Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Какую ставку ЕНП за январь–июль 2019 года применить ИП, оказывающему посреднические услуги операторам и провайдерам - читайте на buxgalter.uzКакие нужны документы для возврата налога на прибыль с доходов нерезидента - читайте на buxgalter.uzКогда зачет НДС неправомерен - читать на buxgalter.uzНужен ли счет-фактура при оплате покупки корпоративной пластиковой картой - читайте на buxgalter.uzКак отнести в зачет НДС по авиабилету - читать на buxgalter.uz

Ярим йилда ЯИМ 5,8% ўсди

15.08.2019

Читать на русском языке

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 14 август куни мамлакатимизни 2019 йилнинг I ярмида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, II ярим йиллик учун устувор вазифаларга бағишланган кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди.

 

Макроиқтисодиёт, таркибий ўзгартиришлар, молия-банк тизими, хусусий тадбиркорлик

 

Жорий йилнинг биринчи ярмида мамлакат ялпи ички маҳсулоти 5,8%, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 6,9% ўсди. Маҳаллий бюджетлар ихтиёрида 2,6 трлн сўмдан зиёд ёки ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,5 баробар кўп маблағ қолдирилди. Бюджет даромадлари қарийб 51 трлн сўмни (прогнозга нисбатан 109%ни) ташкил этди.

 

Йиғилишда давлат бюджетининг даромадлари ва харажатлари мутаносиб бўлишини таъминлаш, маҳаллий бюджетларга қўшимча тушумлар резервларини топиш ва сафарбар қилиш бўйича кўрсатмалар берилди.  Банк тизимини тубдан ислоҳ қилиш, замонавий банк хизматларини жорий этиш ва уларнинг сифатини ошириш зарурлиги таъкидланди. 

 

Давлатимиз раҳбари нархларнинг кескин ошиб кетишининг олдини олиш масаласига алоҳида эътибор қаратди. Дастлабки 6 ойда инфляция 5,6%ни ташкил қилиб, прогноз кўрсаткичларидан ошмаган. Лекин тарифлар ва нархлар босқичма-босқич бозор механизмларига ўтаётгани боис мутасаддиларга инфляция ўсишининг олдини олиш бўйича зарур чоралар кўриш топширилди. 

 

– Охирги бир йилда ялпи ички маҳсулот таркибида саноат улуши 26%дан 30%га етган бўлса-да, бу биз бошлаган ислоҳотлар кўламига нисбатан ҳали етарли эмас, – деди Шавкат Мирзиёев.  

 

I ярим йилликда қарийб 86 трлн сўм, яъни ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,6 баробар кўп инвестициялар ўзлаштирилган. Тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштирилиши 2,7 баробар, халқаро молия институтлари маблағлари жалб этилиши 3,7 баробар ўсган. Инвестициянинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 38%дан ошди.

 

Ҳудудларни комплекс ривожлантириш ва коммуникациялар инфратузилмасини яхшилаш 

 

Ҳисобот даврида уй-жойлар, йўл-логистика ва ижтимоий инфратузилма объектлари қуриш бўйича кўплаб ишлар амалга оширилди. “Обод қишлоқ” дастури доирасида 159 тумандаги 478 та қишлоқ янгича қиёфа касб этди, уларга коммуникация тармоқлари тортилди.

 

Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш 

 

Бугунги кунда истеъмол маҳсулотларининг 70%и иқтисодиётнинг ушбу тармоғида яратилмоқда. 180 турдан зиёд қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари 80 та мамлакатга экспорт қилиниб, жами экспорт тушаётган даромаднинг 20-25%ини таъминламоқда. Иқтисодий фаол аҳолининг 27%и ушбу соҳада банд.

 

94 туманда 76 та пахта-тўқимачилик кластери ташкил этилган. Бу йилги ғалла ҳосили 7 млн тоннадан ортди. 15 минг гектар интенсив боғлар ва 11 минг гектар токзорлар барпо этилди. 

 

Ижтимоий соҳаларни ривожлантириш 

 

Халқ таълими, соғлиқни сақлаш соҳаларини узоқ муддатли ривожлантириш бўйича концепциялар қабул қилинди. Ижтимоий соҳа ходимларининг иш ҳақи ўртача 1,5-2 баробарга оширилди. 

 

Ўтган даврда 14 та янги олий таълим муассасаси, жумладан 6 та маҳаллий ва 8 та хорижий олий таълим муассасаси филиали фаолияти йўлга қўйилиб, 40 та янги таълим йўналиши ҳамда 41 та янги мутахассислик ташкил этилди. Қабул квоталари ўтган йилга нисбатан 20%га кўпайтирилди.

 

Туризмни ривожлантириш бўйича кўрилган чоралар натижасида 6 ойда юртимизга 3 млн нафардан ортиқ хорижий турист ташриф буюрди. Бу – ўтган йилга нисбатан 30%га кўпдир.

 

Хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш мақсадида 100 млрд сўм ажратилди. Жорий йилнинг 6 ойи давомида ушбу маблағларнинг 41%и ўзлаштирилиб, хотин-қизлар томонидан 1 755 та лойиҳа амалга оширилди ва 2 240 та иш ўрни яратилди.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_