Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКрупные налогоплательщики все ТТН за апрель 2024 года должны оформить в электронном виде Можно ли вернуть НДС по безнадежной задолженности Как передать учредителю квартиру в счет дивидендов Как хранить бухгалтерские документы Как хранить бухгалтерские документы Как хранить бухгалтерские документы

Марҳамат, 2018 йилги солиқларни қанчалик билишингизни текшириб кўринг!

15.02.2018

 

Бунда сизга bir.uz тизими бепул ёрдам беради. 

 

Ўтган йилнинг охирида солиқ солиш тизимига кўп ўзгартиришлар киритилди. Уларни тушуниб олиш осон иш эмас. Фақат Солиқ кодексининг ўзига бир йўла тўртта: 29.12.2017 йилдаги ЎРҚ-454-сон, 3.01.2018 йилдаги ЎРҚ-456-сон, 30.12.2017 йилдаги ЎРҚ-455-сон ва 9.01.2018 йилдаги ЎРҚ-459-сон қонунлар билан ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилди. Яна 33 та иловаси билан Президентнинг 29.12.2017 йилдаги ПҚ-3454-сон  қарори ҳам бор!

 

Бухгалтерларга bir.uz тизими кўмакдош. «Норма» экспертлари барча ўзгартиришлар ва қўшимчаларни таҳлил қилиб, солиштирма жадвални тайёрладилар. Шакл жуда қулай. Ундан нималар ўзгарганини тезда билиб оласиз.

 

Жадваллар bir.uz тизимининг «Ўқув тести» сервисида жойлаштирилган. Сиз уларни қуйидаги мавзувий бўлимлардан топишингиз мумкин:

  • Солиқ солишни жорий қилиш;
  • ЖШДС;
  • Ягона солиқ тўлови;
  • ШЖБПҲ;
  • Фойда солиғи;
  • ҚҚС;
  • Мол-мулк солиғи;
  • Ер солиғи;
  • Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи;
  • Давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар.

 

Ҳар бир жадвалга тест тайёрланган. Ундаги саволларга жавоб бериб, барча ўзгартиришларни хотирангизга муҳрлайсиз ва ўзингизни текшириб кўрасиз. Агар хатога йўл қўйган бўлсангиз – ташвишланманг! Солиштирма жадвални яна бир ўрганиб чиқинг ва тестдан қайта ўтинг.

 

Сиз bir.uz тизимига 24 соат ичида туну кун киришингиз ва тестларни бепул топширишингиз мумкин!

 

Мазкур йўриқномадан фойдаланиб, «Ўқув тести» сервисига 1 кунга бепул киришга муваффақ бўлинг.

 

 

Рўйхатдан қандай ўтилади:

  1. bir.uz сайтига киринг
  2. Ўнг тарафда юқори бурчакдаги «Кириш» тугмасини босинг
  3. e-mail ва паролингизни киритинг ёки авторизация учун facebook даги саҳифангиздан фойдаланинг
  4. «Кириш» тугмасини босинг

Рўйхатдан ўтиш

 

Бепул киришга эришиш ─ осон:

  1. Логин ва паролингиздан фойдаланган ҳолда сайтга киринг
  2. «Ўқув тести» бўлимида ўзингиз қизиққан «Бош бухгалтер (солиқ солишнинг соддалаштирилган тизими)» ёки «Бош бухгалтер (солиқ солишнинг умумий тизими)» мутахассислигини танланг
  3. Унга кўргазмали киришни фаоллаштиринг ва тизимда 24 соат бепул ишлашга муваффақ бўлинг

Киришга рухсат

 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_