Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЗадержали выплаты работнику – как рассчитать проценты за задержку выплат Как трактовать компенсацию за задержку выплаты дохода работнику Не пропустите сроки регистрации чеков онлайн-ККТ за апрель для зачета НДС по ним Как предприятию продать квартиру физическому лицу Как предприятию продать квартиру физическому лицу

Кадрлар ишини юритиш бўйича малака оширамиз

27.04.2017

1 май куни «Norma» ПРМда кадрлар бўлими раҳбарлари, иш юритувчилар ва бухгалтерлар учун 40 соатлик ўқув курси бошланади.

 

Ўқиш бегим кунлари 40 академик соат мобайнида ўтказилади. Курсни «Norma» компаниясининг етакчи эксперти Абдусалом Рисқуллаев олиб боради.

 

Қатнашчилар нафақат меҳнат қонунчилигини қўллашда хатарларни баҳолаш ва одатий қонун бузилишини муҳокама қилишни ўрганишади, балки мазкур қонун бузилишларини тўғирлаш бўйича мавжуд имкониятларни кўриб чиқадилар.

 

Курс дастурига қуйидаги мавзуларнинг батафсил муҳокамаси киради:

  • Ижтимоий-меҳнат муносабатларини қонун йўли билан, жамоа-шартномавий ва якка тартибда-шартномавий тартибга солиш;
  • Корхонанинг локал ҳужжатлари ва уларга қўйиладиган талаблар;
  • Меҳнат шартномаси;
  • Меҳнат дафтарчаларини юритиш, ҳисобга олиш ва сақлаш тартиби;
  • Иш вақтини ҳуқуқий тартибга солиш;
  • Дам олиш вақти. Таътил;
  • Ҳуқуқий тартибга солиш.

 

Бундан ташқари, ўқиш доирасида асосий эътибор тингловчиларнинг амалиётда дуч келадиган аниқ вазиятлари бўйича саволларига жавобларга қаратилади.

 

Иштирок этиш учун интернет ёки (99871) 283-23-92 телефон рақами орқали олдиндан рўйхатдан ўтиш лозим. 

 

Бир нафар тингловчи учун ўқиш қиймати 1 000 000 сўмни ташкил қилади. Бунда қуйидагилар учун курс қиймати 50%га пасайтирилади ҳамда 500 000 сўмни ташкил этади:

  • «Солиқ ва божхона хабарлари», «Норма маслаҳатчи», «Налоговые и таможенные вести», «Норма» газеталари обуначилари;
  • «NORMA» АҚТ фойдаланувчилари;
  • 1UZ дастурий маҳсулотлари фойдаланувчилари.

 

Мижоз ва обуначи ҳисобланмайдиган “ташқи” қатнашчиларга ҳам 40% чегирма кўзда тутилган («Norma» ПРМнинг мавсумий акцияси доирасида). Бундай қатнашчиларга ўқиш 600 000 сўмга тушади.

 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах