Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Абитуриентлар учун тестлар: улгуржи ва чакана усулда

01.04.2015

Фойдаланувчиларда «Менинг шаҳрим. Таълим» сериясидаги анъанавий дисклар билан бир қаторда маълум фанлар бўйича тестларни танлаш асосда сотиб олиш имконияти ҳам пайдо бўлди.

 

Бу хизматни амалга ошириш учун «Менинг шаҳрим. Таълим»   лойиҳаси  сайтида ҳар бир фан бўйича алоҳида саҳифа очилган. Бундай саҳифаларнинг ҳар қайсиси ўз ичига тестлардан иборат дастурнинг таърифи, уни юклаб олишга ҳавола, шунингдек, танланган фан бўйича қизиқарли ва фойдали ахборотни олади.

 

Қандай харид қилиш мумкин?

 

Юклаб олинган дастур бетакрор калитсиз (серия рақами) ишлай олмайди. Уни сотиб олиш учун қуйида таклиф этилган вариантларнинг биридан  фойдаланиш мумкин:

 

 

Онлайн тарзда харид қилиш

 

«Онлайн тарзда сотиб олиш» функциясидан фойдаланиш учун дастурнинг ўзини юклаб олиш, сайтда рўйхатдан ўтказиш, зарур дастурий маҳсулотларни танлаш лозим.

Керакли тестларни танлагандан сўнг  тўлов учун тўлдирилган квитанция тайёр бўлади. Автомат тарзда тўлдирилган квитанцияни чоп этиш ва кўрсатилган суммани исталган банк бўлимида ёки тўлов кассасида тўлаш мумкин. Тўлов келиб тушгандан кейин фойдаланувчининг электрон манзилига танланган маҳсулотнинг ҳар бири учун серия рақами юборилади.

 

Компания офисидан  

 

Алоҳида фанлар бўйича тестлардан иборат дастурлар  CD-дискларда тарқатилмайди. Шунинг учун компания офисига мурожаат қилганда ўзингиз билан флэш-ташувчи бўлиши керак. Маҳсулот (лар)га тўлов амалга оширилгандан кейин фойдаланувчига керакли дастурлар ёзиб берилади ва уларга серия рақамлари тақдим этилади.

 

Манзилларимизни эслатамиз:

 

Тошкент ш.,  Таллимаржон, к.,1/1  (Тошкент харитасига қ.), тел. 283-39-34, 283-23-79;

Тошкент ш.,  Навоий шоҳ к., 22   (Тошкент харитасига қ), тел. 200-00-30.

 

Қанча туради?

 

Алоҳида фанлар бўйича тестларга эга дастурлар нархи, шубҳасиз, абитуриентларга маъқул келади. Демак, ОЎЮ ўқишга кираётганлар учун битта фан бўйича тест 12 минг сўм, бўлғуси лицей ва коллежлар ўқувчилари учун битта фан бўйича тест эса 10 минг сўм туради.

 

Бундан ташқари, айни яқин вақтда фойдаланувчилар зарур тестларни пакетли илова кўринишида сотиб олишлари мумкин бўлади. Битта пакет абитуриент томонидан танланган таълим йўналишига боғлиқ ҳолда ўз ичига уч ёки тўртта фанни олади.

 

«Аниқ фанлар – 1» – физика, математика, она тили ва адабиёт, чет тили;

 

«Аниқ фанлар – 2» – кимё, математика, она тили ва адабиёт, чет тили;

 

«Табиий фанлар» – кимё, биология, она тили ва адабиёт;

 

«Социал-гуманитар фанлар» – тарих, инглиз тили, она тили ва адабиёт.

 

Бунда шуни қайд этиш лозимки, 3-4 та фандан иборат тестлар пакети худди шу фанларни алоҳида сотиб олишдан кўра арзонроқ туради.

 

Эслатиб ўтамизки, бугунги кунда «Менинг шаҳрим. Таълим»  лойиҳаси томонидан ОЎЮ ўқишга кирувчилар учун ҳамда лицей ва коллежларга ўқишга кирувчилар учун қуйидаги фанлар бўйича электрон тестлар ишлаб чиқилган: она тили ва адабиёт, математика ва информатика, физика, биология, кимё, тарих, география, инглиз тили, немис тили, француз тили.

 

Барча тест дастурлари ўзбек (лотин ёзуви) ва рус тилларида ишлайди.