бўйича «йўл харитаси», шунингдек сувни тежаш, ирригация ва мелиорацияни ривожлантириш дастурлари ишлаб чиқилиши лозим.

 

10 дан ортиқ вазирлик ва давлат қўмиталари, Марказий банк ва бошқа идоралар раҳбарлари таркибий ўзгартиришлар ва ислоҳотларнинг муайян йўналишлари ва тадбирлари бўйича тақдимот ўтказдилар. Иштирокчилар мамлакатимизда юз бераётган таркибий ўзгартиришларнинг бориши билан қатнашчиларни таништириб, «Йўл харитаси»нинг бешта асосий йўналишини чуқур муҳокама қилдилар.

 

«Йўл харитаси»ни халқаро молия институтлари билан яқин ҳамкорликда амалга ошириш режалаштирилмоқда. Режалаштирилаётган ислоҳотларга ҳар томонлама баҳо бериш, қабул қилинаётган қарорларни чуқур иқтисодий экспертизадан ўтказиш учун нуфузли хорижий экспертлар жалб этилади.

 

Олег Гаевой.


 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_