Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Нужно ли уже сейчас вносить в ЕНСТ данные действующих трудовых договоров - читать на buxgalter.uzКак комиссионеру заполнить электронный счет-фактуру - читать на buxgalter.uz27 актуальных вопросов по переходу на ЭСФ - читать на buxgalter.uzКогда отменят запрет на бартер - читать на buxgalter.uzКакую ставку НДС применить к импортному контракту на оказание услуг, исполненному в октябре - читать на buxgalter.uzОблагается ли беспроцентный заем, полученный от нерезидента - читать на buxgalter.uzКогда можно воспользоваться льготами по онлайн-ККМ и виртуальным кассам - читать на buxgalter.uzКак правильно «читать» карточки лицевых счетов - читать на buxgalter.uz

Йўл ҳаракатини видеога қайд этиш тизимига яна битта қоидабузарлик киритилди

27.03.2019

Читать на русском языке

Энди ҳайдовчининг 3.27 «Тўхташ тақиқланган» йўл белгисини эътиборга олмаслиги қайд этилади. Синов 25 мартдан бошланди, дея хабар беради ўз сайтида Тошкент шаҳар ИИББ.

  

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБнинг баъзи автомобиллари AutoCon-SC/M комплекси билан жиҳозланган. Салонга ўрнатилган видеокамера 58 та давлат автомобилларининг рақамларини аниқлай олади ва ЙҲҚ бузилишини автоматик тарзда қайд этади.

 

Тизим қуйидаги тарзда ишлайди: патруль автомобили маълум ҳудуд бўйлаб икки марта 5–10 минут вақт фарқи билан ҳаракатланади. Биринчи марта рақамлар қайд этилиб, улар қоидабузар мақомига номзод ҳисобланади. Иккинчи марта ҳаракатланганда эса қоидубазар бўлмаган, яъни тўхтаб турган жойдан кетган ҳайдовчилар рўйхатдан ўчирилади. 

 

Маълум ҳудуд бўйлаб икки марта ҳаракатланиш натижасида олинган маълумотлар тизим томонидан солиштирилиб, таҳлил этилади. Агарда автомобиль пиёдани ўтказиб юбораётган бўлса, у тизимдан ўчирилади. Агар автомобиль носоз ҳолатга келиб қолиб, тўхтаб қолган бўлса, у авариявий тўхташ белгисини чиқариб қўйиши зарур, тизим ушбу белгини қайд этиб, автомобилни қоидабузарлар базасига киритмайди.

 

Автомобилнинг 3.27 йўл белгиси остида тўхташи ЭКИҲнинг 3 баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади (МЖТКнинг 1286-моддаси). Қайд этилган қоидабузарлик тўғрисида прописка манзили бўйича йўлланган хат орқали ёки 8860 рақамига SMS-сўровнома жўнатиб маълумот олиш мумкин. Битта кирувчи SMS хабарининг нархи 210 сўмга тенг. Хизмат фақат UMS, Ucell, Uzmobile ва Beeline абонентлари учун фаолият юритади.

 

Маълумотлар Таҳлил марказига йўналтирилганидан кейин, ҳайдовчига нисбатан бир қатор чекловлар қўйилади. Техник кўрикдан ўтиш ёки машинани сотиш мақсадида бошқа шахснинг номига қайта расмийлаштириш мумкин бўлмайди.  

 

60 кунлик муддат ўтгач жарима тўланмаган бўлса, тизим маълумотларни автоматик тарзда Бош прокуратура қошидаги Мажбурий ижро бюросига йўналтиради, транспорт воситаси эса, МЖТКнинг 291-моддасига мувофиқ жарима майдончасига жойлаштирилади.

 

Тизим фаолияти 3.27 белгиси мисолида ўзини оқласа, 3.28 «Тўхтаб туриш тақиқланган» белгисини ҳам қайд этишни бошлайди.

 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_