Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

2019 йилда солиқлар корхонангиз фойдасига қандай таъсир кўрсатади?

16.08.2018

Читать на русском языке

«Norma» профессионал ривожланиш марказидаги тренингларнинг дастлабки «тўлқинида» қатнашган 93 нафар бош бухгалтер ва раҳбар шу саволларга жавоб топа олади.



Ўзбекистон кенг миқёсли солиқ ислоҳотига ҳозирлик кўрмоқда. 2019 йил январь ойидан бошлаб барча тижорат ташкилотлари учун ер, мол-мулк, сув солиқлари ва ягона ижтимоий тўлов тўлаш мажбурий тус олади. Тушум 1 млрд сўмдан ошган тақдирда, қўшилган қиймат ва фойда солиқларини ҳам тўлашлари керак бўлади.



Ишнинг кўзини биладиган тадбиркорларни: «Фойдам нима бўлади?» деган савол ҳозирданоқ қизиқтирмоқда. Бош бухгалтер ҳисоб-китоб қилиб, унга жавоб топиши мумкин. «Norma» компанияси эксперти, сертификатланган аудитор Игорь Аипкин (CIPA, DipIFR) ишлаб чиққан махсус методика бунда уларга қўл келади. У тренингларда ҳисоб-китоб алгоритмлари ҳақида гапирибгина қолмай, аниқ мисолларда улардан фойдаланиш йўлини ҳам кўрсатди.



– Муассис янги солиқ тизими шароитида компания зиммасига нималар юклатилишини прогнозлаш вазифасини қўйди, – дейди «Tegen Sous Food» бош бухгалтери Инна Ян. – Тренингда прогноз тузиш учун зарур бўлган батафсил ахборотни олдик. Биз тренинг иштирокчилари сифатида олган хатдаги ҳисоб-китоблар алгоритмлари жуда фойда берди. Биз улардан офисда фойдаланиб кўрдик – ўз маълумотларимизни киритиб, 2019 йилда воқеалар қай тарзда авж олишига доир бир нечта вариантга эга бўлдик. Натижаларни раҳбариятга тақдим этдик.   



– «Norma» компаниясининг доимий мижози сифатида тренингга таклифнома олдим, – дейди «World Trade Distribution Group» МЧЖ бош бухгалтери Людмила Кравцова. – Унда иштирок этганимдан хурсанд бўлдим. Бунгача бўлажак солиқ ислоҳоти ҳақида умумий тасаввурга эга эдим, бироқ ҳисоб-китобда ундан қандай фойдаланишни билмасдим. Тренингда аниқ йўл-йўриқ олдим. Улгуржи савдо корхоналари учун ўтказилган тренингда қатнашдим, бироқ компаниямиз кўп тармоқли бўлганлиги сабабли автоташувчилар учун ўтказиладиган тренингга ҳам келмоқчиман.



«Янги солиқ солиш тизимининг фойдага таъсирини прогнозлай олган тадбиркорлар ютуққа эришади, – дейди Игорь Аипкин. – Улар ўзгаришлар босқичида бизнеснинг барқарорлигини оширишга доир чора-тадбирларни олдиндан режалаштириб, амалга оширадилар, корхоналарига солинадиган солиқларни қонуний асосда мақбуллаштириш имконига эга бўладилар».



Тренинг давомида иштирокчилар бўлажак ўзгаришлар муайян корхонанинг молиявий натижаларига қандай таъсир қилишини ҳисоблашни ўрганадилар. Бу эса кўп омилларга боғлиқ. Фақат етказиб берувчи ва харидорларингиз ҚҚС тўловчиси бўлишига қараб тўртта турли хил сценарий авж олиши мумкин.



Машғулотларда иштирокчиларни «Norma» компаниясининг ҳисоб-китобларни анча осонлаштирадиган маҳсулотларининг имкониятлари билан таништирадилар. nrm.uz порталида барча зарур норматив ҳужжатлар жойлаштирилган. «Менинг шаҳрим. Тошкент» геоахборот тизими эса ер солиғини ҳисоблашда сизнинг ер участкангиз жойлашган солиқ зонасини тўғри аниқлашда ёрдам беради.



Бунинг устига семинарнинг барча иштирокчилари «2019 йилдаги солиқ солиш тизимининг корхона фойдасини прогнозлаш бўйича ҳисоб-китоб алгоритми» берилган хатни оладилар. Содда тилда ёзилган ушбу қоидалар бизнесингиз учун осонгина прогноз тузиш имконини беради.



«Norma» ПРМ 2018 йил август–сентябрь ойларида турли соҳа вакиллари учун тренингларнинг иккинчи тўлқинини ўтказишни режалаштирган. Улар улгуржи, ишлаб чиқариш, қурилиш, туристик корхоналар учун алоҳида ўтказилади. Жадвални кузатиб бориб, сизнинг манфаатларингизга мос келадиган тренингларга ёзилинг.

 

Яқин орада – 27 августда улгуржи савдо вакиллари учун тренинг ўтказилади.





 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_