Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Йўлдаги машиналар сони янада камаяди

10.04.2020

Читать на русском языке

 

8 апрель куни Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссияси томонидан навбатдаги қарор қабул қилинди.

 

Унга мувофиқ 9 апрелдан бошлаб давлат хизматлари марказлари томонидан автотранспорт воситаларининг ҳаракатланиши учун махсус рухсатномалар бериш тўхтатилди. Кўриб чиқиш жараёнида бўлган аризалар қаноатлантирилмайди. Аввал берилган барча рухсатномалар ўз кучида қолади – улар расмийлаштирилган автотранспортлар ҳаракатланиши мумкин бўлади.

 

Шунингдек махсус рухсатнома талаб этилмайдиган ҳолатлар рўйхатига ўзгартиришлар киритилди:

биринчидан, рўйхатдан қуйидагилар чиқарилди:

  • Президент Администрацияси, Олий Мажлис палаталари, Вазирлар Маҳкамаси, Миллий гвардия, ДБҚ, Мудофаа вазирлиги, ФФВ, суд ва прокуратура органлари шахсий автотранспорт воситалари;
  • вазирликлар, давлат қўмиталари, агентликлар ҳамда бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органлари таркибидаги ташкилотлар раҳбарлари ва ўринбосарларининг хизмат автотранспорт воситалари;  
  • йўл-патрул хизмати автомобиллари ёрдамида кузатилаётган автотранспорт воситалари;

иккинчидан, қуйидагилар рўйхатга киритилди:

  • хусусий тиббий-санитария ва эпидемиологик хизматлар кўрсатувчи ташкилотларнинг хизмат автотранспорт воситалари;
  • Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хизмат ва ходимларнинг шахсий автотранспорт воситалари;
  • қатор қўмиталар, агентликлар акциядорлик жамиятлари, масъулияти чекланган жамиятлар, давлат корхоналарига  тегишли хизмат, ходимларни ташувчи (вахта автобуслари) ва махсус транспорт воситалари – ЙҲХХ ходимлари ҳар бир автотранспорт воситасини визуал кўздан кечириб, уларга ҳаракатланиш йўналиши ва аниқ манзили тушунтирилгандан кейин;
  • қишлоқ хўжалиги техникалари.

Рўйхатнинг айрим бандларига тузатишлар киритилди. Масалан, «CMD», «D», «UN», «M» ва «X» давлат рақами белгиларига эга бўлган автотранспорт воситалари хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналари ҳамда халқаро ташкилотларининг хизмат транспортига қарашли эканлиги аниқлаштирилган. Қуйидаги ҳолатларда ишчи ишлар органларига тақдим этиладиган хизмат автотранспорт воситаларининг рўйхатига киритилган (50%га қисқартирилган) автотранспорт воситалари ташкилот (муассаса) томонидан берилган рухсатномалар асосида ҳаракатланишга йўл қўйилади:

  • йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланиш лицензиясига эга бўлган йўналишсиз таксилар йўловчиларсиз фақат етказиб бериш хизматларини кўрсатиш мақсадида ёки инсон ҳаётига хавф туғдирадиган ҳолатларда йўловчилар ва кечиктириб бўлмайдиган тиббиёт муолажаларини олаётган бемор йўловчиларни ташишда;
  • Марказий банк ва унинг ҳудудий бошқармалари ҳамда тижорат банкларининг хизмат автотранспорт воситалари;
  • алоқа хизматларини кўрсатувчи ташкилотлар, «Ўзбекистон почтаси» АЖ, «Ўзбектелеком» АК ва унинг ташкилотлари, шунингдек «Ўзинфоком» ягона интегратори» МЧЖнинг хизмат автотранспорт воситалари.

 

Янгиланган рўйхат билан бу ерда танишиб чиқиш мумкин.