Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Тошкент – қишлоқ жойлар эмас

12.12.2016

? Мен ота-онам билан Тошкент шаҳрида яшайман, ўзимнинг уй-жойим йўқ. Агар уйлансам ва ота-онамдан алоҳида туришни истасам, арзон уй-жойлар дастурида иштирок этишим мумкинми?

Ариза берувчи – уй қурувчининг фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг тавсиялари асосида 2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастурида иштирок этиши тартиби тўғрисидаги Низомга кўра (24.11.2016 йилдаги  393-сон ВМҚ билан тасдиқланган),  Дастур доирасида номзодларни саралаш ариза берувчилар — Ўзбекистон Республикасининг уй-жойга муҳтож бўлган, дастурда иштирок этиш учун фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи раиси (оқсоқоли) номига ариза берган мунтазам қишлоқ жойларда яшайдиган 18 ёшга тўлган фуқаролари орасида ўтказилади.

 

Саволда кўрсатиб ўтилганидек, сиз мунтазам равишда шаҳарда истиқомат қиласиз, у қонунчиликда кўрсатилганидек, республика бўйсунувидаги шаҳар ҳисобланади (Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, шаҳарда мунтазам  истиқомат қилувчи фуқаролар сони 2 млн. 393 минг кишини ташкил этади), бу эса Сизни дастурда иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум этади.

 

Бироқ, ёш оила барпо этиб, имтиёзли равишда ипотека кредити олишингиз мумкин. Бунинг учун нималар қилиш кераклиги ҳақида бу ерда ёзган эдик.

 

Ушбу ҳолатда уй-жой қишлоқ жойларга боғлиқсиз равишда тақдим этилади.

 

 

Олег ЗАМАНОВ,

экспертимиз. 

 

Мавзуга оид материаллар:

 


Қишлоқ жойларда уй-жойлар янада арзонлашади

 

Арзон уй-жойларни маҳалла орқали олиш мумкин