Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Кадрлар бўйича мутахассислар учун навбатдаги ўқув курси ўзбек тилида ўтказилади

22.08.2016

Ўн кунлик ўқиш 5 сентябрда бошланади. «Norma» компаниясининг етакчи эксперти, кўплаб китоб ва материаллар муаллифи, амалдаги Меҳнат кодекси ишлаб чиқувчиларидан бири Абдусалом Рисқуллаев курсда ўқитувчилик қилади.

Маълумки, ходим ва иш берувчи ўртасидаги муносабатлар Меҳнат кодекси билан тартибга солинади. Мазкур ҳужжат Меҳнат қонунлари кодексини (МҚК) алмаштирган ҳамда 1996 йилдан эътиборан амалда. Меҳнат кодексини ҳар хил талқин қилиш ёки уни билмаслик меҳнат шартномаси тарафлари ўртасида низоли вазиятларни келтириб чиқаради.

 

Амалиётнинг кўрсатишича, иш берувчилар ходимларни ҳисобга олиш ва меҳнат қонунчилигига лозим даражада эътибор қаратмаганларида муаммолар вужудга келади. Кўпинча бу суд муҳокамаларига олиб келади.

 

Кадрлар хизматлари мутахассислари ва корхонада кадрлар ҳисобини юритадиган ходимлар олдига бундай ҳисобни шундай ташкил қилиш вазифаси қўйиладики, унга кўра тегишли органлар текшируви натижалари бўйича, шунингдек меҳнат низо ва мунозаралари ҳолатларида  молиявий йўқотишларнинг олди олинсин.

 

Ушбу курс айнан шундай вазифаларни ҳал қиладиганлар учун мўлжалланган. Ўқув курси иш тажрибасига эга мутахассислар ҳамда ёш кадрларга қизиқарли ва фойдали бўлади.  Курс дастурида нафақат базавий асосларга, балки янги нормалар ва иш юритиш номенклатурасида содир бўлган ўзгаришларга ҳам тўхталиб ўтилади.

 

Таълим доирасида кўриб чиқиладиган масалалар жумласида:

 

- ижтимоий-меҳнат муносабатларини қонунлар орқали, жамоа-шартномавий ва индивидуал-шартномавий асосда тартибга солишнинг ўзаро боғлиқлиги;

 

- корхонанинг локал ҳужжатлари ва уларга қўйиладиган талаблар;

 

- меҳнат шартномаси;

 

- меҳнат дафтарчаларини юритиш, ҳисобга олиш ва сақлаш тартиби;

 

- иш вақтини ҳуқуқий тартибга солиш;

 

- дам олиш вақти. Таътиллар.

 

Ушбу масалаларнинг ҳар бири диққат билан кўриб чиқилади. Бунда типик хатоларни муҳокама қилишга алоҳида эътибор берилади. Ўқув дастури 40 академик соатдан иборат. Ўқиш тугаганидан кейин сертификат берилади.

 

Ўқиш 5 сентябрдан бошлаб бегим кунлари «Norma» ПРМ ҳудудида ўтказилади. Машғулотларни ўтказиш вақти: 9.30 – 13.00 (кофе-брейк учун танаффус билан).

 

Бир тингловчи учун ўқиш қиймати 800 000 сўм. «NORMA» газеталари обуначилари ва «Norma» бренди остида чиқарилган дастурий маҳсулотлар фойдаланувчилари ўзларининг бонус ҳуқуқларидан фойдаланиб, 50% чегирма билан, яъни 400 000 сўм эвазига ўқишлари мумкин.

 

Ўқишда иштирок этиш учун олдиндан рўйхатдан ўтиш мажбурий. Seminar@norma.uz электрон манзилига,  (99871) 283-23-92 телефони бўйича ўз буюртмангизни юборган ҳолда ёки Марказ сайтида электрон шаклни тўлдириб, рўйхатдан ўтиш мумкин.