Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Какую ставку ЕНП за январь–июль 2019 года применить ИП, оказывающему посреднические услуги операторам и провайдерам - читайте на buxgalter.uzКакие нужны документы для возврата налога на прибыль с доходов нерезидента - читайте на buxgalter.uzКогда зачет НДС неправомерен - читать на buxgalter.uzНужен ли счет-фактура при оплате покупки корпоративной пластиковой картой - читайте на buxgalter.uzКак отнести в зачет НДС по авиабилету - читать на buxgalter.uz

Юк ташувчилар ва жўнатувчилар – битта порталда

09.08.2019

Читать на русском языке

“ЎзРТХБ” АЖ Транспорт вазирлиги билан биргаликда тест режимида www.mytransport.uz янги логистика порталини ишга туширди. Бу ҳақда биржа сайтида хабар қилинди.

 

Сайт автотранспортда юк ташиш соҳасида шаффофликни таъминлаш ва ташувчилар учун қулай шарт-шароитларни яратиш мақсадида ишлаб чиқилди.

 

Янги портал - Транспорт вазирлигининг автотранспортда юкларни ташиш ҳуқуқини берувчи лицензиясига эга бўлган ташувчиларнинг ягона ахборот ресурси бўлиб, унда тузилган шартномалар қайд этилади, транспорт логистика хизматларини кўрсатиш бўйича электрон интерактив савдоларни ўтказиш учун маълумотлар электрон шаклда жамланади.

 

Веб-сайтдан фойдаланиш учун буюртмачи  шахсий кабинетида ўз аккаунтини очади ҳамда ўзининг буюртмасини электрон шаклда расмийлаштириш учун юк ва уни ташиш шартлари тўғрисидаги маълумотларни киритади. Электрон тизим буюртмани қабул қилиб олади ва шартнома тузиш учун лицензияланган ташувчиларга ўз таклифини юборади.

 

Излаш жараёнида буюртмачи онлайн тарзда ижрочиларлар билан музокараларни олиб бориши ҳамда юк ташувчилардан тижорат таклифларини олиши мумкин. Юкни етказиб бериш таклифи киритилиши билан ҳамда транспорт компанияси танланганидан сўнг электрон тизимда автоташувчилар томонидан тасдиқланган лот шаклланади.

 

Транспорт хизматлари фойдаланувчилари учун қулайликлар яратиш мақсадида яқин кунларда порталда GPS қидируви қўшимча функциясини жорий этилиши режалаштирилмоқда.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_