Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

ЙҲҚни бузганлик учун жарималарни онлайн-текшириш сервиси ишга туширилди

12.05.2017

Ягона интерактив давлат хизматлари порталида йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималарни онлайн-текшириш бўйича янги хизмат ишга туширилди.

 

Хизмат барча фойдаланувчилар учун бепул. Мазкур сервис Ички ишлар вазирлиги ва Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги кўмагида ЯИДХПнинг (my2.gov.uz) янгиланган версияда тақдим қилинади. Портал тест режимида ишга туширилди.

 

Ягона порталда авторизациядан ўтиш учун электрон ҳукумат фойдаланувчиларининг Ягона идентификация тизими (id.gov.uz) орқали рўйхатдан ўтиш зарур.

 

Жарималар тўғрисида билиш учун автомобиль эгасининг қуйидаги маълумотларини киритиш талаб этилади:

 

  • автотранспортнинг давлат рақами,
  • ТВ гувоҳномасининг рақами ва серияси,
  • суғурта полиси рақами.

 

 

Курс валют

2018-02-20
  • USD:8182.73 (--5.60) сум
  • EUR:10158.86 (+101.13) сум
  • RUB:145.10 (+4.14) сум