Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Нужно ли уже сейчас вносить в ЕНСТ данные действующих трудовых договоров - читать на buxgalter.uzКак комиссионеру заполнить электронный счет-фактуру - читать на buxgalter.uz27 актуальных вопросов по переходу на ЭСФ - читать на buxgalter.uzКогда отменят запрет на бартер - читать на buxgalter.uzКакую ставку НДС применить к импортному контракту на оказание услуг, исполненному в октябре - читать на buxgalter.uzОблагается ли беспроцентный заем, полученный от нерезидента - читать на buxgalter.uzКогда можно воспользоваться льготами по онлайн-ККМ и виртуальным кассам - читать на buxgalter.uzКак правильно «читать» карточки лицевых счетов - читать на buxgalter.uz

Йиллик Инвестициявий форум шу ҳафта ўтказилади

03.11.2015

Анъанавий Халқаро инвестициявий форум 5–6 ноябрь кунлари Ўзбекистон пойтахтида ўтказилади. Тадбир хорижий инвесторларга амалий алоқаларни йўлга қўйиш, Ўзбекистон бозорида ўсишнинг янги имкониятларини очиш имконини беради.

 

 

Тадбирнинг асосий вазифаси – хусусийлаштириш давлат Дастурига киритилган Ўзбекистоннинг етакчи корхоналарини тақдимот қилиш ҳамда уларни ишлаб чиқаришларни модернизация қилиш ва технологик янгилашни, рақобатдош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил қилишни, шунингдек  корпоратив бошқарувнинг замонавий услубларини жорий қилишни таъминлашга қодир стратегик хорижий инвесторларга реализация қилиш. Бу ҳақда Давлат рақобат қўмитасининг матбуот-хизмати хабар беради.

 

 

Хусусан қайд қилинадики,  Президентнинг  “Иқтисодиётда хусусий мулкнинг улуши ва аҳамиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 28.04.2015 йилдаги ПҚ-2340-сон Қарори билан  давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг (миллий холдинг компаниялари) улушлари стратегик хорижий инвесторларга сотилиши лозим бўлган 68 акциядорлик жамиятлари рўйхати тасдиқланган.

 

 

Форум ишида Ўзбекистон Ҳукумати аъзолари, вазирлик ва идоралар раҳбарлари, расмий чет эл делегациялари, чет элнинг етакчи компаниялари, инвестиция фондлари ва банклар, шунингдек халқаро молия институтлари раҳбарлари иштирок этади.

 

 

Тадбир дастурида – ялпи мажлислар, йирик хорижий инвесторларнинг Ўзбекистонда бизнесни юритиш тажрибаси тўғрисида чиқишлари, хусусийлаштиришнинг аниқ объектларини тақдимот қилган ҳолда иқтисодиётнинг турли тармоқлари бўйича секция мажлислари, корхоналарга ташриф буюриш, шунингдек жаҳоннинг қадимий шаҳарлари – Самарқанд, Бухоро ва Хивани зиёрат қилган ҳолда маданий дастур.

 

 

Халқаро инвестициявий форум хорижий иштирокчиларга Ўзбекистонда инвестиция объектларини ва амалий ҳамкорларни топиш имконини бериши кутилмоқда.