Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Что должен сделать бухгалтер до 10 декабря - читать на buxgalter.uzЧем заменят статьи УК за дискредитацию конкурента и нарушения правил торговли - читать на buxgalter.uzЦБ запретил блокировать депозиты и банковские карты физлиц за долги - читать на buxgalter.uzКак спрогнозировать риски назначения камералки в 2020 году - читать на buxgalter.uzРасчетная единица МРЗП больше не используется - читать на buxgalter.uzПошаговая инструкция: как изменить номер телефона для СМС-уведомлений ГНК - читать на buxgalter.uzНалоговики объяснили, как кенгаши будут продлевать сроки уплаты отдельных налогов - читать на buxgalter.uz
  • www.norma.uz
  • Бизнинг шарҳлар
  • ЙҲҚни бузган шахсларга SMS орқали хабар берилади, бир қатор ҳолларда гувоҳномаларни олиб қўйишда давом этадилар

ЙҲҚни бузган шахсларга SMS орқали хабар берилади, бир қатор ҳолларда гувоҳномаларни олиб қўйишда давом этадилар

25.10.2018

Читать на русском языке


Бир қатор ресурслар ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасига ҳавола қилган ҳолда Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартибига ўзгартиришлар киритилганлиги ҳақида хабар бермоқда. Янгиликни юридик нуқтаи назардан кўриб чиқамиз.

 

Биринчидан, 2018 йил 1 ноябрдан ЙҲҚни бузганлик учун жарималар тўлашнинг биллинг тизими жорий этилади. Қоидабузарларга жарималар тўғрисидаги хабарлар SMS шаклида, шунингдек «Ўзбекистон почтаси» АЖ хизматлари орқали юборилади. Бу ички ишлар вазирининг 20.10.2018 йилдаги «Тошкент шаҳрида Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий жарималарни тўлашнинг биллинг тизимини жорий этиш тўғрисида»ги буйруғида назарда тутилган (мазкур шарҳ эълон қилинган пайтда буйруқ Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида маълумотлар йўқ эди).   

 

Биллинг тизими «Маъмурий амалиёт» комплекс автоматлаштирилган ахборот тизими амалиётга жорий этилиши билан боғланган ҳолда ташкил этилмоқда. У ҳайдовчи томонидан у ёки бу маъмурий ҳуқуқбузарлик биринчи марта ёки такроран содир этилаётганлиги далили ҳақидаги ахборотни жойнинг ўзида олиш имконини беради. Бунинг учун смартфондан фойдаланишнинг ўзи кифоя.

 

Шу тариқа, ҳуқуқбузарлик содир этилган жойнинг ўзида маъмурий ишни кўриб чиқиш ва жазони қўллаш мумкин бўлади. Ҳозир йўл-патруль хизмати бригадаси (батальони, дивизиони, отряди, мобил гуруҳи) қўмондони, унинг ўринбосари, катта инспектори (инспектори) ва ЙҲҚга риоя этилишини назорат қилувчи бошқа ходимлар айрим қоидабузарликлар бир йил давомида такроран содир этилган ёки содир этилмаганлигини текшириб, ишни кўриб чиқишга ҳақли. Сабаби – такрорий ҳолатларни юқори турувчи мансабдор шахслар кўриб чиқиши керак. Шу боис ДЙҲХХнинг оддий ходимлари ўз ваколатларини амалиётга татбиқ этишлари мушкул эди. Улар баённомани расмийлаштириш, кейинчалик қоидабузарлик мансабдор шахс томонидан кўриб чиқилиши усулини қўллардилар.  

 

Бироқ бунда фақат судлар томонидан кўриб чиқиладиган ЙҲҚ бузилиши ҳоллари мавжудлигини, қолганларини кўриб чиқиш ваколатлари эса, юқорида кўрсатилганидек, ДЙҲХХнинг мансабдор шахслари ўртасида тузилма иерархиясидаги позициясига қараб бўлинганлигини инобатга олиш зарур. МЖТКнинг 245-моддаси, Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг (5.07.2011 йилда 2240-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 33–35-бандларида батафсил кўрсатилган. Шу сабабли қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилгунга қадар барча қоидабузарликлар жойнинг ўзида кўриб чиқилишини кутишга асос йўқ.

 

Иккинчидан, қоидабузарликлар расмийлаштирилаётганда ҳайдовчилик гувоҳномалари олиб қўйилмаслиги ҳақидаги идора хабари нотўғри тушунилиши мумкин. Бундай эмас. Хабарда МЖТКда маъмурий ҳуқуқбузарлик учун транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғридан-тўғри назарда тутилган ҳолатларда гувоҳномаларни олиб қўйишда давом этишлари қайд этиб ўтилган. Ушбу қоида МЖТКнинг 290-моддасида ва Йўриқноманинг 17-бандида олдиндан мавжуд бўлган. Бундай ҳуқуқбузарликлар билан бу ерда танишиб чиқиш мумкин.

 

«Маъмурий амалиёт» тизими жорий этилиши билан МЖТК моддасида ҳуқуқбузарлик бир йил давомида такрор содир этилганда гувоҳномадан маҳрум қилиш белгиланган, бироқ у биринчи марта содир этилган ҳолатларда ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб қўйиш зарурати йўққа чиқади ва бундай вазиятларда қатъий жазо қўлланмайди. Масалан, МЖТКнинг 128-3-моддаси (белгиланган ҳаракат тезлигини ошириб юбориш) 5 қисмдан иборат. Дастлабки учта қисмида транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш назарда тутилмаган (тезликни 40 км/с дан ортиқ катталикда ошириб юборишгача ёхуд 20 км/с дан кўп бўлмаган катталикда такрор ошириб юборишгача). Демак, бунда ҳам ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб қўйилмайди.

 

Самир Латипов.



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_