Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

2019 йилда қандай фойда оласиз?

26.07.2018

Читать на русском языке

Янги солиқ солиш шароитида тушум, таннарх ва солиқ юкини прогнозлай олган ҳар бир тадбиркор бу саволга жавоб топа олади. Norma ПРМда ўтказиладиган махсус тренинг бунда ёрдам беради. Марказ компаниялар раҳбарлари, муассислари ва мулкдорларини янги солиқ солиш тизимининг фойдага таъсирини баҳолаш ноёб услубияти билан танишишга таклиф этади.

 

2019 йил январдан бошлаб бизнес янги Солиқ кодекси бўйича ишлайди. Меҳнатга солинадиган солиқлар кескин пасаяди. Обороти 1 млрд сўмдан ортиқ бўлган компаниялар умумбелгиланган солиқ солиш тизимига ўтадилар. Солиқ назорати барчани қамраб олади. Ушбу барча ўзгаришлар соф фойдага сўзсиз таъсир кўрсатади. Кимдадир у ошади, кимдадир камаяди.  

 

Бироқ ҳар бир тадбиркорни умумий фикр-мулоҳазалар эмас, айнан ўз бизнесининг тақдири қизиқтиради. ҚҚС, ер, мол-мулк ва фойда солиқлари тўланмаса, молиявий натижалар қандай бўлади? Қандай шароитларда ушбу солиқларни тўлаш солиқ юкининг камайишига, қайсинисида кўпайишига олиб келади? Салбий оқибатлар юзага чиқса, уларни қонуний йўл билан қандай бартараф этиш ёки камайтириш мумкин? Мазкур саволларнинг жавоби ҳар бир бизнесмен учун муҳим аҳамиятга эга, «Норма» экспертлари уларни топишда ёрдам берадилар.

 

Қабул қилинган Солиқ сиёсати концепциясига таянган ҳолда солиқ ислоҳоти оқибатларини бугуноқ прогнозлаш имкони бор. Компаниянгиз учун энг аниқ прогнозни қандай тузиш мумкин – «Norma» ўқув маркази тренингларида шу ҳақда сўз юритилади. Модератор  –  сертификатланган аудитор, CIPA халқаро сертификати, DipIFR дипломи соҳиби Игорь Аипкин ҳисоб-китоблар алгоритмларини тақдим этиб, амалиётдан олинган аниқ мисолда уларнинг қўлланишини кўрсатиб беради.

 

Янги солиқ солиш тизимининг фойдага таъсирини прогнозлаган тадбиркорлар катта ютуққа эга бўладилар. Улар ўзгариш юз бераётган пайтда бизнес барқарорлигини ошириш, корхоналарига солинадиган солиқларни қонуний асосда мақбуллаштириш чора-тадбирларини олдиндан режалаштириб, амалга ошира биладилар.

 

Тренинглар иштирокчиларининг рўйхатлари буюртманомалар келиб тушишига қараб шакллантирилади. Имкон қадар самарали ишлаш учун ҳар бир тренингда 10-15 киши иштирок этади. Бунда тренинглар фаолият соҳалари бўйича алоҳида ўтказилади. Улгуржи сотувчилар, ишлаб чиқарувчилар, хизмат кўрсатиш соҳаси вакиллари ва бошқа фаолият турлари билан шуғулланувчи учун учрашувлар ўтказиш мўлжалланган.

 

Барча хоҳловчилар семинарларда иштирок этишлари мумкин. Ягона шарт – бизнес эгаси, директор ёки бош бухгалтер бўлишлари керак. «Norma» компанияси мижозлари ҳамда «Солиқ ва божхона хабарлари» ва «Норма маслаҳатчи» газеталари обуначилари бонус дастури доирасида бепул иштирок этишлари мумкин.

 

Тренингларнинг дастлабки туркуми 7 – 10 августда бўлиб ўтади.

 

Бу ерда тренинглар дастури билан танишиш ва иштирок этиш учун буюртманома расмийлаштириш мумкин:

 

  • «Янги солиқ солиш тизимининг улгуржи савдо корхонаси фойдасига таъсири қандай баҳоланади» – 7 август соат 9.30 ва соат 14.30да.

 

  • «Янги солиқ солиш тизимининг ишлаб чиқариш корхонаси фойдасига таъсири қандай баҳоланади» – 8 август соат 9.30 ва соат 14.30да. 
  • «Янги солиқ солиш тизимининг қурилиш корхонаси фойдасига таъсири қандай баҳоланади» – 9 август соат 9.30 ва соат 14.30да.

 

  • «Янги солиқ солиш тизимининг умумий овқатланиш корхонаси фойдасига таъсири қандай баҳоланади» – 10 август соат 9.30 ва соат 14.30да.


 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_