Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКакие проблемы возникли с отправкой отчетов по кодам 29 и 137 и как можно было бы их решить Как подготовиться к ежегодной инвентаризации ТМЦ Все документы по инвентаризации ТМЦ – в Buxgalter Pro Кто и по каким объектам уплачивает налог на имущество юридических лиц
К сожалению, такой публикации не существует.

Ҳафта саволи

Агар буюртмачи тўловни амалга оширмаса, бош пудратчи айбдор бўлмайди

Агар буюртмачи тўловни амалга оширмаса, бош пудратчи айбдор бўлмайди

Агар бош пудратчи объект буюртмачиси томонидан молиялаштиришнинг мавжуд эмаслигини важ қилиб, ташкилотимиз томонидан бажарилган ишлар учун тўловни амалга оширмаётган бўлса, судга мурожаат қилиш мумкинми?

Яна пластик ҳақида

Яна пластик ҳақида

«Нақд пул ёки пластикни танлаш – пенсионернинг хоҳиши» — «Пенсия иши» махсус нашрида эълон қилинган материал шундай номланган эди («Норма маслаҳатчи» 8-сони, 2017 йил 21 февраль). Нашр чоп этиб бўлинганидан кейин таҳририят Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижроия аппаратининг пенсиялар тайинлаш услубияти бўлими бошлиғи Зафаржон Хўжаевнинг тушунтиришини олди

Лизинг операциялари амалга оширилишини ким назорат қилади?

Лизинг операциялари амалга оширилишини ким назорат қилади?

Бизнинг компания лизинг хизматлари кўрсатади. Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент лизинг операциялари ўтказилиши устидан назорат қилиши ҳақида эшитиб қолдик. Бу қандай тартибда амалга оширилади ва аниқланган ҳуқуқбузарликлар учун қандай жавобгарлик кўзда тутилган?

Ижрочини хизмат сафарига юбориш мумкинми?

Ижрочини хизмат сафарига юбориш мумкинми?

Фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома тузилган ходимни хизмат сафарига юборса бўладими?

Квартиранинг бўлғуси эгасига нималар кафолатланади?

Квартиранинг бўлғуси эгасига нималар кафолатланади?

Янги тартибга кўра уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлганлар бошланғич бадал тариқасида уй-жой қийматининг камида тўртдан бирини тўлаб, шаҳарда кўп квартирали уйдан уй-жой сотиб олишлари мумкин. Квартира олишни хоҳлаймиз, бироқ “алданган улушчилар” ҳолатига тушиб қолишни истамаган бўлардик. Агар қурувчининг пуллари солиқлар ва бошқа қарзларни қоплашга сарфланадиган бўлса-ю, қурилишни якунлай олмай қолса, шундай ҳолат учун қандайдир чоралар кўзда тутилганми?

Меҳмонхонада жойлаштиришга нима киради?

Меҳмонхонада жойлаштиришга нима киради?

Йил бошидан бошлаб меҳмонхоналар ва бошқа жойлаштириш воситалари туристларни жойлаштириш бўйича хизматлар учун ҳақни эркин алмаштириладиган валютада қабул қилиши мажбурий этиб белгиландими? “Жойлаштириш” тушунчаси қандай маъноларни ўз ичига олган, чунки кўп меҳмонхоналар “барчаси киритилган” тамойили бўйича хизмат кўрсатишади. Уларга минибар, спорт-соғломлаштириш мажмуасига, бассейнга қатнаш, кир ювиш, дазмоллаш, кимёвий тозалаш ва ҳ.к. қиймати киритилади?

ЭАВ ўзи нима?

ЭАВ ўзи нима?

1.01.2017 йилдан Ўзбекистонда янги тартиб жорий этилди, унга кўра туризм фаолияти субъектлари томонидан чет эл туристларини жойлаштириш бўйича хизматлар учун ҳақ фақат эркин алмаштириладиган валютада қабул қилиниши керак. Шу муносабат билан бизни бир савол қизиқтирмоқда: айнан қандай валюта эркин алмаштириладиган валюта ҳисобланади? Меҳмонхоналар тўловни, масалан, Россия рубли ёки Қозоғистон тенгесида қабул қилиши мумкинми?

Давлат унитар корхонасига ички аудитор керакми?

Давлат унитар корхонасига ички аудитор керакми?

Давлат унитар корхонасида ички аудит хизмати тузилиши керакми?

Директор ва бухгалтерни ишлаш ҳуқуқидан қачон маҳрум қилиш мумкин?

Директор ва бухгалтерни ишлаш ҳуқуқидан қачон маҳрум қилиш мумкин?

Масъулияти чекланган жамиятнинг директори ва бош бухгалтерига нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Улар чет эл валютасини яширганликда айбланмоқда. Моддада муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш назарда тутилган. Жазонинг мазкур тури қўлланилмаётганини эшитдик, шундайми?

Монополияга қарши орган розилигига кўра устав фондидан улуш олиш

Монополияга қарши орган розилигига кўра устав фондидан улуш олиш

Бизнинг масъулияти чекланган жамиятимизда битта иштирокчи — юридик шахс ҳисобланади. Ҳозирда жамият иштирокчилари таркибига бошқа юридик шахснинг кириши ҳамда қабул қилинаётган иштирокчининг ҳиссаси ҳисобига ташкилот устав фондини кўпайтириш тўғрисида қарор қабул қилинган. Шу тариқа, устав фондида янги иштирокчининг улуши 55%ни ташкил қилади. Бизнинг ҳолатимизда монополияга қарши органнинг олдиндан розилигини олиш керакми?

Муассисдан солиқ ундириш

Муассисдан солиқ ундириш

Мен бошқа фуқаролар билан ҳамкорликда фирмага муассислик қилган эдим. У ёлланган директорнинг нўноқ ҳаракатлари сабабли банкрот бўлди. Ташкилотнинг катта қарзлари, шу жумладан солиқлар бўйича қарзлари мавжуд. Мен муассис бўлганим боис шу ташкилот учун солиқларни тўлашга мажбурманми?

Тошкент – қишлоқ жойлар эмас

Тошкент – қишлоқ жойлар эмас

Мен ота-онам билан Тошкент шаҳрида яшайман, ўзимнинг уй-жойим йўқ. Агар уйлансам ва ота-онамдан алоҳида туришни истасам, арзон уй-жойлар дастурида иштирок этишим мумкинми?

Пойтахтдаги иш Тошкент вилоятида яшовчига мақбул келадими?

Пойтахтдаги иш Тошкент вилоятида яшовчига мақбул келадими?

Мен Тошкент вилояти Қибрай туманида прописка қилинганман, ўша ерда яшайман ва ҳозирда доимий ишга эга эмасман. Айтишларича, меҳнат биржасида рўйхатдан ўтсам, менга “мақбул келадиган” ишни таклиф қилишлари керак экан. Шу тариқа мен, масалан, уйимдан 5 дақиқалик узоқликда бўлган Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида ишга жойлашишим мумкинми? Умуман, “мақбул келадиган” иш атамаси қандай маънони англатади?

Фирмани рўйхатдан ўтказиш: интернет орқали арзонроқми?

Фирмани рўйхатдан ўтказиш: интернет орқали арзонроқми?

Хусусий корхонани рўйхатдан ўтказиш учун зарур ҳужжатларни туман ҳокимиятига Интернет орқали жўнатдим. Айтишларича, шундай қилсам, давлат божи ўрнатилганидан ярим баробар кам тўланар экан. Ҳақиқатан ҳам шундайми?

Картадан картага пул ўтказиш: шартнома керакми, солиқ оқибатлари қандай бўлади?

Картадан картага пул ўтказиш: шартнома керакми, солиқ оқибатлари қандай бўлади?

Яқинда банклар янги хизматни йўлга қўйишди – бир жисмоний шахс картасидан бошқасиникига пул ўтказмалари. Бу шахслар пул маблағларини ўтказиш учун шартнома тузишлари керакми? Маблағ қабул қилувчида солиқ оқибатлари вужудга келадими?

Солиқ текшируви чоғида бинога бузиб кириш қонунийми?

Солиқ текшируви чоғида бинога бузиб кириш қонунийми?

Солиқ текширувини амалга ошириш чоғида биноларнинг қулфини мажбуран бузиб, ташкилот ҳудудига киришга солиқ органлари вакилларининг ҳуқуқи борми?

Сифатсиз товарни қандай қайтариш мумкин?

Сифатсиз товарни қандай қайтариш мумкин?

Контрагент дўконимизга сифатсиз товар етказиб берди. Биз уни қайтариб бермоқчи эдик. Шундай қилишга ҳақлимизми? Ҳақли бўлсак, буни қай тарзда амалга оширамиз?

Мактаб директори устидан арз қилиш мумкинми?

Мактаб директори устидан арз қилиш мумкинми?

Бизнинг мактабимизда муаммо келиб чиқди. Мунозарали ҳолатни бартараф этиш учун директорга қилинган мурожаат ижобий натижа бермади. Аксинча, директор томонидан болага нисбатан салбий ҳаракатларни келтириб чиқарди. Унинг ҳаракатларига нисбатан чора кўришни сўраб, арз қилса бўладими? Қандай тартибда арз қилинади?

Янглиш тўланган пулларни қандай қайтариш мумкин?

Янглиш тўланган пулларни қандай қайтариш мумкин?

Бизнинг бухгалтер бехосдан пул маблағларини бошқа контрагентга юборган. Уларни қандай қилиб қайтариш мумкин?

Қайта рўйхатдан ўтамиз

Қайта рўйхатдан ўтамиз

Бизнинг МЧЖ иккита жисмоний шахс-муассисга эга. Жамият Миробод туман ҳокимиятида рўйхатдан ўтказилган. Яқинда чет эл компаниясини муассислар қаторига қўшиш бўйича ҳужжатларни расмийлаштирдик. Умумий устав фонди 500 млн. сўмни, хорижий компания ҳиссаси эса 42%ни ташкил этади. Таъсис ҳужжатларидаги ўзгартиришларни қаерда рўйхатдан ўтказишимиз керак: ҳокимиятдами ёки Адлия вазирлигида?