Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzДва мнения о порядке выплаты компенсации за задержку выплаты дохода работникам Как уведомления по итогам автокамерала отличать от «неавтокамеральных» Как рассчитать НДФЛ и взносы на ИНПС за апрель 2024 года Как работать с резервом по сомнительным долгам Как работать с резервом по сомнительным долгам

Кадрлар ишини юритувчи ходим қаерда малака ошириши мумкин

27.02.2019

Читать на русском языке

«Norma» ПРМ ташкилотлар ва корхоналарда кадрлар ишини юритувчи ходимларни меҳнат ҳуқуқи соҳаси эксперти Абдусалом Рисқуллаевнинг ўқув курси ва семинарига таклиф этади. 

 

Машғулотларда қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратилади:

  • қонунчиликни бузиш хатарларини баҳолашга;
  • меҳнат қонунчилигини қўллашда кўп учрайдиган хатоларни таҳлил қилишга;
  • аниқланган хатоларни тузатиш имкониятига.

 

Тингловчилар қуйидагиларга олдиндан ёзилмоқда:

  • «Кадрлар ишини юритиш» ўқув курсига – бу ерда;
  • «Меҳнат қонунчилиги: қўллаш амалиёти, кўп учрайдиган хатолар ва иш берувчининг жавобгарлиги» семинарига – бу ерда.

 

«Кадрлар ишини юритиш» ўқув курси 2019 йил 11 мартда бошланади.

 

Тингловчилар 10 кун мобайнида қуйидаги мавзулар бўйича чуқур билим оладилар:

  • ижтимоий-меҳнат муносабатларини қонунчилик, жамоавий-шартномавий ва индивидуал-шартномавий жиҳатдан тартибга солишнинг нисбати;
  • меҳнат шартномасини тузиш;
  • меҳнат дафтарчаларини юритиш, ҳисобга олиш ва сақлаш тартиби;
  • иш вақтини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш;
  • дам олиш ва таътил вақтини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш;
  • кафолатланган ва компенсация тўловлари;
  • хизмат сафарлари;
  • меҳнат интизомини йўлга қўйиш;
  • меҳнат шартномаси тарафларининг моддий жавобгарлиги;
  • айрим тоифадаги ходимлар меҳнатини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш хусусиятлари;
  • индивидуал меҳнат низоларини кўриб чиқиш амалиёти.

 

Битта тингловчининг ўқиш қиймати 1 000 000 сўмни ташкил этади.

 

 

Диққат! «Солиқ ва божхона хабарлари»/«Норма маслаҳатчи», «Налоговые и таможенные вести»/«Норма» газеталари обуначилари ва/ёки «NORMA» АҚТ фойдаланувчилари учун имтиёзли нарх – 700 000 сўм белгиланган.

 

Сафимизга қўшилинг!

 

«Меҳнат қонунчилиги: қўллаш амалиёти, кўп учрайдиган хатолар ва иш берувчининг жавобгарлиги» семинари 2019 йил 29 мартда бўлиб ўтади.

 

Семинар дастурида қуйидаги мавзулар кўриб чиқилиши назарда тутилган:

  • меҳнат қонунчилигидаги сўнгги ўзгартиришлар. Янгиликлар шарҳи;
  • меҳнат муносабатларини ЎзР МКга мувофиқ ҳужжатлаштириш;
  • фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномани меҳнат шартномаларидан чегаралаш;
  • Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекциясининг (ДМҲИ) текширувлари;
  • мураккаб асосларга кўра ишдан бўшатиш: қандай қилиб муаммоларнинг олдини олиш мумкин;
  • иш вақти ва дам олиш вақти: ҳуқуқий нормаларни амалиётда қўллашга оид мураккаб масалалар;
  • кадрларга оид турли ҳужжатларни расмийлаштириш;
  • ДМҲИ жарималари ва бошқа санкциялари: қандай ҳимояланиш мумкин;
  • ўриндошлик асосида ва бир неча касбда (лавозимда) ишлашнинг ижобий ва салбий жиҳатлари.

 

Битта тингловчининг ўқиш қиймати 200 000 сўмни ташкил этади.

 

Диққат! «Солиқ ва божхона хабарлари»/«Норма маслаҳатчи», «Налоговые и таможенные вести»/«Норма» газеталари обуначилари ва/ёки «NORMA» АҚТ фойдаланувчилари семинарда бонус тизими бўйича қатнашишлари мумкин. Барча бонуслардан фойдаланиб бўлган ташкилотлар қийматнинг 30%и чегирилган ҳолда – 140 000 сўм тўлаб, қатнашишлари мумкин.    

 

Сафимизга қўшилинг!

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах