Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Вақтинча яшовчи учун тўлашга тўғри келади

01.08.2016

? Коммунал хизматлар учун тўловлар нимага боғлиқ – прописка қилинганлар сонигами ёки яшовчилар сонига?

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тўловлар яшовчилар сонига боғлиқлиги кўзда тутилган, бундан квартира ҳақи ва иситиш мустасно. Чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш учун ҳақ прописка қилинган шахслар сони бўйича амалга оширилади.

 

Агар квартирада ҳисоблагичлар ўрнатилган бўлса, яшовчилар сони фақат истеъмолнинг ошишига таъсир кўрсатади. Ҳисобга олиш прибори мавжуд бўлмаганда яшовчилар сони бўйича тўловни амалга ошириш кўзда тутилган. Бу Кўп квартирали уйларда иссиқлик таъминоти хизматлари кўрсатиш қоидаларининг 110-банди ва Истеъмолчиларга сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматлари кўрсатиш қоидалари билан белгиланган1. Ҳужжатларнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Вақтинча яшовчилар (ижарага олувчилар) яшаганда тўлов амалда яшаган шахслар сони учун тўлиқ тўланади. Турар жой хонаси ҳисобга олиш прибори билан жиҳозланмаган тақдирда истеъмолчи ўзи эгаллаб турган хонадонда яшовчи (шу жумладан, вақтинча яшовчи) фуқаролар сони кўпайганлиги ёки камайганлиги тўғрисида) юз берган ўзгаришлар кунидан бошлаб 5 иш кунидан кечикмай етказиб берувчини ёзма равишда хабардор қилиши шарт. Бунда етказиб берувчининг, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг вакиллари ва хонанинг мулкдори ўртасида уч томонлама далолатнома тузилади.

 

Газ етказиб беришга нисбатан ҳам худди шу кўзда тутилади. Чакана истеъмолчига табиий газ етказиб бериш шартномасида (6.9-банди) белгиланишича, ҳисобга олиш прибори бўлмаса ёки носоз бўлса, истеъмолчи газ етказиб берувчини яшовчилар, шу жумладан вақтинча яшовчилар сони ҳақида хабардор қилиши керак.

Елена ЕРМОХИНА,
эксперт-юрист.

 

Мавзу бўйича материал


Коммунал хизматлар бўйича қарздорларни аниқлаш юзасидан чоралар кўрилмоқда

 

____________________

1 Вазирлар Маҳкамасининг 15.07.2014 йилдаги 194-сон қарори билан тасдиқланган.