Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Йиллик 9% олиш учун қайси банкда карта очиш керак?

17.02.2017

«Қайси банклар пластик карталардаги қолдиқлар бўйича ҳар ойда капитализацияни амалга оширади?» – шундай савол Norma.uz портали таҳририятига келиб тушди, ва, биз 24 та тижорат банкининг пластик карта бўлимларидан суриштириб, бу масалага аниқлик киритишга қарор қилдик. Сўров натижалари – мазкур материалда.

Савол тарихига юзланиб

 

Пластик карталардаги маблағлар қолдиғига ҳар ойда фоиз ҳисоблаш – бу капитализация. Маҳаллий банклар (ҳаммаси эмас) томонидан у йилига 9% миқдорида амалга оширилади. Нега 9%? Бу Марказий банк томонидан ўрнатиладиган қайта молиялаштириш ставкаси. Охирги маротаба у жорий йилнинг март ойида қайта кўриб чиқилган ва ўзгаришсиз қолдирилган – 9%.

 

Банклар томонидан капитализация ҳисоблаб ёзиш ҳар бир календарь кун якунига қолдиқлар бўйича автомат режимида амалга оширилади. Ушбу маблағлар мижоз картасига эса аксарият банклар томонидан ҳар ойда, баъзилари томонидан йил якунига кўра ўтказилади.

 

Биз ўтказган сўровноманинг мақсади — қайси банклар ва қандай даврийликда капитализацияни амалга оширишини билиш эди. Шунингдек, қандай пластик карталарга банклар фоиз ҳисоблаши билан қизиқдик: иш ҳақи лойиҳаси бўйича сўм карталаргами, жисмоний шахсларнинг сўм карталаригами ёки иккаласига ҳамми?

 

Капитализация солиштирма жадвалда

 

Тақдим этилган маълумотлар мазкур материал эълон қилинган кунда, яъни 2017 йилнинг 14 февралида долзарб эканини ҳисобга олиш даркор. Мазкур масала бўйича шартлар банклар томонидан қайта кўриб чиқилиши мумкин. Масалан, Савдогарбанкда айтишларича, шу вақтга қадар капитализация амалга оширилмаган, аммо ҳозир ушбу масала кўриб чиқилмоқда.

 

Банк

Иш ҳақи

картаси

Шахсий сўм карта

Агробанк

ҳар ойда

амалга оширилмайди

Азия Альянс 

йил охирида

йил охирида

Алоқабанк

ҳар ойда

ҳар ойда

Асака банк

ҳар ойда

ҳар ойда

Давр банк

ҳар ойда

ҳар ойда

Инвест Финанс 

ҳар ойда

ҳар ойда

Ипак Йўли

амалга оширилмайди

амалга оширилмайди

Ипотека

ҳар ойда

ҳар ойда

Капиталбанк

амалга оширилмайди

амалга оширилмайди

Қишлоқ қурилиш

ҳар ойда

ҳар ойда

Микрокредитбанк

амалга оширилмайди

амалга оширилмайди

ЎМБ

амалга оширилмайди

амалга оширилмайди

Ориент Финанс

ҳар ойда

ҳар ойда

Равнақ банк

ҳар ойда

ҳар ойда

Савдогар банк

амалга оширилмайди

амалга оширилмайди

Трастбанк

ҳар ойда

амалга оширилмайди

Туркистон

ҳар ойда

амалга оширилмайди

Туронбанк

амалга оширилмайди

амалга оширилмайди

ЎзКДБ

ҳар ойда

ҳар ойда

ЎзСҚБ

амалга оширилмайди

амалга оширилмайди

Универсал банк

фақат бюджет ташкилотлар учун

амалга оширилмайди

Хай тек банк

ҳар ойда

ҳар ойда

Халқ банки

амалга оширилмайди

амалга оширилмайди

Ҳамкор банк

йил охирида

йил охирида

 

Гап молия ҳақида борса – нозик жиҳатларни эътиборга олиш керак

 

Агар фуқароларда турли банклардан бир нечта пластик карта бўлиб, уларнинг бирини “ақчадон” қилмоқчи бўлса, албатта йиллик 9% капитализация келтирадиганини танлаган маъқул. Банк депозит маҳсулотлари (жумладан, пластик карталар бўйича) 9%дан кўпроқ даромад келтириши ҳеч кимга сир эмас. Аммо, депозит ҳисобварағи, қоидага кўра, «музлатилган» бўлади. Яъни ундаги маблағларни омонат муддати тугагунига қадар ишлатиб бўлмайди. Қайта молиялаштириш ставкаси бўйича капитализация картанинг бутун амал қилиш муддати мобайнида амалга оширилади ва ундаги маблағлардан исталган вақтда чекловларсиз фойдаланиш мумкин.

 

Бунда бизнинг шарҳимиз шуни кўрсатдики, ушбу маблағларни ҳисоблаб ёзишда баъзи банкларда “алоҳида шартлар” мавжуд экан. Шу боисдан бирор картани “ақчадон”га айлантиришдан олдин, пластик бўлими ходимларига қуйидаги саволларни бериб кўриш керак:

 

– Капитализация ҳисоблаб ёзиш учун ой охирига қолдиқ суммаси бўйича чекловлар мавжудми? – Биз сўров ўтказган банкларнинг бирида шундай шарт мавжуд. Мижознинг ҳисобварағидаги маблағ ой охирида 100 минг сўмдан кам бўлмаслиги даркор, шу тақдирдагина унинг ҳисобига фоиз ўтказилади.

 

– Капитализациядан маблағларни ўтказиш учун банк комиссияси мавжудми? – Сўров ўтказилган 24 банкнинг биридагина капитализациядан маблағларни ўтказиш хизмати учун фоиз ушлаб қолиниши билдирилди.

 

– Капитализациядан фоизларни олиш учун алоҳида шартнома тузиш ёки ушбу хизматдан фойдаланиш учун ариза ёзиш керакми? – Жадвалдаги банкларнинг 2 тасида ҳар ойда капитализация олиш учун алоҳида ариза топшириш ёки битим тузиш зарурати ҳақида билдиришди.

 

Йиллик 9%  ва «пенсия» пластик карталари

 

Пенсионерларга пенсияларни ўтказиш учун очилган пластик карталарга йиллик 9% ҳисобидан кейинчалик ҳар ойда капитализация ҳисоблаш масаласи бўйича ҳозирги вақтда бир маънодаги жавоб мавжуд эмас. Жорий йилнинг январ ойигача у барча банклар томонидан амалга оширилаётган эди.

 

Президентнинг 2.02.2017 йилдаги “Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендияларни тўлаш механизмини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори (ҳужжат таҳлили билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин) эълон қилиниши билан пенсияларни пластик карталарга ўтказиш тўхтатилди. Баъзи банкларда бизга тушунтиришларича, пенсияларни карта орқали олишни истовчи пенсионерлар тегишли ариза билан янгитдан яшаш жойларидаги Пенсия бўлимига мурожаат этишлари даркор, кейин эса картани чиқарган банкка ёки бошқа банкка  мурожаат қилинади.

 

Бунда муқаддам банклар томонидан очилган пенсия пластик карталаридаги маблағлар бўйича капитализация давом эттирилади. Чунки уларда маблағлар қолдиғи бўлиши мумкин. Баъзи банклар пенсия лойиҳалари бўйича капитализация тўхтатилишини маълум қилишди, бошқаларининг вакиллари мазкур саволни шарҳлашга қийналишди.  

 

Муддатли омонатлар бўйича даромадлар фойдалироқ

 

Қайта молиялаштириш ставкаси бўйича қолдиқлар капитализациясининг фойда келтириши билан пластик карталардаги маблағларни муддатли омонатларга жойлаштиришдан даромадларни қиёслаш масаласига қайтиб, амалий мисолда ҳисоб-китоб қилиб кўрамиз.

 

Ипотека банкнинг “Устоз” ҳамда ЎМБнинг “Шодиёна” муддатли омонатларини олиб кўрайлик, уларнинг даромадлилик даражаси бугунги кунда йилига 19%ни ташкил этмоқда. Мазкур омонатларга қўйиш учун маблағлар ҳам нақд, ҳам пластик карталар орқали амалга оширилишига ҳар иккала банкда бизни ишонтиришди. Иккала ҳолатдаги шартлар бўйича, фоизларни ойма-ой тўлаб бориш ёки ойлик даромад талаб этилмаган тақдирда капитализациялашни назарда тутади. Демак, ҳисоблаймиз:

 

Агар бир ой мобайнида қайта молиялаштириш ставкаси бўйича капитализация берадиган банк томонидан эмиссия қилинган пластик картада 1 млн. сўм сақласак, кейинги ойнинг бошида 7 минг 500 сўм фойда кўрамиз (йиллик 9% ҳисобидан).

 

Агар бир ой мобайнида худди ўша 1 млн. сўм йиллик 19%лик муддатли депозитда ушлаб турилса, ой якунига кўра бизнинг фойдамиз 15 минг 833 сўмни ташкил этади. Улардан фойдаланиш ёки кейинги капитализация учун қолдириш мумкин. Агар шу 15 минг 833 сўмни депозитда қолдирсак, иккинчи ой якунига кўра фойда 1 млн. 15 минг 833 сўмдан ҳисобланади ва 16 минг 84 сўмни ташкил этади.

 

Эслатиб ўтамиз, маҳаллий банкларнинг сўм омонатларига депозит ставкалари бўйича сўнгги таҳлилни Norma.uz 2016 йилнинг сентябрида эълон қилган. Навбатдаги шундай таҳлил жорий йилнинг март ойига мўлжалланган. 

 

Саида Жонизоқова,
мухбиримиз.