Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Юридик соҳа мутахасисларини тайёрлаш: ислоҳот ва вазифалар

14.09.2017

Жорий йилнинг  сентябр ойида:

I. Адлия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Миллий матбуот марказида матбуот анжумани ўтказилди.

Ушбу тадбирдан кўзланган асосий мақсад 2017/2018 ўқув йили учун қабул комиссияси фаолияти ҳамда қабул натижалари, шунингдек қабул комиссияси фаолиятидаги янгиликлар бўйича ОАВга маълумот беришдан иборатдир.

Матбуот анжуманини адлия вазири ўринбосари – Тошкент давлат юридик университети  (кейинги ўринларда - ТДЮУ) ректори Есемурат Каньязов кириш сўзи билан очиб, давлат раҳбарининг 2017 йил 5 майдаги “2017/2018 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тўғрисида”ги ПҚ–2955-сон қарорига мувофиқ амалга оширилган ишлар ҳақида тўхталиб ўтди. Жумладан:

  • ТДЮУга 2017/2018 ўқув йилида бакалавриат таълим йўналишига умумий 600 нафар (давлат гранти асосида 20 та, тўлов-контракт асосида 580 та) квота ажратилди.  Тиллар кесимида эса 200 та рус ва 400 та ўзбек тили бўйича квота белгиланган, шундан рус тили доирасида 5 та давлат гранти ва 195 та тўлов-контракт, ўзбек тили доирасида 15 та давлат гранти ва 385 та тўлов-контракт квотаси белгиланди;
  • магистратура мутахассисликларига эса умумий 120 та ўрин ажратилди, шундан давлат гранти асосида квоталар ажратилмади, тўлов-контракт асосида 120 та квота ажратилди. Тиллар кесимида эса 44 та рус ва 76 та ўзбек тили бўйича квота белгиланди. Магистратура йўналиши бўйича ҳужжатларни қабул қилиш 2017 йил 1 июль – 30 июль кунлари ўтказилди.

 

Ҳисоб-китобларга кўра, ТДЮУ қабул комиссияси томонидан бакалавриат таълим йўналишига жами 6132 нафар (5178 нафар ўзбек тили бўйича, 954 нафар рус тили бўйича) абитуриентлардан ҳужжатлар қабул қилинди.

 

Умумий танлов бир ўринга 10,2 нафар (ўзбек гуруҳларга бир ўринга 12,9 нафар, рус гуруҳларига бир ўринга 4,8 нафар)ни ташкил этди. Шундан 518 нафарини (480 нафар ўзбек, 38 нафар рус тили) ҳарбий имтиёзга эга абитуриентлар ташкил этди. Ҳужжат топширган абитуриентлардан 3 нафари фан олимпиадаси ғолиби, 2 нафари кўзи ожиз, 3 нафари чет тили сифатида испан, хитой ва япон тилидан имтиҳон топширувчи абитуриент ҳисобланади. Улар иштирокида ижодий (касбий) имтиҳонлар 21 июль куни ўтказилди.  

 

II. Юридик кадрларни тайёрлаш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги Меморандум доирасида прокуратура органлари ходимларининг ТДЮУ, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳамда Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетининг талабалари билан учрашуви ўтказилди.

 

Талабалар Бош прокуратуранинг олий таълим муассасалари билан юридик кадрларни тайёрлаш бўйича яқиндан ҳамкорлиги, бўлажак прокурорлар клубининг ташкил этилиши, унинг мақсадлари ва фаолиятининг асосий йўналишлари, клуб аъзолигига қабул қилиш ҳамда унинг ишини ташкил этиш тартиби ҳақида батафсил маълумотга эга бўлдилар.

 

Клуб аъзоларига ўқув йили давомида ўқишдан бўш вақтларида прокуратура органларида иш ўрганишни ўташ, назарий билимларини амалиётда қўллаш, мутахассисликка оид турли хил кўрик танловлар ва спорт тадбирларида қатнашиш имконияти яратилиши таъкидланди.

 

 

 Маъруф  УСМАНОВ.