Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Нужно ли уже сейчас вносить в ЕНСТ данные действующих трудовых договоров - читать на buxgalter.uzКак комиссионеру заполнить электронный счет-фактуру - читать на buxgalter.uz27 актуальных вопросов по переходу на ЭСФ - читать на buxgalter.uzКогда отменят запрет на бартер - читать на buxgalter.uzКакую ставку НДС применить к импортному контракту на оказание услуг, исполненному в октябре - читать на buxgalter.uz

Зарарларни қоплаш манбаларини қонунда белгилаш лозим

21.10.2019

Читать на русском языке

 

Конституциявий суд Фуқаролик кодексининг 15-моддасига тузатиш киритиш юзасидан қонунчилик ташаббуси билан чиқди.

 

Унда давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ёки улар мансабдор шахсларининг ғайриқонуний ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги), шу жумладан қонун ҳужжатларига мувофиқ бўлмаган ҳужжат чиқарилиши натижасида фуқарога ёки юридик шахсга етказилган зарар давлат томонидан ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан тўланиши керак, дейилган.

 

Бироқ, бу моддада ҳам, фуқаролик қонунчилигининг бошқа ҳужжатларида ҳам зарарларни қоплашнинг аниқ манбалари белгиланмаган: Давлат бюджети, давлат органининг бюджетдан ташқари маблағлари ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари маблағлари. Бу эса, энг аввало, бундай зарарлар қопланишига эришишга уринаётган шахслар нуқтаи назаридан муҳимдир.

 

Нормани аниқлаштириш ва у тўғридан-тўғри таъсир кучига эга бўлиши учун қонунда аниқ тўлов манбаларини белгилаш, ҳуқуқни қўллаш амалиётида турли хил талқин этишларни олдини олиш ҳамда фуқаролар ва ташкилотларнинг манфаатларини таъминлаш лозим.

 

Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган қонун лойиҳасини Конституциявий суд ўзининг қонунчилик ташаббуси ҳуқуқидан фойдаланган ҳолда Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритади. Конституциявий суднинг қарори “Халқ сўзи” газетасининг 19 октябрдаги 217 (7416)-сонида эълон қилинган.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_