Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЗадержали выплаты работнику – как рассчитать проценты за задержку выплат Как трактовать компенсацию за задержку выплаты дохода работнику Не пропустите сроки регистрации чеков онлайн-ККТ за апрель для зачета НДС по ним Как предприятию продать квартиру физическому лицу

Товарлар ва хизматлар учун ҳисоб-китоблар фақат сўмда

24.03.2016

? Эшитишимча, чакана савдо ва хизмат соҳасида ҳисоб-китобларни валютада амалга ошираётган шахсларга нисбатан чоралар кучайтирилаётган экан. Бу энди товарни валютага сотиб олишда жиноий жавобгарликка тортилишни билдирадими?

 

Ҳа, ҳақиқатан чакана савдо ва хизмат соҳасида ҳисоб-китобларда валюта жиноятлари ва ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш, олдини олиш ва чек қўйишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжат муҳокама қилинмоқда ҳамда қабул қилиш учун тайёрланаётир. Унинг лойиҳасини биз шу ерда кўриб чиққан эдик.

 

Жавобгарликка келсак, биринчи марта анча ва кам миқдорларда содир этилган валюта бойликларини1 қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳисобланиб, унинг учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 170-моддасида жавобгарлик кўзда тутилган. Модда валюта бойликларини мусодара қилиб, энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишни кўзда тутади.

 

Худди шу ҳаракатлар учун маъмурий ундирув қўллангандан кейин бир йил мобайнида анча миқдорда содир этилган валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш жиноят ҳисобланиб, унинг учун энг кам ойлик иш ҳақининг етмиш беш бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазолаш кўзда тутилган (Жиноят кодексининг 177-моддаси 1-қисми).

 

Агарда шахснинг мақсади бир гуруҳ шахслар билан олдиндан тил бириктириб, такроран кўп миқдорда валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш бўлган бўлса, у ЖКнинг 177-моддаси 2-қисмига биноан энг кам ойлик иш ҳақининг етмиш беш бараваридан икки юз бараваригача миқдорда жарима ёки олти ойгача қамоқ билан жазоланади. Қўйингки, агар ўша ҳаракатлар жуда кўп миқдорда, уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, у ҳолда энг кам ойлик иш ҳақининг икки юз бараваридан беш юз бараваригача миқдорда жарима ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазолашга сабаб бўлади.

 

Чет эл валютасини анча миқдор, кўп миқдор ёки жуда кўп миқдор жумласига киритиш тергов органлари ва суднинг ваколатига киради, бунда улар Марказий банк томонидан битим амалга оширилган кунда белгиланадиган чет эл  валютасининг сўмга нисбатан курсига амал қилишлари лозим. Шу билан бирга, Жиноят кодекси анча миқдор, кўп миқдор ва жуда кўп миқдорнинг тегишли тушунчаларини сақлайди. Инчунун, анча миқдор деб энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваридан уч юз бараваригача доирасида бўлган миқдор тан олинади, бугунги кунда бу 13 024 000 сўмдан 39 072 000 сўмгачани  ташкил қилади. Кўп миқдор деб энг кам ойлик иш ҳақининг уч юз бараваридан беш юз бараваригача доирасида бўлган миқдор тан олинади, бугунги кунда бу 39 072 000 сўмдан 65 120 000 сўмгачани ташкил қилади.

 

 

Елена ЕРМОХИНА, 

эксперт-юристимиз.

 

 


1 Чет эл валютаси, чет эл валютасидаги қимматли қоғозлар, чет эл валютасидаги тўлов ҳужжатлари ва соф қуйма олтинлар валюта бойликлари ҳисобланади.

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах