Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Материалларни жойлаштириш тўғрисида келишув

15.06.2015

Келишув тузиш масаласи бўйича

 admin@norma.uz манзилига мурожаат қилинг

 

 

Тошкент ш.                                                                                                  «____» __________ 20__ йил

 

Кейинги ўринларда “1-Тараф” деб номланувчи «Norma Online» МЧЖ, устав асосида фаолият юритувчи директор Н.Д. Меметова тимсолида, бир томондан ва кейинги ўринларда  “2-Тараф” деб номланувчи __________________, ____________ асосида фаолият юритувчи ____________________  тимсолида, бошқа томондан , биргаликда Тарафлар, алоҳида эса Тараф деб номланувчилар, қуйидагилар ҳақида шартлашдилар:

 

1. Келишув предмети


1.1. Мазкур Келишув доирасида 1-Тараф 2-Тарафга https://norma.uz Ахборот-ҳуқуқий порталида (кейинги ўринларда - norma.uz портали) чоп этилган материаллардан 2-Тарафга тегишли ______Веб-сайтида (веб-ресурс номи кўрсатилсин) (кейинги ўринларда – Веб-сайт) фойдаланиш ва жойлаштириш ҳуқуқини тақдим қилади.

 

1.2. 1.1-бандда кўрсатилган материаллар остида norma.uz порталида жойлаштирилган ҳар қандай материал, жумладан, бироқ улар билан чекланмаган ахборот-таҳлилий материаллар, муаллифлик шарҳлари, экспертлар ва фойдаланувчилар изоҳлари, шунингдек NORMA компанияси маҳсулотлари ва хизматлари тўғрисидаги ахборот  (кейинги ўринларда – Материаллар) тушунилади.

1.3. Мазкур Келишув тижорий ёки бошқа ашёвий қийматга эга Материалларга қўлланмайди ва 1-Тарафга тегишли Материалга муаллифлик (мулкий) ҳуқуқни таъминлаш ва Тарафларнинг ўзаро муносабатларини тартибга солиш мақсадида тузилади.

 

2.1.  Тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари:


2.1.  1-Тарафнинг мажбуриятлари:


2.1.1. мазкур Келишув шартларига, амалдаги қонунчилик ва Тарафлар фаолиятини тартибга солувчи бошқа норматив ҳужжатларга риоя қилиш;

 

2.1.2. сўров берилган тақдирда 2-Тарафга аниқ Материал тўғрисида ишончли ва тўлиқ ахборот бериш;

 

2.1.3. Материаллардан фойдаланиш ва жойлаштириш масалалари, шунингдек мазкур Келишув предметига кирадиган бошқа масалалар бўйича маслаҳат жиҳатдан қўллаб-қувватлаш;

 

2.2.   2-Тарафнинг мажбуриятлари:

 

2.2.1. 1-Тараф билан келишувсиз Материалларнинг оригинал матнига қандайдир ўзгартиришлар, қўшимчалар ёки истиснолар  киритмаслик;

 

2.2.2. Веб-сайтда жойлаштирилган ҳар бир Материални манба тўғрисидаги ахборот – сайтнинг бош саҳифасига эмас, балки norma.uz  порталида чоп этилган аниқ материалга олиб борувчи очиқ, амалдаги www.norma.uz ҳавола билан кузатиб бориш;

 

2.2.3. Веб-сайтда Материалнинг бир қисми жойлаштирилганда, 2.2.2-бандга мувофиқ манбани кўрсатган ҳолда “Материалдан кўчирма келтирилаётганлигини” қайд қилиш.

 

2.2.4. Ойига камида 2 (иккита) Материални  Веб-сайтнинг бош саҳифасида эълон ва очиқ ҳавола билан жойлаштиришни таъминлаш.

 

2.2.5.  Мазкур келишув имзолангандан кейин 3 (уч) календарь куни мобайнида ўзининг  сайтида мустақил равишда norma.uz  портали билан ҳамкорлик ҳақидаги маълумотларни сақловчи 88х31 ўлчамдаги баннерни (“Ҳамкорлик баннери”) қуйидаги код билан жойлаштириш:

 

Сайтингизда жойлаштириш учун ушбу коддан нусха кўчиринг:

 

 

Norma.uz

 

 

2.3.  1-Тарафнинг ҳуқуқлари:

 

2.3.1.  2-Тарафдан мазкур Келишув бўйича ўз мажбуриятларини ўз вақтида ва тўлиқ бажаришни талаб қилиш;

 

2.3.2.  2-Тарафдан мазкур Келишув доирасида Материаллардан фойдаланиш ва жойлаштириш билан боғлиқ зарур ахборотни  сўраб олиш;

 

2.3.3.  2-Тарафдан мазкур Келишувнинг 2.2-бандида кўрсатилган мажбуриятларга риоя қилинмаганлиги сабабли келтирилган бевосита ва билвосита зарарларни қоплашни талаб қилиш;

 

2.3.4. қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга эга бўлиш.

 

2.4. 2-Тарафнинг ҳуқуқлари:

 

2.4.1.  1-Тарафдан мазкур Келишув доирасида Материаллардан фойдаланиш ва жойлаштириш билан боғлиқ зарур ахборотни  сўраб олиш;

 

2.4.2.  қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга эга бўлиш.

 

3. Тарафларнинг жавобгарлиги

 

3.1.  2-Тараф мазкур Келишувнинг 2.2-бандида кўрсатилган ўз мажбуриятларини бажармаган ёки лозим бўлмаган даражада бажарган тақдирда у 1-Тарафга унинг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) натижасида етказилган бутун бевосита ва билвосита зарарни 1-Тараф томонидан тегишли ёзма билдиришнома юборилган пайтдан бошлаб 5 банк куни мобайнида қоплаши шарт.

 

3.2. Мазкур Келишув шартлари Тарафлар томонидан ижро этилмаганлиги ёки лозим бўлмаган даражада ижро этилганлиги учун айбдор Тарафга Фуқаролик кодекси ва Ўзбекистон Республикаси амалдаги қонунчилигининг бошқа ҳужжатларига мувофиқ жавобгарлик чоралари кўрилади.

 

 4. Форс-мажор ҳолатлари

 

4.1. Агар Тарафлар мазкур Келишув бўйича мажбуриятларнинг бажарилмаганлиги ёки лозим бўлмаган даражада бажарилганлиги  мазкур Келишув тузилгандан кейин вужудга келган Тарафлар олдиндан кутилмаган, оқилона чоралар билан бартараф эта олмаган ва Тарафлар ўз мажбуриятларини бажариш учун барча амалга оширса бўладиган ва уларга боғлиқ чораларни кўрган, енгиб бўлмайдиган куч ҳолатлари (форс-мажор)  юзага келиши муносабати билан содир бўлганлигини исботлашса, Тарафлар булар учун жавобгар бўлмайди. Форс-мажор ҳолатларига жумладан қуйидагилар киради: ҳарбий ҳаракатлар, табиий кучлар таъсири (зилзила, сув тошқини ва ҳ.к.), давлат органларининг қарорлари ва ҳ.к.

 

4.2.  Форс-мажор ҳолатлари юзага келганлиги ҳақида Тарафлар бир-бирини улар юзага келган пайтдан бошлаб уч иш куни мобайнида хабардор қиладилар.

 

4.3. Форс-мажор ҳолатлари юзага келган тақдирда мажбуриятларни бажариш муддатини тарафлар форс-мажор ҳолатлари мавжуд бўладиган вақтга мутаносиб тарзда кечиктирадилар.

 

5. Мазкур келишувнинг амал қилиш муддати

 

5.1. Мазкур Келишув томонлар имзолаган пайтдан эътиборан кучга киради ва 20__ йил 31 декабргача амал қилади.

 

5.2. Агар Келишувнинг амал қилиш муддати тугашидан 30 кун олдин тарафларнинг ҳеч бири уни бекор қилишни баён қилмаса, Келишув кейинги муддатга (бир календарь йилга) узайтирилган ҳисобланади.

 

5.3. Мазкур Келишувнинг амал қилиши қуйидаги ҳолларда тўхтатилади: Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ муддатидан олдин бекор қилиш, жумладан Тарафларнинг келишувига кўра исталган вақтда. Мазкур Келишувни бир томонлама тартибда бекор қилиш истагини  билдирган Тараф, кўзда тутилган бекор қилиш санасидан 30 календарь куни олдин бошқа Тарафга ёзма билдиришнома юбориш йўли билан уни бекор қилишга ҳақли.

 

6. Низоларни ҳал қилиш

 

6.1. Мазкур Келишувни бажаришда юзага келиши мумкин бўлган низо ва келишмовчиликлар имкон қадар Тарафлар ўртасида музокаралар йўли билан ҳал қилинади.

 

6.2. Низоларни музокаралар йўли билан ҳал қилиш имконияти бўлмаган тақдирда Тарафлар  уларни кўриб чиқиш учун Тошкент шаҳар Хўжалик судига узатишади.

 

7. Якуний қоидалар

 

7.1. Мазкур Келишув билан кўзда тутилмаган барча қолган ҳолатларда Тарафлар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига риоя қилади.

 

7.2. Мазкур Келишувга ҳар қандай ўзгартириш ва қўшимчалар улар оддий ёзма шаклда амалга оширилган ва тегишли ваколатга эга бўлган Тарафларнинг вакиллари томонидан имзоланган тақдирда ҳақиқий ҳисобланади.

 

7.3. Барча билдиришномалар ва хабарлар ёзма шаклда юборилиши керак. Агар хабарлар буюртма хат, телеграф, телетайп, телефакс орқали юборилган ёки уларнинг тегишли мансабдор шахслари томонидан қабул қилинганлиги тўғрисидаги тилхат асосида  Тарафларнинг юридик (почта) манзиллари бўйича шахсан етказиб берилган бўлса, улар тегишли равишда бажарилган ҳисобланади.

 

7.4. Мазкур Келишув ўзбек тилида бир хил юридик кучга эга иккита оригинал нусхада, Тарафларнинг ҳар бири учун битта нусхадан  тузилди.

 

Манзиллар, тарафларнинг бошқа реквизитлари

 

 

1-Тараф:

 

2-Тараф:

«Norma Online» МЧЖ

СТИР  303677033

ХХТУТ 14333

Манзил: Тошкент ш., Таллимаржон к., 1/1

ҳ/р  20208000900550271001

"КАПИТАЛ" АТБ ТШФ, Тошкент шаҳри

банк коди 00445

Тел.: 283-46-26

Тел/факс: 283 44 61

E-mail: admin@norma.uz

 

 

 

«Norma Online» МЧЖ директори

 

____________ Н.Д. Меметова

 

Номи:

СТИР

ХХТУТ

Манзил:

ҳ/р

 

банк коди

Тел.:

Тел/факс

E-mail:

 

 

 

 

 

 

________________

МЎ                                                                                  МЎ