Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Налоговые льготы для средних и крупных предприятий – читать на buxgalter.uzКак исправить ошибки в налогообложении матпомощи, выплаченной в 2019 году – читать на buxgalter.uzКакие проблемы по онлайн-кассам не будут решены в ближайшее время – читать на buxgaltyer.uzЧтобы получить льготы по №УП-5978, не нужно ничего делать – читать на buxgalter.uz

Йирик солиқ тўловчиларга автода ҳаракатланиш учун стикер берилади

22.04.2020

Читать на русском языке

Рухсат берувчи стикерлар ушбу корхоналар ходимларининг шахсий ва хизмат автомобилларига Давлат солиқ қўмитаси томонидан берилади, деб хабар беради мазкур идоранинг матбуот хизмати.

 

Рухсат берувчи ҳужжатни олиш учун онлайн тарзда солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали Электрон солиқ хизматлари порталида https://my.soliq.uz ариза берилади.

 

Ариза юборилган кундан бошлаб бир иш куни ичида  махсус QR-кодли рухсатнома шакллантирилади, уни чоп этиб, кейинчалик автотранспорт воситасида ҳаракатланиш учун фойдаланиш зарур.

 

ДСҚ томонидан ҳар бир солиқ тўловчига алоҳида стикер квоталари белгиланади. Рухсат берувчи стикер у олинган кундан бошлаб 30 кун мобайнида ҳаракатланиш ҳуқуқини беради.

 

Рухсат берувчи стикер олган ходимлар меҳнат дафтарчасининг нусхаси ва иш жойидан берилган тасдиқловчи ҳужжатга эга бўлиши керак. Ходимларга фақат белгиланган йўналиш бўйича, хизмат мақсадларида соат 7:00 дан 20:00 гача транспорт воситасидан фойдаланишга рухсат берилади.

 

Маълумот учун: қуйидагилар йирик солиқ тўловчилар тоифасига киради:

  • акциз солиғига тортиладиган товарларни ишлаб чиқарувчи ва акциз тўланадиган хизмат кўрсатувчи корхоналар;
  • тижорат банклари, товар-хом ашё, фонд ва валюта биржалари;
  • "Навоий КМК" ДК, "Олмалиқ КМК" АЖ ҳамда уларнинг таркибига кирувчи ташкилотлар;
  • маҳсулот тақсимотига оид битим бўйича ишларни бажаришда иштирок этаётган ташкилотлар;
  • маҳсулот (товар, иш ва хизмат)ларни сотишдан олинган соф тушуми ўтган календарь йил якуни бўйича 100,0 миллиард сўмдан юқори бўлган ёки кетма-кет келадиган ўн икки ойлик давр якуни бўйича ушбу миқдордан ошган юридик шахслар;
  • углеводород ҳом ашёси ва минерал ресурсларни қазиб олувчи, қайта ишловчи, етказиб берувчи ва сотувчи ҳамда электр энергиясини ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчи юридик шахслар, бундан автомобилларга ёқилғи қуйиш шаҳобчалари мустасно;
  • Ўзбекистон Республикасининг ҳаво бўшлиғидан йўловчиларни ташиш мақсадларида фойдаланувчи, халқаро ҳаво алоқаларини амалга оширувчи ва уларнинг таркибига кирувчи юридик шахслар.

 

(ДСҚнинг 08.07.2019 йилдаги 2019-45-сон қарорига илова, АВ рўйхат рақами 3172-сон)

 

Йирик солиқ тўловчилар реестри билан бу ерда танишиш мумкин.