Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Директор ва бухгалтерни ишлаш ҳуқуқидан қачон маҳрум қилиш мумкин?

10.01.2017

? Масъулияти  чекланган жамиятнинг директори ва бош бухгалтерига нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Улар чет эл валютасини яширганликда айбланмоқда. Моддада муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш назарда тутилган. Жазонинг мазкур тури қўлланилмаётганини эшитдик, шундайми? 

– Унчалик эмас. Ҳақиқатан ҳам Жиноят кодексига  (кейинги ўринларда – ЖК) 1.01.2017 йилдан муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш тариқасида жазо қўллашга тааллуқли тузатишлар киритилди. Масаланинг баъзи муҳим жиҳатларини кўриб чиқамиз.

 

Биринчидан, ЖКнинг 45-моддаси бешинчи қисмига биноан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш кўринишидаги жазо қўлланмайди. Бунда муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш жазоси корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда муайян мансабни эгаллашга қўйилган тақиқ тариқасида намоён бўлиши мумкин. Айнан шу хўжалик юритувчи субъектларнинг мансабдор шахсларига нисбатан қўлланилади.

 

Иккинчидан, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган шахсларга нисбатан қўлланмайди. Таъкидлаш жоизки, ташкилотнинг директори ва бош бухгалтери бундай шахслар қаторига кирмайди. Тадбиркорлик билан жамиятнинг ўзи шуғулланади.

 

Юридик шахслар қонунга кўра жиноий жавобгарлик субъекти ҳисобланмаслигини инобатга оладиган бўлсак, ушбу норма якка тартибдаги тадбиркорларга, шунингдек, тадбиркорлик субъекти сифатида рўйхатдан ўтмаган шахсларга  нисбатан қўлланилади.

 

Шу тариқа, мансабдор шахслар ёки ташкилотларнинг бошқа ходимлари бўлган тадбиркорлик субъектларига иммунитет татбиқ этилмайди.

 

Учинчидан, одамнинг ўлимига сабаб бўлган ёки бошқа оғир оқибатларга олиб келган ҳолатларда норма қўлланмайди ва айбдорларга тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш белгиланган тартибда тайинланади.

 

***

 

Хулоса ўрнида эслатиб ўтамиз, қилмишнинг жиноийлигини бекор қиладиган, жазони енгиллаштирадиган ёки шахснинг аҳволини бошқача тарзда яхшилайдиган қонун орқага қайтиш кучига эга, яъни ушбу қонун кучга киргунга қадар тегишли жиноий қилмиш содир этган шахсларга, шу жумладан жазони ўтаётган ёки ўтаб бўлган шахсларга нисбатан, агар улар ҳали судланган ҳисоблансалар, татбиқ этилади (ЖКнинг 13-моддаси 2-қисми).

 

Бундан келиб чиқадики, юқорида айтиб ўтилган мезонларга жавоб берадиган, 1.01.2017 йилгача тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум этиш тарзидаги жазони ўтаб бўлмаган шахслар, уни ўташдан озод этилади. Озод этиш мазкур ҳолатда жамоат бирлашмаси, жамоа, маҳкумнинг ўзининг ёки унинг ҳимоячисининг илтимосномасига кўра суд томонидан амалга оширилади.

 

Олег ЗАМАНОВ,

экспертимиз.

 

Мавзуга оид материал:

 

Тадбиркорларни режадан ташқари ва муқобил текширишлар  бекор қилинади

 


 

 

Курс валют

2017-10-24
  • USD:8069.61 (+10.84) сум
  • EUR:9496.32 (--19.48) сум
  • RUB:140.31 (--0.53) сум