Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как спрогнозировать риски назначения камералки в 2020 году - читать на buxgalter.uzРасчетная единица МРЗП больше не используется - читать на buxgalter.uzПошаговая инструкция: как изменить номер телефона для СМС-уведомлений ГНК - читать на buxgalter.uzНалоговики объяснили, как кенгаши будут продлевать сроки уплаты отдельных налогов - читать на buxgalter.uzЦБ устранил причину споров при заключении договоров с коммерческими банками- читать на buxgalter.uzПлатность счета-фактуры – это новый налог? - читать на buxgalter.uz

Юридик шахслар кўчмас мулк билан нотариуссиз олди-сотди қиладилар

25.02.2019

Читать на русском языке

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлашга қаратилган бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.

 

«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси мамлакатимизнинг бизнес юритиш борасидаги имижини янада яхшилашга хизмат қилиши туфайли депутатларнинг қизғин баҳс-мунозарасига сабаб бўлди.

 

Кейинги беш йил давомида қабул қилинган чора-тадбирлар туфайли Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг «Бизнес юритиш» рейтингидаги Ўзбекистоннинг ўрни икки баравардан ортиқ яхшиланиб, жаҳоннинг 190 та мамлакати орасида 146-ўриндан 2018 йилда 76-ўринга кўтарилди. Бироқ мамлакатимиздаги бизнес юритиш учун мавжуд шарт-шароитлар халқаро нормалар ва стандартларга тўлиқ жавоб беради, деб бўлмайди.

 

Шу сабабли лойиҳада «Бизнес юритиш» ҳисоботи методологиясида қулай тадбиркорлик муҳитини яратишга қаратилган талабларни қонун ҳужжатларига киритиш назарда тутилган. Яъни:

  • юридик шахсларнинг кўчмас мулкини сотиш тўғрисидаги шартномаси мажбурий нотариал тасдиқланишини;
  • АЖ ва МЧЖ устав капиталининг минимал қийматига қўйилган талабларни;
  • АЖ устав капиталидаги чет эллик инвесторнинг улуши камида 15%ни ташкил этиши кераклиги тўғрисидаги талабни бекор қилишга доир нормаларни киритиш таклиф этилмоқда.

 

Устав капиталининг энг кам миқдорига оид талабларни лицензия талаблари билан белгилашга доир нормалар киритилмоқда. Қўшимча ациялар чиқарилишида акциядорларга ўзларининг улушларини сақлаб қолишлари учун имтиёзли ҳуқуқ берилади. Аудиторлик текширувини албатта ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини танлаш ваколати фақатгина акциядорлар умумий йиғилишига (ҳозир – кузатув кенгашида, таҳр.) берилади.

 

Депутатларнинг фикрича, мазкур қонуннинг қабул қилиниши АЖдаги корпоратив бошқарувни яхшилаш, миноритар акциядорларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоялаш, тадбиркорлик фаолиятини олиб бориш учун қулай шарт-шароитларни яратишга хизмат қилади.

 

* * *

Депутатлар «Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи давлатларининг Парламентлараро Ассамблеяси тўғрисидаги Конвенцияни ратификация қилиш ҳақида»ги қонун лойиҳасини муҳокама қилдилар.

 

МДҲ Парламентлараро Ассамблеяси маслаҳат институти сифатида ташкил этилган.

 

Депутатларнинг нуқтаи назарига кўра, Ўзбекистоннинг мазкур тузилмада иштирок этиши МДҲ иштирокчи-давлатларининг миллий қонунчилигини яқинлаштиришга қаратилган ҳамкорлигини янада ривожлантиришга хизмат қилади. Энг муҳими, парламентлар даражасида мунтазам алоқалар ўрнатиш ва хорижий шериклар билан самарали муносабатларни конструктив ривожлантиришда, мамлакатимизнинг миллий манфаатларини илгари суришга қаратилган муносабатларни фаоллаштиришда муҳим аҳамият касб этади.

 

Мажлисда, шунингдек, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ваколатларига тааллуқли бошқа масалалар ҳам муҳокама этилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси

материаллари асосида.