Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как Курбан-Хайит влияет на расчет рабочего времени в 2020 году – читать на buxgalter.uz Как расплатиться с оператором ЭСФ на «картотеке» или сменить его – читать на buxgalter.uzМеняется регулирование внешнеторговых операций – читать на buxgalter.uzМожно ли уволиться прямо «из отпуска»? – читать на buxgalter.uz
  • www.norma.uz
  • Фойдали ахборот
  • 2018 йил февраль ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар ҳисоб-китоби услубияти

2018 йил февраль ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар ҳисоб-китоби услубияти

29.03.2018

  2018 йил 1 январдан бошлаб ЖШДСнинг қуйидаги ставкалари амал қилмоқда: ноль ставкали; энг кам ставка – 7,5%; ўртача ставка – 16,5%; энг юқори ставка – 22,5% (Президентнинг 29.12.2017 йилдаги ПҚ-3454-сон қарорига 8-илова).

 

  Январь-февраль ойларида энг кам иш ҳақи (ЭКИҲ) миқдори 344 480 сўмни (172 240 х 2) ташкил этади (20.11.2017 йилдаги ПФ-5245-сон).

 

  Бутун йил давомида ЖШДСни ва ЭКИҲ бараварида назарда тутилган имтиёзларни ҳисоблаб чиқаришда 2018 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра белгиланган ЭКИҲ – 172 240 сўм қўлланади (Солиқ кодекси 186-моддасининг 1-қисми).

 

  2018 йилда фуқароларнинг ШЖБПҲга мажбурий ойлик бадаллари ставкаси ходимга ҳисобланган иш ҳақи (даромад) солиқ солинадиган суммасининг 2%ини, ноль ставкасида (ЭКИҲ 1 баравари) солиқ солинадиган даромад чегирилган ҳолда, ташкил этади ­(ПҚ-3454-сон қарорга 8-илова).

 

  ШЖБПҲга мажбурий бадаллар ҳисоблаб ёзилган ЖШДСдан чегирилади (АВ томонидан 6.10.2005 йилда 1515-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг 3-банди).

 

  2018 йил учун бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига фуқароларнинг мажбурий суғурта бадаллари ставкаси ходимга ҳисоблаб ёзилган, бадаллар ундириладиган иш ҳақи (даромад) суммасининг 8%и миқдорида белгиланган (ПҚ-3454-сон қарорнинг 3-банди).


Солиқ солинадиган даромад миқдори

Солиқ ставкаси

344 480 сўмгача

0%

344 481 сўмдан 1 722 400 сўмгача

(5 х 344 480)

344 480 сўмдан ортиқ сумманинг 7,5%и

1 722 401 сўмдан 3 444 800 сўмгача

(10 х 344 480)

103 344 сўм + 1 722 400 сўмдан ортиқ сумманинг 16,5%и

3 444 801 сўм ва ундан юқори

387 540 сўм + 3 444 800 сўмдан ортиқ сумманинг 22,5%и

 

I. АНЪАНАВИЙ ҲИСОБ-КИТОБ

 

1-ВАЗИЯТ  Ойига ЭКИҲнинг 1 бараваридан ошмайдиган даромадлардан ЖШДС ҳисоб-китоби

Ходима корхонада чорак ставкада ишлайди. Январь-февраль ойларида у 150 000 сўмдан иш ҳақи олди, йил бошидан жами даромад – 300 000 сўмни (150 000 х 2) ташкил қилади.

Жисмоний шахснинг 344 480 сўмгача бўлган даромадига ноль ставкаси бўйича солиқ солинади. Ходиманинг иш ҳақидан ЖШДС 0 сўмни (300 000 х 0%) ташкил қилади.

Ходиманинг иш ҳақидан ШЖБПҲга бадаллар ҳисоб-китобида ноль ставкаси бўйича солиқ солинадиган даромад (ЭКИҲнинг 1 баравари) чегирилиши сабабли ушбу бадаллар ҳисоблаб ўтказилмайди.

Ходиманинг даромадларидан суғурта бадаллари 12 000 сўмга (150 000 х 8%) тенг.

Суғурта бадаллари ушланганидан кейин ходимага 138 000 сўм (150 000 – 12 000) тўланади.

 

2-ВАЗИЯТ  Ойига ЭКИҲнинг 5 бараваридан ошмайдиган даромадлардан ЖШДС ҳисоб-китоби

Ходимга январь-февраль ойларида 720 000 сўмдан иш ҳақи тўланган, йил бошидан жами даромад – 1 440 000 сўмни (720 000 х 2) ташкил қилади.

Олинган даромадга 7,5%лик ставка бўйича солинадиган ЖШДС:

(1 440 000 – 344 480) х 7,5% = 82 164 сўмга тенг.

Январь ойида 41 082 сўм солиқ ушлаб қолинган. Февраль ойидаги солиқ суммаси 41 082 сўмга (82 164 – 41 082) тенг.

Январь-февраль ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 21 910,4 сўмни ((1 440 000 – 344 480) х 2%) ташкил этади.

Январь ойида ШЖБПҲга 10 955,2 сўм ўтказилган, февраль ойида ажратмалар 10 955,2 сўмни (21 910,4 – 10 955,2) ташкил қилади.

Февраль ойи учун бюджетга 30 126,8 сўм (41 082 – 10 955,2) солиқ ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари 57 600 сўмни (720 000 х 8%) ташкил этади.

ЖШДС ва суғурта бадаллари ушланганидан кейин ходимга 621 318 сўм (720 000 – 41 082 – 57 600) тўланади.

 

3-ВАЗИЯТ  Бир ойдаги даромадлар 10 ЭКИҲдан ошмаганда ЖШДС ҳисоб-китоби

Ходимнинг январь-февраль ойларидаги меҳнатига 1 050 000 сўмдан тўланган, йил бошидан жами даромад – 2 100 000 сўмни (1 050 000 х 2) ташкил қилади.

16,5%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоб-китоб қиламиз ва январь-февраль ойлари учун солиқни ҳисоблаймиз:

103 344 + (2 100 000 – 1 722 400) х 16,5% = 165 648 сўм.

Январь ойида 82 824 сўм солиқ ушлаб қолинган. Февраль ойидаги солиқ суммаси 82 824 сўмга (165 648 – 82 824) тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар 35 110,4 сўмни ((2 100 000 – 344 480) х 2%) ташкил этади.

Январь ойида ШЖБПҲга 17 555,2 сўм ўтказилган, февраль ойида ажратмалар 17 555,2 сўмни (35 110,4 – 17 555,2) ташкил қилади.

Февраль ойи учун бюджетга 65 268,8 сўм (82 824 – 17 555,2) ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари 84 000 сўмни (1 050 000 х 8%) ташкил этади.

Ходим қўлига 883 176 сўм (1 050 000 – 82 824 – 84 000) иш ҳақи олади.

 

4-ВАЗИЯТ  Бир ойдаги даромадлар 10 ЭКИҲдан ошганда ЖШДС ҳисоб-китоби

Ходимнинг январь-февраль ойларидаги меҳнатига 1 850 000 сўмдан ҳақ тўланган, йил бошидан жами даромад – 3 700 000 сўмни (1 850 000 х 2) ташкил қилади.

22,5%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоб-китоб қиламиз ва январь-февраль ойлари учун ЖШДСни ҳисоблаймиз:

387 540 + (3 700 000 – 3 444 800) х 22,5% = 444 960 сўм.

Январь ойида 222 480 сўм солиқ ушлаб қолинган. Февраль ойидаги солиқ суммаси 222 480 сўмга (444 960 – 222 480) тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 67 110,4 сўмга ((3 700 000 – 344 480) х 2%) тенг.

Январь ойида ШЖБПҲга 33 555,2 сўм ўтказилган, февраль ойида ажратмалар 33 555,2 сўмни (67 110,4 – 33 555,2) ташкил қилади.

Февраль ойи учун бюджетга 188 924,8 сўм (222 480 – 33 555,2) ЖШДС ўтказилади.

Февраль ойи учун мажбурий суғурта бадаллари 148 000 сўмни (1 850 000 х 8%) ташкил этади.

Ходим қўлига 1 479 520 сўм (1 850 000 – 222 480 – 148 000) иш ҳақи олади.

 

II. ИМТИЁЗЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛГАН ҲОЛДА

 

5-ВАЗИЯТ  Даромаддан ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг сумма чиқариб ташланадиган имтиёз қўлланилган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби

Ходимнинг январь-февраль ойларидаги меҳнатига 1 850 000 сўмдан ҳақ тўланган, йил бошидан жами даромад – 3 700 000 сўмни (1 850 000 х 2) ташкил қилади.

Кодекснинг 180-моддаси 2-қисмига мувофиқ ушбу имтиёзга эга бўлган фуқароларнинг (масалан, 16 ёшдан ошмаган икки ва ундан ортиқ болалари бўлган ёлғиз оналар) жами даромадидан ҳар ойда ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг сумма чиқариб ташланади.

Солиқ солинадиган даромадни ҳисоблаймиз:

3 700 000 – 344 480 х 4 = 2 322 080 сўм.

16,5%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоблаймиз ва январь-февраль ойлари учун солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

103 344 + (2 322 080 – 1 722 400) х 16,5% = 202 291,2 сўм.

Январь ойида 101 145,6 сўм солиқ ушлаб қолинган. Февраль ойидаги солиқ суммаси 101 145,6 сўмга (202 291,2 – 101 145,6) тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар 39 552 сўмни ((2 322 080 – 344 480) х 2%) ташкил этади.

Январь ойида ШЖБПҲга 19 776 сўм ўтказилган, февраль ойида ажратмалар 19 776 сўмни (39 552 – 19 776) ташкил қилади.

Бюджетга 81 369,6 сўм (101 145,6 – 19 776) ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари 148 000 сўмни (1 850 000 х 8%) ташкил этади.

Ходим қўлига 1 600 854,4 сўм (1 850 000 – 101 145,6 – 148 000) иш ҳақи олади.

 

6-ВАЗИЯТ  Моддий ёрдам олиш чоғида имтиёзни ҳисобга олган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби

Ходимнинг январь-февраль ойларидаги меҳнатига 1 265 000 сўмдан ҳақ тўланган. Январь ойида унга фарзандининг туғилганлиги муносабати билан 2 200 000 сўм моддий ёрдам берилган. Ходимнинг йил бошидан жами даромади – 4 730 000 сўмни (1 265 000 х 2 + 2 200 000) ташкил қилади.

Солиқ кодексининг 179-моддаси 1-бандининг 3 ва 4-хатбошиларига кўра бир йил давомида ЭКИҲнинг 12 бараваригача миқдорда бериладиган қуйидаги моддий ёрдам суммаларига: вафот этган ходимнинг оила аъзоларига ёки оила аъзоси вафот этганлиги муносабати билан ходимга бериладиган тўловлар; ходимга меҳнатда майиб бўлганлик, касб касаллиги ёхуд соғлиққа бошқача шикаст етганлиги билан боғлиқ тўловлар; бола туғилиши, ходим ёки унинг фарзандлари никоҳдан ўтиши муносабати билан бериладиган тўловлар; қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бериш ёки уларни сотиб олиш учун маблағлар бериш тарзидаги тўловларга ЖШДС солинмайди (Солиқ кодексининг 178-моддаси 16-банди). Йил мобайнида ҳисоб-китоб қилишда йил бошида амал қилган ЭКИҲ қўлланилади (172 240 х 12 = 2 066 880 сўм).

Солиқ солинадиган даромад 2 663 120 сўмга (4 730 000 – 2 066 880) тенг.

16,5%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоблаймиз ва январь-февраль ойлари учун солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

103 344 + (2 663 120 – 1 722 400) х 16,5% = 258 562,8 сўм.

Январь ойида 140 263,8 сўм солиқ ушлаб қолинган. Февраль ойидаги солиқ суммаси 118 299 сўмга (258 562,8 – 140 263,8) тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 46 372,8 сўмни ((2 663 120 – 344 480) х 2%) ташкил этади.

Январь ойида ШЖБПҲга 24 517,6 сўм ўтказилган, февраль ойида ажратмалар 21 855,2 сўмни (46 372,8 – 24 517,6) ташкил қилади.

Февраль ойи учун бюджетга 96 443,8 сўм (118 299 – 21 855,2) ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари 101 200 сўмни (1 265 000 х 8%) ташкил этади.

Ходим қўлига 1 045 501 сўм (1 265 000 – 118 299 – 101 200) иш ҳақи олади.

 

7-ВАЗИЯТ  Қимматбаҳо совға олинганда имтиёзни ҳисобга олган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби

Ходимнинг январь-февраль ойларидаги меҳнатига 1 300 000 сўмдан ҳақ тўланган. Январь ойида унга 1 800 000 сўмлик ноутбук совға қилинди. Ходимнинг йил бошидан жами даромади – 4 400 000 сўмни (1 300 000 х 2 + 1 800 000) ташкил қилади.

Солиқ кодексининг 179-моддаси 14-бандига кўра бир йил мобайнида юридик шахслардан ЭКИҲнинг 6 баравари миқдоригача бўлган суммада олинган совғаларнинг қийматига солиқ солинмайди. Бунда йил мобайнида ҳисоб-китоб қилишда йил бошида амал қилган ЭКИҲ қўлланилади (172 240 х 6 = 1 033 440 сўм).

Солиқ солинадиган даромад 3 366 560 сўмга (4 400 000 – 1 033 440) тенг.

16,5%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоблаймиз ва январь-февраль ойлари учун солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

103 344 + (3 366 560 – 1 722 400) х 16,5% = 374 630,4 сўм.

Январь ойида 271 206 сўм солиқ ушлаб қолинган. Февраль ойидаги солиқ суммаси 103 424,4 сўмга (374 630,4 – 271 206) тенг.

Январь-февраль ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 60 441,6 сўмга ((3 366 560 – 344 480) х 2%) тенг.

Январь ойида ШЖБПҲга 37 886,4 сўм ўтказилган, февраль ойида ажратмалар 22 555,2 сўмни (60 441,6 – 37 886,4) ташкил қилади.

Бюджетга 80 869,2 сўм (103 424,4 – 22 555,2) ЖШДС ўтказилади.

Февраль ойи учун мажбурий суғурта бадаллари 104 000 сўмни (1 300 000 х 8%) ташкил этади.

Ходим қўлига 1 092 575,6 сўм (1 300 000 – 103 424,4 – 104 000) иш ҳақи олади.

 

8-ВАЗИЯТ  Бир нечта имтиёзни ҳисобга олган ҳолда (ҳар ойда даромаддан ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг суммани чегириш, моддий ёрдам ва қимматбаҳо совға олинганда) ЖШДС ҳисоб-китоби

Солиқ кодексининг 180-моддасига кўра имтиёзга ҳақли бўлган ходимга январь-февраль ойларида 1 300 000 сўмдан иш ҳақи тўланган. Унга никоҳдан ўтиши муносабати билан 2 300 000 сўм моддий ёрдам кўрсатилган ва 1 500 000 сўмлик қийматга эга совға топширилган.

Қуйидагиларга мувофиқ:

Солиқ кодексининг 180-моддаси 2-қисмига мувофиқ имтиёз олиш ҳуқуқига эга бўлган ходимнинг солиқ солинадиган даромадидан ҳар ойда ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг сумма (344 480 х 4 = 1 377 920 сўм) чиқариб ташланади;

Солиқ кодексининг 179-моддаси 1-бандига мувофиқ, бир йил давомида ЭКИҲнинг 12 бараваригача (172 240 х 12 = 2 066 880 сўм) миқдорда бериладиган моддий ёрдам суммасига ЖШДС солинмайди;

Солиқ кодексининг 179-моддаси 14-бандига кўра юридик шахслардан бир йил мобайнида ЭКИҲнинг 6 баравари (172 240 х 6 = 1 033 440 сўм) миқдоригача олинган совғаларнинг қийматига ЖШДС солинмайди.

Солиқ солинадиган даромадни аниқлаймиз:

2 600 000 – 1 377 920 + 2 300 000 – 2 066 880 + 1 500 000 – 1 033 440 = 1 921 760 сўм.

Олинган даромадга 16,5%лик ставка бўйича солиқ солинади:

103 344 + (1 921 760 – 1 722 400) х 16,5% = 136 238,4 сўм.

Январь ойида 125 842,8 сўм солиқ ушлаб қолинган. Февраль ойидаги солиқ суммаси 10 395,6 сўмга (136 238,4 – 125 842,8) тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 31 545,6 сўмни ((1 921 760 – 344 480) х 2%) ташкил этади.

Январь ойида ШЖБПҲга 22 769,6 сўм ўтказилган, февраль ойида ажратмалар 8 776 сўмни (31 545,6 – 22 769,6) ташкил қилади.

Бюджетга 1 619,6 сўм (10 395,6 – 8 776) солиқ ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари 104 000 сўмни (1 300 000 х 8%) ташкил этади.

Ходим қўлига 1 185 604,4 сўм (1 300 000 – 10 395,6 – 104 000) олади.

 

III. ОДАТДАН ТАШҚАРИ ҲОЛАТЛАР

 

9-ВАЗИЯТ  Ўриндош ходим даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби

Солиқ кодексининг 180-моддаси 2-қисмида назарда тутилган имтиёзга эга ўриндош ходимга январь-февраль ойларида 800 000 сўмдан иш ҳақи тўланган. Ходимнинг йил бошидан жами даромади – 1 600 000 сўмни (800 000 х 2) ташкил қилади.

Асосий бўлмаган иш жойидан ёки бошқа юридик шахслардан олинган даромадларга тўлов манбаида ЖШДСни ҳисоблаб чиқариш Солиқ кодексининг 180-моддасида назарда тутилган имтиёзни қўлламасдан жами даромад суммасидан амалга оширилади (Солиқ кодексининг 186-моддаси 8-қисми).

Агар асосий бўлмаган иш жойидан ёки бошқа юридик шахслардан даромад оладиган жисмоний шахс бухгалтерияга ундан ЖШДСни энг юқори ставкада ушлаб қолиш ҳақида ариза тақдим этса, у ҳолда даромад тўловчи юридик шахс имтиёзларни қўлламаган ҳолда уни энг юқори ставкада ушлаб қолади (Солиқ кодексининг 186-моддаси ­9-қисми). Бундай ариза мавжуд бўлмаган ҳолларда ЖШДС шкала бўйича ушлаб қолинади, солиқ тўловчи эса солиқ органларида ўтган йил учун жами даромадларини кейинги йилнинг 1 апрелига қадар декларациялаши шарт.

I. Ўриндош бухгалтерияга ЖШДСни энг юқори ставкада ушлаб қолиш ҳақида ариза тақдим этмаган.

Унинг январь-февраль ойларида олган даромадига 7,5%лик ставка бўйича солиқ солинади:

(1 600 000 – 344 480) х 7,5% = 94 164 сўмга тенг.

Январь ойида 47 082 сўм солиқ ушлаб қолинган. Февраль ойидаги солиқ суммаси 47 082 сўмга (94 164 – 47 082) тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар 25 110,4 сўмга ((1 600 000 – 344 480) х 2%) тенг.

Январь ойида ШЖБПҲга 12 555,2 сўм ўтказилган, февраль ойида ажратмалар 12 555,2 сўмни (25 110,4 – 12 555,2) ташкил қилади.

Февраль ойи учун бюджетга 34 526,8 сўм (47 082 – 12 555,2) ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари суммаси 64 000 сўмни (800 000 х 8%) ташкил этади.

Солиқ ва суғурта бадаллари ушланганидан кейин ходим 688 918 сўм (800 000 – 47 082 – 64 000) иш ҳақи олади.

II. Ўриндош ходим бухгалтерияга ЖШДСни энг юқори – 22,5%лик ставкада ушлаб қолиш ҳақида ариза тақдим этган.

Ўриндошнинг даромади 3 444 800 сўмдан ошмаслигига қарамай, ходимнинг аризасига кўра унинг бутун иш ҳақига 22,5%лик ставка бўйича солиқ солинади. Январь-февраль ойлари учун ЖШДС суммаси 360 000 сўмга (1 600 000 х 22,5%) тенг.

Январь ойида 180 000 сўм солиқ ушлаб қолинган. Февраль ойидаги солиқ суммаси 180 000 сўмга (360 000 – 180 000) тенг.

Жами иш ҳақидан (ноль ставкаси бўйича солиқ солинадиган даромадни чегирмаган ҳолда) ШЖБПҲга бадаллар (2%) ҳисоблаб ёзилади. Январь-февраль ойларида уларнинг суммаси 32 000 сўмни (1 600 000 х 2%) ташкил қилади.

Январь ойида ШЖБПҲга 16 000 сўм ўтказилган, февраль ойида ажратмалар 16 000 сўмни (32 000 – 16 000) ташкил қилади.

Бюджетга 164 000 сўм (180 000 – 16 000) ЖШДС ўтказилади.

Февраль ойи учун суғурта бадаллари 64 000 сўмни (800 000 х 8%) ташкил қилади.

ЖШДС ва суғурта бадаллари ушланганидан кейин ўриндош ходим 556 000 сўм (800 000 – 180 000 – 64 000) иш ҳақи олади.

 

10-ВАЗИЯТ  Юридик шахсга турар жойни ижарага берувчи ходимнинг даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби

Ходимнинг январь-февраль ойларидаги меҳнатига 850 000 сўм ҳақ тўланган, йил бошидан жами даромад – 1 700 000 сўмни (850 000 х 2) ташкил қилади. Ходим Тошкент шаҳрида жойлашган, майдони 50 кв.м бўлган турар жой биносини 1 январдан бошлаб ижарага бериш тўғрисида иш берувчи билан шартнома тузди ва ҳар ойда 1 000 000 сўм ижара ҳақи олади.

Жисмоний шахсларнинг турар жойни ижарага топширишдан оладиган даромадларига солиқ солиш ижара (ёллаш) шартномасида назарда тутилган тўловдан келиб чиқиб амалга оширилади, бироқ у турар жойни ижарага берадиган жисмоний шахслар учун белгиланган энг кам ижара ҳақи ставкаларидан ҳисоблаб чиқарилган миқдордан кам бўлмаслиги керак (ПҚ-3454-сон қарорга 25-илова).

Тошкент шаҳрида бир ойлик ижара тўловининг энг кам миқдори этиб 1 кв.м турар жой учун 4 500 сўм; Нукус ва вилоят бўйсунувидаги шаҳарларда – 3 000 сўм; бошқа аҳоли пунктларида – 1 500 сўм белгиланган.

Мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадларга 7,5%лик ставка бўйича ЖШДС солинади (Солиқ кодексининг 181-моддаси).

ШЖБПҲга бадаллар иш берувчи ва ходим ўртасида тузилган меҳнат шартномаси ёки фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома бўйича бажарилган ишлар учун олинган даромадлардан ҳисоблаб ёзилади. Ижара ҳақи тарзидаги даромадлар мулкий даромад бўлганлиги ва ишлар бажариш билан боғлиқ бўлмаганлиги боис, ундан ШЖБПҲга ажратмалар қилинмайди.

Ижара ҳақидан ЖШДС суммасини ҳисоблаймиз. Мазкур ҳолатда унинг энг кам суммаси 225 000 сўмни (4 500 х 50) ташкил этади, у ҳақиқатдаги ижара ҳақидан камлиги боис шартномада назарда тутилган суммадан солиқ ҳисобланади:

1 000 000 х 7,5% = 75 000 сўм.

Январь-февраль ойлари учун ходимнинг меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадидан 7,5%лик ставка бўйича солиқни ҳисоблаймиз:

(1 700 000 – 344 480) х 7,5% = 101 664 сўм.

Январь ойида 50 832 сўм солиқ ушлаб қолинган. Февраль ойидаги солиқ суммаси 50 832 сўмга (101 664 – 50 832) тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар 27 110,4 сўмга ((1 700 000 – 344 480) х 2%) тенг.

Январь ойида ШЖБПҲга 13 555,2 сўм ўтказилган, февраль ойида ажратмалар 13 555,2 сўмни (27 110,4 – 13 555,2) ташкил қилади.

Февраль ойи учун бюджетга 37 276,8 сўм солиқ (50 832 – 13 555,2) ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари 68 000 сўмни (850 000 х 8%) ташкил этади.

Солиқ ва мажбурий ажратмалар ушлаб қолинганидан кейин ходимга 1 656 168 сўм (850 000 + 1 000 000 – 75 000 – 50 832 – 68 000) тўланади.

 

Ҳисоб-китоб услубиятини экспертимиз, Ўзбекистон солиқ маслаҳатчилари палатаси аъзоси

Муҳиддин ЗАЙНУТДИНОВ тайёрлади.


_____________________________________________________________________________________________________________________________________

*Жисмоний шахсларнинг даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий тўловларнинг ҳисоб-китоб услубияти январь ойи учун
«СБХ»нинг 30.01.2018 йилдаги 4-5 (1224-1225)-сонида чоп этилган.