Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКрупные налогоплательщики все ТТН за апрель 2024 года должны оформить в электронном виде Можно ли вернуть НДС по безнадежной задолженности Как передать учредителю квартиру в счет дивидендов Как хранить бухгалтерские документы Как хранить бухгалтерские документы Как хранить бухгалтерские документы

Иқтисодий жиноятлар: бухгалтер нималарни билиши керак

21.11.2018

Читать на русском языке

Текширув ва дастлабки тергов натижаларига кўра бошқалар йўл қўйган қонунбузарликлар учун жавобгарликка тортилиш хатаридан бухгалтер қандай ҳимояланиши мумкин? 2018 йил 28 ноябрда «Norma» ПРМда ўтказиладиган семинарда адвокат Элеонора Мазурова шу хусусда батафсил тавсиялар беради.  

 

Семинар доирасида қуйидагиларнинг оқибатлари батафсил кўриб чиқилади:

  • солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш;
  • лицензиясиз фаолият юритиш;
  • бюджет интизомини бузиш;
  • жиноий йўл билан олинган маблағларни легаллаштириш;
  • Ўзбекистон Республикаси манфаатларига зид бўлган битимларни тузиш;
  • сохта тадбиркорлик;
  • сохта банкротлик ва банкротликни яшириш;
  • мансабни суиистеъмол қилиш билан боғлиқ жиноятлар;
  • республикамизда бизнес юритиш учун энг қулай шарт-шароитлар яратилиши муносабати билан қонунчиликдаги сўнгги ўзгартиришлар; 
  • тадбиркорлар фаолиятини текшириш тартибини бузиш (назорат қилувчи органлар мансабдор шахсларининг жавобгарлиги).

 

Маърузачи иқтисодий тусдаги ҳуқуқбузарликларни ким қандай қилиб фош этиши ҳақида батафсил сўзлаб беради. Бизнес юритиш учун энг мақбул шарт-шароитлар яратилаётганидан гувоҳлик берувчи текширувларни ўтказиш қоидаларига киритилган ўзгартиришлар билан яқиндан таништиради. Назорат қилувчи органлар, дастлабки тергов ва суд органларининг хатти-ҳаракатлари устидан шикоят қилиш усуллари кўриб чиқилади. 

 

Маъмурий ва жиноий ишларини юритиш масалалари ҳам дастурдан ўрин олган. Хусусан, адвокат ва аудиторнинг дастлабки тергов ва судда вакиллик қилиши, фаол иштирок этиши билан боғлиқ амалий жиҳатлар кўриб чиқилади. Маъмурий жавобгарликка тортилган ёки жиноий иш қўзғатилганда бухгалтер ўзини қандай тутиши кераклиги хусусида тавсиялар берилади. 

 

Семинар иштирокчилари айбни юмшатувчи ҳолатлар билан таништирилади. Етказилган зарарни қоплаш масалалари, бу қўлланиладиган жазога қандай таъсир кўрсатиши батафсил кўриб чиқилади. Амнистия ва авф этишни қўллаш қоидалари ўрганилади.

 

Ташкилот ишида малакали аудиторлик ва юридик ёрдамдан фойдаланиш – алоҳида мавзу сифатида белгиланган.

 

Ҳавола орқали ўтиб, семинарга ёзилиш мумкин. Шошилинг, ажратилган ўринлар сони чекланган!





 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_