Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак исправить 4 типичные ошибки с онлайн-ККТ в комиссионной торговле Когда могут оштрафовать при несвоевременном представлении налоговой отчетности Как предприятию оценить свою платежеспособность и финансовую устойчивость Как оформить дополнительный ЭСФ Как оформить дополнительный ЭСФ

2017 йилда "NORMА" мижозлари ва обуначилари учун қандай бонуслар назарда тутилган?

17.01.2017

“Norma” бренди остида чиқарилган дастурий маҳсулотлар фойдаланувчилари ва “NORMAл” газеталар обуначилари (шу жумладан “Электрон газета” ДТ) йил давомида бир талай бонусларни қўлга киритиш ҳуқуқига эгалар.

Биз ўз мижозларимиз учун 5 та бетакрор ва фойдали бонусларни тайёрлаб қўйдик. Уларнинг орасидан бирортасини танлашнинг ҳожати йўқ. Мижозлар ва обуначилар уларнинг барчасини бирйўла олишлари мумкин. Бонуслар шартнома ёки обунани 12 ойдан кам бўлмаган муддат учун расмийлаштирган мижозларга тақдим этилади1

 

1. NORMAл дисконт карта бўйича чегирмалар 

 

Дисконт картани қўлга киритиш аксарияти Тошкент шаҳрида жойлашган 500 дан ортиқ савдо ва хизмат кўрсатиш корхоналарида чегирмаларга эга бўлиш имконини беради. Дисконт дастурнинг ҳамкорлар каталоги билан Лойиҳа сайти — «Город скидок»да, мобиль иловани юклаб олиб ва ўрнатиб ёки 326-08-86 телефони орқали мурожаат қилиб, танишиш мумкин.

 

Дисконт картаси шартноманинг амал қилиш муддатига боғланмаган ҳолда, бутун календарь йил мобайнида амал қилади ва маҳсулот сотиб олиш учун шартнома тузилганидан кейин компанияга хизмат кўрсатувчи сервис-менежер томонидан тақдим этилади. 

 

2. NORMA” профессионал ривожланиш марказида таҳсил олиш

 

2 та семинарда бепул иштирок этиш мумкин. Бунда айтиш жоизки, бир ташкилот учун бонусли семинарлар сони иккитадан кўп бўлиши мумкин. Бу харид қилинган дастурий маҳсулотлар (ва/ёки газеталар комплекти) сонига боғлиқ. Биринчи маҳсулот (ва/ёки газеталар комплекти) учун мижоз иккитадан бонусли семинарда иштирок этиш имконини, кейинги маҳсулотлар учун яна биттадан шундай семинарда қатнашиш имкониятини қўлга киритади. Газеталарнинг йиллик комплектига обуна расмийлаштирилганда фойдаланувчилар ва обуначилар бонуслари жамланади.

 

Бошқа барча семинарлар ва курсларда 50% чегирма билан қатнашиш мумкин. Бундан ташқари, фойдаланувчи ва обуначилар вебинарларда чекланмаган миқдорда қатнашишлари мумкин. “NORMA” ПРМ тадбирлари жадвали билан бу ерда танишиш мумкин.

 

 

3. “Жавоб берамиз!” Маълумот хизматидан маслаҳатлар

 

Шартнома ёки обунанинг амал қилиш муддати даврида Маълумот хизмати экспертлари бухгалтерия ҳисоби, солиқ солиш ва ҳуқуқ бўйича чекланмаган миқдорда тушунтиришлар ва тавсияларини тақдим этишга тайёр:  

 - бевосита мулоқот телефони орқали - (0-371) 200-00-59;

 - оnline тарзда vopros.norma.uz2 портали орқали;

 - дастурий маҳсулотлар интерфейси орқали (DVD-версия ва "Божхона калькулятори" дастуридан ташқари) ёки газета обуначилари учун “Электрон газета” интерфейси орқали.

 

Маълумот хизматига мурожаат қилиш ҳуқуқини тасдиқлаш ҳақида бу ерда билиб олиш мумкин.

 

4. Онлайн-газета ва Электрон газетадан фойдаланиш имконияти

 

Онлайн-газета босма нашрларимизнинг интернет версиясидир. Мазкур маҳсулотдан фойдаланиш ҳуқуқи фақат йиллик шартнома расмийлаштирган “Ўзбекистон Республикаси Қонунчилиги” АҚТ фойдаланувчилари ва газетанинг обуначилари учун тақдим этилади. Онлайн-газета хизматидан Интернетдан фойдаланиш имконияти бўлган ҳар қандай  ускуна орқали фойдаланиш мумкин. Қуйидаги йўриқномада сервисдан рўйхатдан ўтиш тартиботи билан танишишингиз мумкин.

 

Электрон газета” фойдаланувчининг компьютерига инсталляция қилинадиган дастурий таъминотдир. Ундан фақат сайтимиздан юклаб олиб, ўрнатиладиган файлнинг демо-версияси фаоллаштирилган компьютер орқалигина фойдаланиш мумкин. Газеталарнинг босма версиясига шартномани расмийлаштирган обуначилар учун “Электрон газета”ни 50% чегирма билан сотиб олиш ҳуқуқи тақдим этилади.

 

5. «Пойтахт» радиостанцияси эфирида табриклар

 

Ушбу бонус компания раҳбари, бош бухгалтер ёки бошқа ходимни туғилган куни билан “Пойтахт” радиоси орқали ўзбек тили (FM 103.5 тўлқинида) ёки рус тилида (FM 107.2 тўлқинида)  бепул табриклаш имконини беради, газета обуначилари учун эса қўшимча равишда табрикни “top” реклама журналида жойлаштириш имкони тақдим этилади.

 

***

 

 Барча бонуслар шартнома/обуна муддати давомида амал қилади.

 

Ҳар бир бонус ҳақида батафсил маълумот олиш учун компаниянгизга хизмат кўрсатаётган сервис-менежери ёки «Norma» дастурий маҳсулотлар бўйича хизмат кўрсатиш гуруҳига 200-00-90 телефонлари орқали ҳамда обуна бўлимига 200-00-30 рақамлари орқали мурожаат қилиш мумкин.

 

______________________

1 Газета обуначилари учун кўрсатиб ўтилган бонуслар фақат босма нашрларга йиллик обунани 165, 172, 186 индекслари орқали расмийлаштирган ёки/ва бир йиллик муддатга “Электрон газета”га обуна бўлганлар (http://e-gazeta.norma.uz/subscribe қаранг) учун тақдим этилади.

 

2 Газеталарнинг йиллик комплекти (электрон ва босма) обуначилари ва дастурий маҳсулотлар фойдаланувчилари сайтда рўйхатдан ўтиш ва обуначи/фойдаланувчи мақомини тасдиқлаш шарти билан “Онлайн-газета”нинг тўлиқ версиясини ўқишлари ва “Жавоб берамиз!” хизматининг маслаҳатларидан фойдаланишлари мумкин (рўйхат рақами/pin код сайтда логин ва паролга боғланади).

 

 

 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах