Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Фуд-трэк қайси қонунлар бўйича бораяпти

17.12.2015

? Умумий овқатланиш корхонаси, масалан, автофургондан фойдаланган ҳолда мобиль умумий овқатланиш шохобчасига (фаст-фуд) эга бўлиши мумкинми?

 

 

Умумий овқатланиш корхоналари қуйидагиларга бўлинади:

 

ресторан, 

 

вагон-ресторан, 

 

бар, 

 

кафе, 

 

ёзги кафе, 

 

кафетерий, 

 

ошхона, 

 

чойхона, 

 

буфет, 

 

кичик ошхона.

 

Умумий овқатланиш субъекти маҳсулотлар ва товарларни сотишни, истеъмолни ва хизматлар кўрсатишни ташкил этишни санитария ва ёнғиндан сақлаш нормалари, стандартлар ҳамда хавфсизлик техникаси қоидаларига риоя қилган ҳолда ҳам савдо залларида, ҳам улардан ташқарида амалга ошириши мумкин (ВМнинг 13.02.2003 йилдаги 75-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида умумий овқатланиш маҳсулотларини (хизматларни) ишлаб чиқариш ва сотиш қоидаларининг 5-банди).   

 

Масалан, бу банд савдо залларидан ташқарида савдо қилиш имконини бергандек. Бироқ худди шу Низомнинг 13-банди мажбурий тартибда назорат-касса машиналари (НКМ) ва пластик карталардан фойдаланган ҳолда тўловлар қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминали қўллашга талаблар қўяди. Бу талаб Солиқ кодекси (СК) 72-моддасининг биринчи қисмига, Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарини қўллаш тартиби тўғрисида низомнинг  2-банди ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ келади.

 

Эътибор беринг, Ўзбекистонда нақд пулда ҳисоб-китоб қилиш билан товарларни реализация қилиш, ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш Назорат-касса машиналарининг давлат реестрига киритилган НКМ мажбурий қўлланилган ҳолда амалга оширилади.

 

СКнинг 72-моддасига биноан НКМни қўллашда уни фаолият амалга оширилаётган жойдаги давлат солиқ хизмати органларида НКМнинг рўйхатдан ўтказиш карточкаси берилган ҳолда рўйхатдан ўтказиш мажбурий. Шундай қилиб, битта НКМни турли туманларда, мазкур ҳолатда ҳаракатланувчи воситадан фойдаланган ҳолда умумий овқатланиш хизматларини кўрсатиш қоида бузилиши ҳисобланади.

 

Юқорида баён этилганларнинг барчаси  қуйидаги хулосаларга олиб келади:

 

ВМнинг 13.02.2003 йилдаги 75-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида умумий овқатланиш маҳсулотларини (хизматларни) ишлаб чиқариш ва сотиш қоидалари бугунги кунда кўп жиҳатдан долзарблигини йўқотган ҳамда бу соҳада хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ  барча масалаларни тўлиқ ҳажмда тартибга сола олмайди;

 

ушбу масала норматив ҳужжатлар билан аниқ тартибга солинмаган ва қонун ижодкорлари  буни инобатга олсалар арзийди.

 

 

 

Елена ЕРМОХИНА,

                                                                                                                                         эксперт-юристимиз.