Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКрупные налогоплательщики все ТТН за апрель 2024 года должны оформить в электронном виде Можно ли вернуть НДС по безнадежной задолженности Как передать учредителю квартиру в счет дивидендов Как хранить бухгалтерские документы

Кадрлар иши юритилишини ўрганамиз

26.02.2018

5 мартда «Norma» профессионал ривожланиш марказида ўзбек тилидаги «Кадрлар ишини юритиш» ўқув курси ўз ишини бошлайди.

 

Курс кадрлар хизматлари ходимлари, шунингдек ташкилотда кадрлар ишини юритувчи юристлар, иш юритувчилар ва бош бухгалтерларга фойдали бўлади.

 

Курс доирасида ходимни ишга қабул қилиш, бошқа ишга ўтказиш, иш жойини ўзгартириш, ишдан бўшатишни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш ва ҳужжатлаштириш масалалари кўриб чиқилади.

 

Курс иштирокчилари нафақат меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари қўлланилишида таваккалчиликларни баҳолаш ва кўп учрайдиган қоидабузарликларни таҳлил қилиш, балки ушбу қоидабузарликларни тузатишнинг мавжуд имкониятларини ҳам кўриб чиқади. Иштирокчилар семинар дастури бўйича юборган саволларга семинар давомида жавоблар берилади.

 

Машғулотлар 10 кун давомида, иш кунлари соат 9.30 дан 13.00 гача ўтказилади.

 

Битта тингловчининг ўқиш қиймати қуйидаги миқдорни ташкил этади:

  • 600 000 сўм – «Солиқ ва божхона хабарлари», «Налоговые и таможенные вести» газеталари обуначилари ва/ёки «Norma» АҚТ фойдаланувчилари, «1UZ» дастурий маҳсулотлари фойдаланувчилари учун.
  • 720 000 сўм – обуначилар ва дастурий маҳсулотлар фойдаланувчилари ҳисобланмаган ташкилотлар вакиллари ва хусусий шахслар учун.

 

Курсга бу ерда ёзилиш мумкин.